Мақсумов Ғофуржон Ахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кам инвазив технологиялардан фойдаланган ҳолда болаларда ичак инвагинациясини ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш”, 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4771.
Илмий раҳбар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Туляганов Даврон Бахтиярович, тиббиёт фанлари доктори; Маметов Равшан Раимбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади болаларда ичак инвагинациясини ташхислаш ва жарроҳлик аралашуви усулларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ичак инвагинацияси билан касалланган бемор болаларда таклиф этилган ирригоскопия ва лапароскопияни бир вақтда қўлланишига асосланган эндоскопик дезинвагинациянинг янги усули ичак ички босимини 140 мм симоб устунигача оширилиши ва ичак деворлари ҳолатини визуал назорат қилиниши ҳисобига самараси исботланган;
ичак инвагинацияси билан касалланган болаларни ташҳислаш усулларининг диагностик қиймати баҳоланган ва текшириш вақтини қисқартиришга олиб келадиган мантиқий кетма-кетлиги асосланган;
ичак инвагинацияси биринчи марта бўлган болаларда лапароскопик дезинвагинация жараёнидаги конверсиялар билан боғлиқ асосий хавф омиллари (кеч ташхис, ичак ишемияси, перитонит белгилари ва бошқалар) аниқланган ва уларнинг операциядан кейинги асоратларни ривожланишида прогностик қиймати исботланган;
ичак инвагинациясининг мураккаб шаклларида маҳаллий некроз ва ичак резекцияси даражасини аниқлайдиган янги усуллар асосида болаларда турли хил стома операциялари учун кўрсатмалар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Кам инвазив технологиялардан фойдаланган ҳолда болаларда ичак инвагинациясини ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш“ мавзусидаги янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 07 июлдаги 21-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ичак инвагинацияси билан касалланган бемор болаларда таклиф этилган ирригоскопия ва лапароскопияни бир вақтда қўлланиб, ичакдаги босимни 140 мм симоб устунигача оширадиган лапароскопик дезинвагинациянинг янги усули жараённи соддалаштириши ва шунингдек, ичак деворлари ҳолатини визуал назорат қилиш имконини бериши батафсил мажмуавий таҳлил қилиш орқали ушбу тоифадаги беморларнинг клиник профили тавсифланганлиги 2025 йил 6 мартида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Илмий кенгаши йиғилишида №1- сон баённомаси билан тасдиқланган “Болаларда ичак инвагинациясини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш учун минимал инвазив технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги услубий тавсияномада ўз аксини топган. Тавсиянома Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти (10.04.2025 йилдаги №56-сон буйруқ) ва Бухоро (11.04.2025 йил; №116-сон буйруқ) филиалларининг клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ичак инвагинацияси билан оғриган беморларнинг ёш ва жинс таркибини, йўлдош касалликлар турини, ичакларнинг шикастланиш сатҳини, ичак инвагинацияси турини батафсил мажмуавий таҳлил қилиш орқали даволаш тактикасини аниқ танлаб олишга ва ташхислаш сифатини яхшилашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари кераксиз бўлган ташхислаш муолажаларини қисқартириш ва даволаш самарадорлигини ошириш натижасида бир нафар бемор учун бюджет маблағларидан 375000 сўм, тадбиқ кўламига нисбатан эса (n=76) 28500000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ичак инвагинацияси билан оғриган болаларни текшириш усулларининг диагностик қиймати ва мантиқий кетма-кетлиги асосланди ва баҳоланди, уларнинг самарадорлигини ошириш ва текшириш вақтини қисқартиришга олиб келишини аниқлашга имкон берадиган бевосита ва билвосита белгиларни ўз ичига олувчи ичак инвагинациясининг мултислайс компютер томография семиотикаси бир тизимга келтирилди ва иллюстрациялар билан тўлиқ баён этилган ҳамда ушбу мураккаб касалликни хирургик даволашнинг шахсийлаштирилган стратегиясини танлашда мултислайс компютер томография белгилар муҳим роль ўйнаши асосланганлиги 2025 йил 6 мартда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Илмий кенгаши йиғилишида №1- сон баённомаси билан тасдиқланган “Болаларда ичак инвагинациясини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш учун минимал инвазив технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги услубий тавсияномасида жорий этилган. Тавсиянома Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти (10.04.2025 йилдаги №56-сон буйруқ) ва Бухоро (11.04.2025 йил; №116-сон буйруқ) филиалларининг клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мултислайс компютер томографияни қўлланилиши ташхислаш аниқлигини оширишга ва ичак инвагинациясини эрта аниқланиши ҳисобига даволаш натижаларини яхшилашга ва лаёқатсизликни камайтиришга асос булган. Иқтисодий самарадорлиги: ташхис қўйишни тезлаштириш ва ташхислашнинг самарасиз усулларига бўлган харажатларни пасайтириш натижасида бир нафар бемор учун бюджет маблағларидан 585000 сўм, тадбиқ кўламига нисбатан эса (n=2) 1170000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ичак инвагинацияси биринчи марта бўлган болаларда лапароскопик дезинвагинация пайтида конверсиянинг асосий хавф омиллари илк бора аниқланган, бу эса операциядан кейинги асоратларнинг олдини олишга имкон берган, бундай ёндашув орқали операцияларнинг шикастлантирувчанлигини камайтириш ва даволаш натижаларини ишончли даражада яхшилаш мумкинлиги исботланганлиги 2025 йил 6 мартида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Илмий кенгаши йиғилишида №1 сон баённомаси билан тасдиқланган, “Болаларда ичак инвагинациясини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш учун минимал инвазив технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги услубий тавсияномасида ўз аксини топди. Тавсиянома Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти (10.04.2025 йилдаги №56-сон буйруқ) ва Бухоро (11.04.2025 йил; №116-сон буйруқ) филиалларининг клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: натижаларнинг қиёсий таҳлили шуни кўрсатдики, жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларнинг кўрсаткичи 20,3% дан 4,1% гача ва ўлим кўрсаткичи 3,4% дан 1% гача камайиши кузатилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Шифохонада даволаниш давомийлиги ўртача 11 дан 4 кунгача қисқартирилиши натижасида бир нафар бемор учун бюджет маблағларидан кунига 205000 сўм, тадбиқ кўламига нисбатан эса (n=98, ўртача 7 кунга қисқартирилган) 140630000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ичак инвагинациясини ташхислаш ва даволашда ноинвазив ва минимал инвазив ташхислаш (мултислайс компютер томография, пневмоирригография ва ултратовуш ташҳислаш) ва даволаш (пневмоирригокомпрессия билан биргаликда лапароскопик дезинвагинация) усуллари марказий ўринни эгалловчи янги алгоритм ишлаб чиқилиб, бу алгоритм даволаш тактикасини муқобиллаштиришга, хирургик амалиётларнинг шикастлантириш даражасини камайтиришга ва ушбу оғир хирургик касалликни даволашнинг натижаларини яхшилашга ҳизмат қилиши асосланган. Алгоритм Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази нинг клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Даволаш тактикасини оптималлаштириш шикастлантирувчи жарроҳлик аралашувларини камайтиришга ва клиник натижаларнинг яхшиланишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: даволашни кам инвазив усулларини жорий этилиши воситаларни сезиларли тежалишига олиб келган; анъанавий даволаш усулини ўртача таннархи 8800000 сўм, таклиф этилаётган кам инвазив даволаш усулининг энг паст таннарҳи эса 3200000 сўмни ташкил этиб, бир нафар беморга 5600000 сўм, тадбиқ кўламига нисбатан эса (n=76) 425600000 сўм иқтисод қилишга имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Кам инвазив технологиялардан фойдаланган ҳолда болаларда ичак инвагинациясини ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацион тадқиқоти натижаларининг амалиётга жорий қилинганлиги тўғрисида илмий янгиликни бошқа даволаш-профилактика муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2025 йил 19 сентябрдаги 01-01/2275-сонли хати юборилган.