Миноварова Чарразхон Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Семизлиги бўлган ёшларда артериал гипертензиянинг клиник ва патогенетик хусусиятлари, даволашни мукамаллаштириш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3753.
Илмий раҳбар: Атахаджаева Гулчехра Абдунабиевна, тиббиет фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилором Aлимовна, тиббиет фанлар доктори, профессор; Нажмитдинова Дилором Камаритдиновна, тиббиет фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: абдоминал семизлиги бўлган ёшларда артериал гипертензиянинг гормонал ва метаболик хавф омилларини аниқлаш ва стандарт комбинацияланган антигипертензив терапия негзида жисмоний машқларни самарадорлигини баҳолашдан иборат .
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
артериал гипертония ва абдоминал семизликга чалинган ёш беморларда клиник ва патогенетик хусусиятлар, шу жумладан, метаболик касалликларнинг дастлабки белгилари, гормонал мувозанатнинг ва кунлик қон босими профилини ўзгариши аниқланган;
адипонектин, лептин, резистин даражалари билан инсулинрезистентлик даражаси, шунингдек уларнинг артериал гипертензияга таъсири ўртасидаги боғлиқлик  артериал гипертензия ва абдоминал семизлик билан оғриган ёш беморларда аниқланган;
артериал гипертензия ва абдоминал семизлик билан оғриган ёш беморларда метаболик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш (метаболография маълумотларига кўра - VO₂-кислород истеъмоли, RQ-нафас олиш коэффициенти, RМR-тинч холатда метаболизм тезлиги) ва биоимпеданс таҳлили (тана таркиби, виссерал ёғ, фаза бурчаги) аниқланган;
абдоминал семизлик билан биргаликда артериал гипертензия билан оғриган ёш беморларда қон босимини барқарорлаштириш учун дори терапиясига қўшимча ёндашув сифатида индивидуал жисмоний тарбия дастурининг самарадорлиги ва жисмоний фаолликнинг метаболик ўзгаришларни меъёрилаштиришга лептин ва инсулинрезистентлик даражасининг таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Семизлиги бўлган ёшларда артериал гипертензиянинг клиник ва патогенетик хусусиятлари, даволашни мукамаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: артериал гипертония ва абдоминал семизликга чалинган ёш беморларда клиник ва патогенетик хусусиятлар, шу жумладан, метаболик касалликларнинг дастлабки белгилари, гормонал мувозанатнинг ва кунлик қон босими профилини ўзгариши аниқланганлиги Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси 30.05.2024 йилдаги 1716-10-139-ТБ/2024-сонли ва Сурхандарё вилоят Ангор тумани тиббиёт бирламшмасининг 03.06.2024 йилдаги 1684-8-109-ТБ/2024-сонли сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 07 июлдаги 21/83 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: абдоминал семизликга эга артериал гипертензияли ёш беморларни жисмоний машқлар ёрдамида даволаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм терапевтик ёндашувларни оптималлаштиришга, шунингдек, ёш беморларда юрак-қон томир асоратлари ривожланиши хавфини олдини олишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу ёндашув бир йилда абдоминал семизлик ва артериал гипертензияга чалинган беморларни госпитализация харажатларини икки бараварга қисқартириш имконини берди. Хулоса: Олинган тадқиқот натижалари I–III даражали артериал гипертензия ва абдоминал семизликка эга ёш беморларда юрак-қон томир касалликлари хавф омилларини аниқлаш ҳамда асоратлар ривожланиши эҳтимолини баҳолаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: адипонектин, лептин, резистин даражалари билан инсулинрезистентлик даражаси, шунингдек уларнинг артериал гипертензияга таъсири ўртасидаги боғлиқлик  артериал гипертензия ва абдоминал семизлик билан оғриган ёш беморларда аниқланганлиги Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси 30.05.2024 йилдаги 1716-10-139-ТБ/2024-сонли ва Сурхандарё вилоят Ангор тумани тиббиёт бирламшмасининг 03.06.2024 йилдаги 1684-8-109-ТБ/2024-сонли сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 07 июлдаги 21/83 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: абдоминал семизлик негзидаги артериал гипертензияси бор ёш беморларда юрак қон томир тизими асоратларини эрта олдини олишдаа диагностик ва терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш алгоритми асосида юқори юрак-қон томир касалликлари хавфига мойиллиги эрта босқичларда аниқланди. Иқтисодий самарадорлиги: ёш беморларда юрак-қон томир асоратларининг эрта диагностикасига ва госпитализация муддатларини қисқартиришга хизмат қилади. Хулоса: Адипонектин, лептин ва резистин даражалари билан инсулинрезистентлиги даражаси ўртасидаги боғлиқлик ҳамда уларнинг артериал гипертензияга таъсирини аниқлаш орқали юқори хавф гуруҳига мансуб беморларни эрта аниқлаш, индивидуал ёндашувни қўллаш ва оғир асоратларнинг олдини олиш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ва ижтимоий фаоллигини сақлашга эришилади.
учинчи илмий янгилик: артериал гипертензия ва абдоминал семизлик билан оғриган ёш беморларда метаболик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш (метаболография маълумотларига кўра - VO₂-кислород истеъмоли, RQ-нафас олиш коэффициенти, RМR-тинч холатда метаболизм тезлиги) ва биоимпеданс таҳлили (тана таркиби, висцерал ёғ, фаза бурчаги) аниқланганлиги Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси 30.05.2024 йилдаги 1716-10-139-ТБ/2024-сонли ва Сурхандарё вилоят Ангор тумани тиббиёт бирламшмасининг 03.06.2024 йилдаги 1684-8-109-ТБ/2024-сонли сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 07 июлдаги 21/83 сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: юрак-қон томир хавфлари эрта ривожланишининг метаболик белгилари диагностикаси ва жисмоний машқлар орқали терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш алгоритми артериал гипертензия ва абдоминал семизлик билан касалланган ёш беморларда юқори хавфни эрта босқичда аниқлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Артериал гипертензия ва абдоминал семизликка эга беморларда юрак-қон томир асоратларининг эрта диагностикаси ва госпитализация муддатларининг қисқаришига сабаб бўлди. Хулоса: бу тадқиқот юрак-қон томир тизими касалликларининг профилактикаси самарадорлигини ошириш, ногиронлик ва вақтидан олдин ўлим ҳолатларини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
тўртинчи илмий янгилик: абдоминал семизлик билан биргаликда артериал гипертензия билан оғриган ёш беморларда қон босимини барқарорлаштириш учун дори терапиясига қўшимча ёндашув сифатида индивидуал жисмоний тарбия дастурининг самарадорлиги ва жисмоний фаолликнинг метаболик ўзгаришларни меъёрилаштиришга лептин ва инсулинрезистентлик даражасининг таъсири асосланганлиги Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси 30.05.2024 йилдаги 1716-10-139-ТБ/2024-сонли ва Сурхандарё вилоят Ангор тумани тиббиёт бирламшмасининг 03.06.2024 йилдаги 1684-8-109-ТБ/2024-сонли сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 07 июлдаги 21/83 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: артериал гипертензия ва абдоминал семизлик бор бўлган ёш беморларда индивидуал жисмоний тарбия дастурини дори дармон терапияга қўшимча усул сифатида қўллаш орқали хавф гуруҳига кирадиган беморларни эрта босқичда аниқлаш, оғир асоратларнинг ривожланишини олдини олиш ва шу тариқа беморларнинг ҳаёт сифатини ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш билан намоён бўлди ва юрак қон томир тизими касалликларининг профилактикаси самарадорлигини оширишга, ногиронлик ва вақтидан олдин ўлимни камайтиришга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: индивидуал жисмоний тарбия дастури алгоритми бир йилда бир беморни икки бараварга госпитализация қилиш харажатларини камайтиришга имкон берди, бу эса ушбу беморлар тўғрисидаги диагностика ва даволаш ишларига сарфланадиган маблағларни тежашга сабаб бўлди. Хулоса: Артериал гипертензия ва абдоминал семизлик бор бўлган ёш беморларда эрта босқичда юрак-қон томир асоратлари хавфига мойилликни аниқлаш ва олдини олиш имконини яратади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish