Ким Оксана Владиславовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўткир гематоген остеомиелитга чалинган болаларда суяк коллагени биомаркерларини аниқлашнинг клиник диагностик аҳамияти” 14.00.25 – Клиник-лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Тib4669
Илмий раҳбар: Юсупов Шухрат Абдурасулович, тиббиет фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Муминова Нигора Хайрутдиновна, тиббиёт фанлари доктори, доценти; Эмануэль Владимир Леонидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда ўткир остеомиелитни эрта аниқлаш ва жарроҳлик даволаш самарадорлигида суяк коллаген алмашинуви маҳсулотларининг биомаркерларнинг диагностик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги :
илк бор ўткир гематоген остеомиелит билан оғриган болаларда йирингли-деструктив асоратлар ривожланиши ва яллиғланиш жараёнининг сурункали кечиши хавфи юқори бўлган суяк метаболизми биомаркерлари (PINP ва β-CrossLaps) даражасининг юқори чегара қийматлари аниқланган;
ўткир гематоген остеомиелит билан оғриган болаларда суяк метаболизми биомаркерлари (PINP ва β-CrossLaps) даражаларини динамикада кузатиш яллиғланиш жараёнининг сурункали кечиши, суяк деформацияларининг шаклланиши ва узоқ муддатли асоратларнинг ривожланиш хавфи юқори бўлган беморлар гуруҳларини ўз вақтида аниқлаш имконини бериши асосланган;
жадал скелет ўсиши билан тавсифланган ўткир гематоген остеомиелитли ўсмирларда суяк резорбциясининг яққол бузилиши ва остеоген фаолликнинг пасайиши чўзилувчан яллиғланиш ва қолдиқ суяк деформациялари шаклланиши хавфини сезиларли даражада ошириши аниқланган;
ўткир гематоген остеомиелит билан оғриган болаларда суяк ва минераллар алмашинуви биомаркерларининг комплекс ва динамик назоратини қўллаш хавфларни объектив табақалаштириш, жарроҳлик аралашуви ва тикланиш чора-тадбирлари тамойилларини индивидуаллаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болаларда ўткир остеомиелитни эрта аниқлаш ва жарроҳлик даволаш самарадорлигини баҳолаш учун биомаркерлар сифатида суяк коллаген метаболизми маҳсулотларининг диагностик аҳамиятини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик. илк бор ўткир гематоген остеомиелит билан касалланган болаларда йирингли-деструктив асоратлар ривожланиши ва яллиғланиш жараёнининг сурункали кечиши хавфи юқори бўлган суяк метаболизми биомаркерлари (PINP ва β-CrossLaps) даражасининг критик чегара қийматлари аниқланганлиги Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.05.2025 йилдаги 87-сонли ва Сурхандарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20.05.2025 йилдаги 87-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 07 июлдаги 21/38 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда ўткир гематоген остеомиелитда йирингли-деструктив асоратлар ривожланишининг юқори хавфи ва яллиғланиш жараёнининг сурункали кечиши билан боғлиқ суяк метаболизми биомаркерларининг (PINP ва β-CrossLaps) критик чегара қийматларининг ўрнатилган диапазони муҳим амалий аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: ўткир гематоген остеомиелит билан оғриган беморларнинг 30-40% да касалхонада ётиш муддатини ўртача 5-7 кунга қисқартириш ва қиммат жарроҳлик аралашувларини олдини олиш имконини беради. Хулоса:Олинган маълумотлар нафақат касалликнинг эрта босқичларида ташхис қўйиш ва башорат қилишни объективлаштириш, балки ногиронликка олиб келадиган оқибатларнинг шаклланиш эҳтимолини камайтирган ҳолда даволаш ва реабилитация тактикасини ўз вақтида тузатиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: ўткир гематоген остеомиелит билан оғриган болаларда суяк метаболизми биомаркерлари (PINP ва β-CrossLaps) даражаларини динамикада кузатиш яллиғланиш жараёнининг сурункалига ўтиш, суяк деформацияларининг шаклланиши узоқ муддатли асоратларнинг ривожланиш хавфи юқори бўлган беморлар гуруҳларини ўз вақтида аниқлаш имконини бериши асосланганлиги Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.05.2025 йилдаги 87-сонли ва Сурхандарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20.05.2025 йилдаги 87-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 07 июлдаги 21/38 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир гематоген остеомиелит билан оғриган болаларда суяк метаболизми биомаркерларини (PINP ва β-CrossLaps) динамик назорат қилишни жорий этиш хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлашга ёрдам беради, ногиронликнинг олдини олиш, реабилитация муддатларини қисқартириш ва болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг тўлиқ ижтимоий мослашуви ва функционал фаоллигини сақлаб қолишни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: PINP ва β-CrossLaps биомаркерлари мониторингини қўллаш касалхонада даволаниш муддатини қисқартириш, қиммат жарроҳлик даволаш ва узоқ муддатли реабилитацияга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини беради. Хулоса: ўткир гематоген остеомиелит билан оғриган болаларда яллиғланишнинг сурункалига ўтиш хавфини эрта аниқлаш ва суяк деформацияларини шакллантириш учун PINP ва β-CrossLaps даражаларини динамик мониторинг қилиш муҳимлигини тасдиқлайди. Бу эса касаллик кечишини аниқроқ прогнозлаш ва даволаш тактикасини ўз вақтида коррекциялаш имконини беради, болалик даврида оғир асоратлар ва ногиронлик ривожланиш эҳтимолини камайтиради.
учинчи илмий янгилик: ўткир гематоген остеомиелит билан оғриган ўсмирларда скелетнинг интенсив ўсиши билан тавсифланган суяк резорбциясининг яққол бузилиши ва остеоген фаолликнинг пасайиши узоқ муддатли яллиғланиш ва қолдиқ суяк деформацияларининг шаклланиши хавфини сезиларли даражада ошириши аниқланганлиги Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.05.2025 йилдаги 87-сонли ва Сурхандарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20.05.2025 йилдаги 87-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 07 июлдаги 21/38 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир гематоген остеомиелит билан касалланган ўсмирларда суяк резорбциясининг бузилишини эрта босқичда аниқлаш қолдиқ деформациялар ривожланишининг олдини олиш ва қиммат жарроҳлик аралашувини ўтказиш заруратини олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Реабилитация билан жарроҳлик даволаш усулларини бирга олиб борилиши шифохонага ётқизиш, операциялар, дори-дармонлар, ортопедик тузатиш ва тиклашни ўз ичига олувчи харажатларни камайтириш имконини беради. Хулоса: ўткир гематоген остеомиелитда ўсмирларда скелетнинг интенсив ўсиши ва суяк метаболизмининг бузилиши ўртасидаги патогенетик боғлиқлик аниқланди, бу эса қолдиқ суяк деформацияларининг олдини олиш учун диагностика, прогнозлаш ва даволаш-реабилитация чора-тадбирларини индивидуаллаштиришда ёш хусусиятларини асосли равишда ҳисобга олиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: ўткир гематоген остеомиелит билан оғриган болаларда суяк ва минераллар алмашинуви биомаркерларининг комплекс ва динамик назоратини қўллаш хавфларни объектив табақалаштириш, жарроҳлик аралашуви ва тикланиш чора-тадбирлари тамойилларини индивидуаллаштириш асосланганлиги Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 19.05.2025 йилдаги 87-сонли ва Сурхандарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20.05.2025 йилдаги 87-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 07 июлдаги 21/38 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда ўткир гематоген остеомиелитда йирингли-деструктив асоратлар ривожланишининг юқори хавфи ва яллиғланиш жараёнининг сурункали кечиши билан боғлиқ суяк метаболизми биомаркерларининг динамик мониторингини қўллашнинг мақсадга мувофиқ. Иқтисодий самарадорлиги биомаркерлар мониторингини қўллаш касалхонада даволаниш муддатини қисқартириш, қиммат жарроҳлик даволаш ва узоқ муддатли реабилитацияга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини беради. Хулоса: ўткир гематоген остеомиелит билан оғриган болаларда хавфларни аниқ табақалаштириш ва даволаш-реабилитация тактикасини шахсийлаштириш учун суяк ва минераллар алмашинуви биомаркерларининг комплекс динамик мониторингини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги илмий асосланган, бу эса даволашнинг жарроҳлик ва реабилитация босқичлари самарадорлигини сезиларли даражада оширади.