Низамов Асрорнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистондаги қадимги гидротехник иншоотларнинг ҳудудий тарқалиши, таснифи ва улардан фойдаланишнинг табиий географик жиҳатлари», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.3.DSc/Gr63. 
Илмий маслаҳатчи: Хикматов Фазлиддин, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Миракмалов Мирали Туронбоевич, география фанлари доктори, доцент; Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, профессор; Юнусов Ғолиб Хўжаевич, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистондаги қадимги гидротехник иншоотларнинг табиий географик омилларга боғлиқ ҳолда ҳудудий тарқалиш хусусиятларини аниқлаш, вазифаларига кўра таснифлаш ҳамда улардан, ҳозирги сув ресурслари тақчиллиги шароитида, фойдаланиш имкониятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда қадимда бунёд этилган гидротехник иншоотлар ҳудудий тарқалишининг геологик, оротектоник, сейсмик, релеф, иқлим, гидрологик, гидрогеологик ва бошқа табиий омилларга боғлиқлиги асосланган;
табиий шароити турлича бўлган ҳудудлардаги қадимги сув иншоотлари функсионал вазифалари, фаолият тури ва уларни белгилайдиган сув манбаларига кўра таснифланган;
қадимги гидротехник иншоотлар фаолиятининг, тўйиниш шароитлари ва сув режимига кўра, гидрологик (юза сувлар), гидрогеологик (ер ости сувлари) ҳамда аралаш манбалар ҳисобига таъминланиши аниқланган;
Ўзбекистоннинг сув ўта тақчил чўл зўналарида модернизация қилинган (қудуқлар, сардобалар, қоқлар каби) қадимги гидротехник иншоотлардан кенг фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлган истиқболли ҳудудлар аниқланган;
Ўзбекистонда қадимги гидротехник иншоотлар ҳудудий тарқалишининг мавзули хариталари такомиллаштирилган ва сув тақчиллиги шароитида улардан, табиий географик шароитга мос ҳолда, фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги ҚГТИнинг ҳудудий тарқалиши, таснифи ва улардан фойдаланишнинг табиий географик жиҳатлари боʻйича олинган натижалар асосида: 
Ўзбекистондаги ҚГТИ ҳудудий тарқалишининг геологик, оротектоник, сейсмик, иқлим, гидрологик, гидрогеологик каби омилларга боғлиқлигини асослашнинг илмий натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Картография” Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси (ДИИЧ)да Ўзбекистон Миллий атласининг “Ўзбекистон ҳудудидаги қадимдан суғориладиган ерлар. Масштаб 1:2500000” картасини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 18-мартдаги 03/08-2744-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган сув омборлари ва улар суви билан суғорилган ер майдонларини аниқлашнинг қўшимча имкониятлари яратилган; 
табиий шароити турлича бўлган ҳудудларда жойлашган ҚГТИнинг функсионал вазифалари ва фаолият турига кўра таснифлаш натижалари ҳамда унга асос бўлган материаллардан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Картография” ДИИЧ корхонасида юқорида қайд этилган карта матнини (Қадимий суғоришнинг пайдо бўлиши), картага илова қилинган қадимги суғориш майдонлари режа-схемаларини (Ўрта асрлар шаҳри – Варахша атрофидаги суғориш тизимларининг режаси ва бошқ.) тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 18-мартдаги 03/08-2744-сонли маълумотномаси). Натижада айрим қадимги гидротехник иншоотларни модернизация қилиш, уларнинг янги намуналарини лойиҳалаш ва қуришни амалга ошириш ҳақида қарорлар қабул қилиш имкониятлари яратилган; 
қадимги гидротехник иншоотлар фаолиятининг, тўйиниш шароитлари ва сув режимига кўра, гидрологик (юза сувлар), гидрогеологик (ер ости сувлари) ҳамда аралаш манбалар ҳисобига таъминланиши ҳақидаги илмий материаллардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигининг “Эси-эко-филм” студиясида “Сардоба”, “Борса келмас”, “Чинк - сукунат салтанати” илмий-оммобоп ва ҳужжатли филмларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигининг 2025-йил 11-мартдаги 01-05/07-542-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистондаги қадимги гидротехник иншоотлар ҳақида илмий ахборотларни  оммага етказиш имкониятлари кенгайтирилган;
Ўзбекистоннинг сув ўта тақчил чўл зўналарида модернизация қилинган (қудуқлар, сардобалар, қоқлар каби) қадимги гидротехник иншоотлар ҳақидаги илмий маълумотлар акс этган “Сардоба”, “Борса келмас” каби илмий-оммобоп филмлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон”, “Дунё бўйлаб”, “Маданият ва маърифат” телевизион каналларида намойиш этилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 18-февралдаги 04-04-483-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг асосий илмий хулосалари телекўрувчиларда ўлкамиз табиати, қадимги сув иншоотлари, уларни муҳофаза қилишга қаратилган билимларнинг шаклланишига, Ўзбекситонда ички ва ташқи туризмни ривожлантиришга хизмат қилган;  
қадимги сув иншоотларининг табиий географик омилларга боғлиқ ҳолда ҳудудий тарқалишини акс эттирувчи, ГАТ технологияларини қўллаш асосида тайёрланган, мавзули хариталардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигида “Ўзбекистоннинг ички сув ҳавзалари” ўқув филмини тайёрлашда фойдаланилган ва мазкур филм Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон”, “Дунё бўйлаб”, “Маданият ва маърифат” телевизион каналларида эфирга узатилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигининг 2025-йил 11-мартдаги 01-05/07-542-сонли ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 18-февралдаги 04-04-483-сонли маълумотномалари). Натижада тадқиқотнинг илмий-амалий хулосалари, маълумотлари ва материаллари олий таълим муассасалари талабалари ҳамда аҳоли барча қатламларининг мамлакатимиз сув ҳавзалари ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish