Пўлатов Ғолибжон Муродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Газни қайта ишлаш заводининг нордон газлар таркибидаги водород сулфидни утилизация қилиш орқали натрий сулфид олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5819.
Илмий раҳбар: Юсупов Фарход Махкамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, профессор; Тўраев Толиб Бозорович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: газни қайта ишлаш заводларида ҳосил бўладиган нордон газлар таркибидаги водород сулфид (H₂S) ни утилизация қилиш орқали натрий сулфид (На₂С) олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш ва рудаларни бойитиш жараёнида қўллаш имкониятларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ca(OH)₂ орқали CО₂ ни ажратиш ва NaOH орқали H₂S ни ютиб, Na₂S олиш реаксиясини ўз ичига олган саноат шароитида натрий сулфид олишнинг икки босқичли технологик схемаси ишлаб чиқилган;
30 % ли НаОҲ эритмасидан фойдаланган ҳолда 50 °C ҳароратда, пҲ ≈ 13–14 оралиғида 60 дақиқалик ишлов бериш жараёни натижасида Na₂S ҳосил бўлишининг мақбул шароитлари аниқланиши натижасида Na₂S ҳосил бўлиш даражасини 75,9 % гача етказиш илмий исботланган;
синтез қилинган Na₂S намуналарининг кристалл тузилмаси (ХРД), функсионал гуруҳлари (ФТИР) ва молекуляр хусусиятлари (ХРФ, СЕМ-ЭДС) ўрганилиб, Na₂S нинг асосий фазаси аниқланган ҳамда эритмани буғлатиш жараёнининг иссиқлик баланси (Қ ≈ 1850–1900 кЖ/кг) ва технологик ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилган;
флотацияда НС-14 маркали Na₂S реагентининг самарадорлиги стандарт саноат Na₂S намунаси билан таққосланганда, мис (Cу) ажралиш самарадорлиги мос равишда 93,01 % (НС-14) ва 93,88 % (стандарт), қўрғошин (Пб) учун 92,08 % (НС-14) ва 93,03 % (стандарт), рух (Зн) концентратидаги миқдор эса 11,69 % (НС-14) ва 10,41 % (стандарт) ни ташкил этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашё асосидаги ноорганик сорбентлар билан нордон газлар ва водород сулфидини абсорбсияси бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
металлургия, енгил, кимё саноатиларида фойдаланиладиган натрий сулфид учун техник шарт “Ўзбекнефтегаз” АЖ Муборак ГҚИЗ билан келишилган ва Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (ТУ 23766064-13:2021). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараёнини назорат қилиш имконини берган;
газни қайта ишлаш заводларида ҳосил бўладиган нордон газлар таркибидаги водород сулфид (H₂S)дан натрий сулфид олишнинг ишлаб чиқариш технологияси “Муборак ГҚИЗ” унитар шуʼба корхонасида амалиётга жорий этилган ("Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятининг 2025 йил 04-июндаги 03-18-8-555-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур технологияни ишлаб чиқариш шароитида амалиётга татбиқ этиш имконини берган