Рахматов Шерзод Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Чиқинди гексан асосида эфирли мойловчи қўшимчаларни коллоид-кимёвий хоссалари ва олиниш технологияси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5560.
Илмий раҳбар: Ахмедов Воҳид Низомович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01. 
Расмий оппонентлар: Бухоров Шухрат Бўриевич, техника фанлари доктори, профессор; Адизов Бобир Замирович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: чиқинди гексан асосида эфирли мойловчи қўшимчаларни коллоид-кимёвий хоссалари ва олиниш технологияси ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чиқинди гексан аралашмасининг кимёвий таркибида тўйинган углеводородларнинг улуши 78 % ни ташкил этиши аниқланди ҳамда ажратиб олинган 1700C дан 2900C гача бўлган фракцияларининг 99% улуши парафин углеводородлар юқори вакилларидан иборатлиги илмий асосланган; 
парафин углеводородлар юқори вакилларини синтетик юқори ёғ кислоталаргача оксидлаш жараёни учун оптимал режим: ҳарорат 1300C, кислотали муҳитда оксидловчи сифатида калий дихромат ишлатилиши ҳамда реакция вақти 5 соат давом этганда 79,4% унумга эришиши исботланган;
юқори ёғ кислоталари ва метанол асосида этерификациялаш жараёни учун мақбул режим: ҳарорат 60-700C, катализатор сифатида сулфат кислота ишлатлиши ҳамда реакция вақти 2 соат давом этганда 86,3 % унумга эришиши исботланган;
дизел ёқилғисига олинган мойловчи қўшимчадан 200 ппм қўшилганда кинематик қовушқоқлик 200C да 4,6 мм2/с эканлиги ва синов наъмунасининг едирилишга чидамлилик хоссаси тадқиқ қилинганда металл едирилиш доғи диаметри чегараси 592 мкм дан 360 мкм гача камайганлиги исботланган;
чиқинди гексан фракциялари асосида олинган эфирли мойловчи қўшимчаларнинг олиниш принципиал технологик схемаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чиқинди гексан асосида эфирли мойловчи қўшимчаларни коллоид-кимёвий хоссалари ва олиниш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
чиқинди гексан асосида коллоид-кимёвий хоссалари яхшиланган эфирли мойловчи қўшимчалар ишлаб чиқариш технологияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ нинг “2025-2030-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025 йил 1 майдаги 05-01/271-сонли маълумотномаси). Натижада, чиқинди гексан асосида олинган мойловчи қўшимчадан 200 ппм қўшилганда 60 0C да едирилиш доғи диаметри 360 мкм га тенг дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш имконини беради;
коллоид-кимёвий хоссалари яхшиланган эфирли мойловчи қўшимчалар ишлаб чиқариш технологияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025 йил  1 майдаги 05-01/271-сонли маълумотномаси). Натижада, ГОСТ 12156-1 стандартига мос мойловчанлик хоссалари яхшиланган дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish