Ғафурова Гулноз Алихоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гуанидин ҳосиласи асосидаги ингибитор синтези, технологияси ва металларга адсорбсиясининг тадқиқи», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/Т4591.
Илмий раҳбар: Олимов Бобир Баҳодир ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Бозоров Ғайрат Рашидович, техника фанлари доктори, профессор; Санетуллаев Ерназар Есбосинович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гуанидин ҳосиласи асосидаги ингибитор синтези, технологияси ва металларга адсорбсиясини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акрил кислота, метанал, гуанидин ва унинг роданидли тузи асосида янги таркибли коррозия ингибитори синтезланган ва турли оптимал муҳитлар танланиб, жараён учун 75°C да реакция унуми 86,5% га эришиши илмий асосланган;
синтезланган коррозия ингибитор учун Гиббс энергияси ҳисобланиб, Г=-21,86 ва -22,41 кЖ/мол эканлиги аниқланиб, коррозия ингибиторининг металл юзасидаги адсорбсияси ўз-ўзидан содир бўлиши илмий исботланган;
синтезланган ингибиторнинг адсорбсияланиш жараёнида консентрацияси 100-300 мг/л гача оширилганда коррозоянинг активланиш энергияси 36,84 кЖ/мол дан 52,13 кЖ/молга ошганлиги исботланган;
коррозия тезлиги 0,096 мм/йил, ҳимояланиш даражаси 93,3%, сиртни тўла қоплаш даражаси 0,933 ва тормозлаш коеффициенти 15 эканлиги гравиметрик усулда илмий исботланган;
гуанидин ҳосиласи асосида ГХМА (гуанидинхлоридо метил акрилат) коррозия ингибиторнинг олиниш принципиал технологик схемаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гуанидин ҳосиласи асосидаги ингибитор синтези, технологияси ва металларга адсорбсиясининг тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гуанидинхлоридометилакрилат таркибли коррозия ингибитори “Олот нефт ва газ қидирув экспедицияси” МЧЖнинг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Олот нефт ва газ қидирув экспедицияси” МЧЖнинг 2025 йил 31 январдаги 56-сон маълумотномаси). Натижада, ингибитор қўлланилганда сув-нефт эмулсияларида ингибиторнинг адсорбсияланиши аралаш механизмда амалга ошиб, коррозиядан ҳимоялаш самарадорлигини Ст20 пўлат намунаси учун 93,4% ни, 09Г2С маркалиси учун эса 93,2% гача ошириш имконини беради;
таркибида донор атомлари бўлган ингибиторлар “Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” МЧЖнинг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” МЧЖнинг 2025 йил 14 июлдаги По1/ТВ-2762 сон маълумотномаси). Натижада, гуанидинхлоридометилакрилат коррозия ингибиторининг Ст20 ва Ст3 маркали пўлатларда ўртача ҳимоялаш даражаси 93,3% гача ошириш имконини беради.