Негматов Улуғбек Мирзобахрам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 01.04.10 – «Яримўтказгичлар физикаси» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.1.PhD/FM1262
Илмий раҳбар:, Эркабоев Улуғбек Иноятиллаевич физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Зайнабиддинов Сирожиддин Зайнабиддинович - Андижон давлат университети, ф.-м.ф.д., академик
Расулов Рустам Явкачович – Фарғона давлат университети, ф.-м.ф.д., профессор;
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: : ўзгарувчан кучсиз магнит майдондаги квант ўлчамли яримўтказгичларнинг ҳолатлар зичлиги оссилляцияларини фазавий портретини қуриш ва унинг ҳароратга бўғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, ўзгарувчан кучсиз магнит майдон индуксиясини вақтга боғлиқлиги B(t) функсиясидан, квант ўранинг дискрет энергетик сатҳларини E_n^2d (B(t),ω_c ) ва унинг вақт бўйича ўзгариш тезлиги (〖dE〗_n^2d (B(t),ω_c ))/dt ларининг аналитик ифодалари топилган.
динамик кучсиз магнит майдондаги квант ўлчамли яримўтказгичларининг ўтказувчанли зонасидаги Ландау сатҳларини вақт ва ўзгарувчан магнит майдон частотасига боғлиқлигининг фазавий портретларини PhasePortret[E_n^2d (B(t),ω_c );(dE_n^2d (B(t),ω_c ))/dt ] аниқловчи математик модел ишлаб чиқилган.
ўзгарувчан кучсиз магнит майдондаги квант ўранинг ҳолатлар зичлиги оссилляцияларини вақтга боғлиқлиги N_s^2d (E,B(t),d) ва (dN_s^2d (E,B(t),d))/dt ифодаларидан унинг фазавий портретлари PhasePortret[N_s^2d (E,B(t),d);(dN_s^2d (E,B(t),d))/dt ] яратилган.
илк бор, Шрёдингер тенгламаси орқали квант ўлчамли яримўтказгичнинг энергетик ҳолатлар зичлиги оссилляцияларини ўзгарувчан кучсиз магнит майдон частотаси, таъсир этиш вақти ва квант ўра қалинликларига боғлиқликларини ифодаловчи янги умумлашган аналитик ифода N_s^2d (E,B(t),ω_c,d) топилган.
фазавий портретларини PhasePortret[N_s^2d (E,B(t),ω_c,d);(dN_s^2d (E,B(t),ω_c,d))/dt ] аниқловчи математик модел ишлаб чиқилган.
Гаусс тақсимот функсиясини ҳисобга олган холда наноструктурали яримўтказгичнинг ҳолатлар зичлиги оссилляциясининг фазавий портрети PhasePortret[N_s^2d (E,B(t),T,ω_c,d);(dN_s^2d (E,B(t),T,ω_c,d))/dt ] ни ҳароратга боглиқлигини аниқловчи математик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзгарувчан магнит майдондаги яримўтказгичларнинг квант оссилляция эффектларини ҳароратга боғлиқлигини фазавий портретини яратиш натижалари асосида:
ўзгарувчан кучсиз магнит майдондаги квант ўлчамли яримўтказгичнинг ҳолатлар зичлиги оссилляцияларини вақтга ва квант ўра қалинлигига боғлиқлигини математик модели “Тўғри зонали бўлмаган биринчи турдаги наноструктурали яримўтказгичларда заряд ташувчилар ва экситонлар динамикаси” фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (Россия фанлар академияси Сибир бўлими А.В.Ржанов номидаги яримўтказгичлар физикаси институтининг 2025-йил 20 майдаги 15307/242-26-6215-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланишда ўзгарувчан кучсиз магнит майдондаги зарядли зарраларнинг энергетик спектрини ҳароратга боғлиқлигининг динамик ўзгаришини аниқлаш имконини берган;
ўзгарувчан кучсиз магнит майдондаги яримўтказгичларнинг ҳолатлар зичлиги оссилляцияларини ҳароратга боғлиқлигининг фазавий портретлари бўйича олинган натижалар “Юқори сезгир бўёқли қуёш элементлари (ДССC) ишчи қатламларини фотоелектрик характеристикаларига ҳароратни, ултратовушни ва улардаги моддалар миқдорининг та'сирини ўрганиш орқали улардан республикамизда оптимал фойдаланиш тавсияларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада ҳарорат таъсиридаги энергетик спектрларни ўзгаришини аниқлашда фойдаланилган (Наманган муҳандислик-технология институтининг 2025-йил 3 апрелдаги 1178-024 сонли маълимотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш яримўтказгичларнинг ҳолатлар зичлиги оссилляцияларини ўзгарувчан кучсиз магнит майдон индуксияси ва вақтга боғлиқлигини аниқлаш имконини берган.