Норбўтаев Маъсуджон Абдурасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланган самарадор яримўтказгичли термоелектрик энергия манбаларини ишлаб чиқиш” 01.04.10 – «Яримўтказгичлар физикаси» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2839, В2024.3.PhD/Т2839
Илмий раҳбар: Касимахунова Анархан Мамасадиқовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04.
Расмий оппонентлар: Алижонов Донёр Дилшодович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Қўлдашов Оббозжон Хокимович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ярим ўтказгичли п-БиСбТе ва н-БиТеСе материалларидан тайёрланган термоелектрик ўзгартиргичлар асосида саноат корхоналарида фойдаланишга мўлжалланган юқори самарали ускуналар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электроерозион қурилма ёрдамида п–БиСбТе/н–БиТеСе асосидаги термоелектр генератор элементларини юқори аниқликда ва самарадорликда тайёрлаш технологияси такомиллаштирилган;
илк бор Би₂Те₃ асосидаги термоелектрик материалларнинг “а” ва “c” кристаллографик йўналишлар бўйича чизиқли иссиқлик кенгайиш коеффисиентлари (ЧКҲК) –55…+45 °C ҳарорат оралиғида Грунайзен модели асосида моделлаштирилди ҳамда уларнинг анизотропия мезонининг термобатарея конструкциясининг механик ва иссиқлик барқарорлигига таъсир этувчи миқдорий қонунияти аниқланган;
илк бора термоелемент шохчаларининг геометрик ўлчамларини (узунлик ва кесим юзасини) ўзгартириш орқали юклама ва оптимал токлар орасидаги номутаносибликни камайтириш имконияти аниқланган, яъни бу номутаносибликнинг аниқ геометрик боғлиқлиги математик жиҳатдан асослаб берилган;
илк бора ΔТ=80-100 °C ҳарорат фарқида ишловчи термоелектр манба асосида 120 кВарли конденсатор ва аккумулятор батареяларини бир вақтнинг ўзида зарядловчи ҳамда ҳимоя тизими учун оператив ток манбаи вазифасини бажарувчи саноат миқёсидаги энергия манбаи яратилган;
юқори ҳароратлар интервалида ишлайдиган кремний асосидаги термоелектрик генераторларнинг энергетик ҳарактеристикаларини аниқлаш учун математик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқариш саноати учун термоелектрик генераторларни яратиш ва уларни параметрларини текшириш натижалари бўйича:
Ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланишга мўлжалланган термогенераторлар энергетика тизимларида ўзгармас оператив ток манбаи сифатида реле ҳимояси қурилмаларини оператив ток занжирини ўзгармас ток электроенергияси билан таъминлаш мақсадида “Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ да жорий қилинган. (“Фарғона ИЕМ” АЖ билан Илмий-тадқиқот натижаларининг жорий этилганлиги бўйича иссиқлик электр станциялари АЖнинг 2024 йил 30 августдаги 08-5/2007 маълумотномаси) Натижада корхона термобатареяларни оператив ток манбаи сифатида реле ҳимояси қурилмаларини оператив ток занжирини ўзгармас ток электроенергияси билан таъминлаш орқали 8 324 000 сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилган.
Электроерозион қурилма ёрдамида п–БиСбТе/н–БиТеСе асосидаги термоелектр генератор элементларини юқори аниқликда ва самарадорликда тайёрлаш технологияси “ФОТОН” АЖ да жорий этилган. (Узелтехсаноатнинг "ФОТОН" АЖни 2024 йил 5 ноябрдаги №190 сонли маълумотномаси). Буни натижасида ишлаб чиқариш корхонасига мўлжалланган 120 кВарли КБларни ва аккумулятор батареяларини бир пайтнинг ўзида зарядловчи ва ҳамда реле ҳимоя қурилмаси учун оператив ток манбаи вазифасини ўтовчи манбаларини ишлаб чиқаришга тавсия берилган.