Латипова Нигорахон Исаковнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Синфдан ташқари тадбирларда ўсмир ёшдаги ўқувчиларда ижтимоий ташаббускорликни тарбиялаш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9268.
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович – педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна – педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ибрахимов Санжар Урунбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: синфдан ташқари тадбирлар воситасида ўсмир ёшдаги ўқувчиларда ижтимоий ташаббускорликни тарбиялаш методикасини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синфдан ташқари тадбирларнинг дидактик имкониятлари ўсмир ёшдаги ўқувчиларда ташаббускорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлиги доирасидаги “Соcиал Лаб” (ижтимоий лойиҳалар лабораторияси) ва волонтёрлик фаолиятини жамоатчилик иштирокини фаоллаштирувчи фуқаролик маданиятини шакллантириш технологиялари билан интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш стратегиялари синфдан ташқари тадбирлар ҳамда ахлоқий дилеммалар воситасида ўсмирларда ўзаро ёрдам, ҳамдўстлик, инсонийлик ва масъулият қадриятларини тарбиялаш орқали “Мен жамиятга фойдали бўлишим мумкин” ғоясини шакллантиришга йўналтирилган “тажриба портфолиоси”ни интегратив педагогик тизимга татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш методикаси самарадорлиги хорижий ва миллий тажрибаларни тизимли интеграция қилиш орқали ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг ташаббускорлик кўникмаларини юқори (рефлексив-фаол), ўрта (адаптив-амалий), қуйи (инерт-репродуктив) даражалар доирасида баҳолаш асосида аниқланган;
синфдан ташқари тадбирлар воситасида ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш модели ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг шахсий ва ижтимоий фаоллик эҳтиёжларига мос равишда ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион интерфаол методлар ва оила–мактаб–маҳалла ҳамкорлигига асосланган фаолиятли-таҳлилий критериал-индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синфдан ташқари тадбирларда ўсмир ёшдаги ўқувчиларда ижтимоий ташаббускорликни тарбиялаш методикасини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари асосида:
синфдан ташқари тадбирларнинг дидактик имкониятлари ўсмир ёшдаги ўқувчиларда ташаббускорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлиги доирасидаги “Соcиал Лаб” (ижтимоий лойиҳалар лабораторияси) ва волонтёрлик фаолиятини жамоатчилик иштирокини фаоллаштирувчи фуқаролик маданиятини шакллантириш технологиялари билан интеграциялашга оид муаллифлик ғояларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган И-ОТ-2019-9-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида шахмат фани бўйича 3Д интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий қилиш” (2019-2021) мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 11-июлдаги 03-33-1796-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмир ёшдаги ўқувчиларда ташаббускорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи “Соcиал Лаб” (ижтимоий лойиҳалар лабораторияси) волонтёрлик ҳаракатлари ҳамда жамоатчилик иштирокини кенгайтирувчи тадбирларнинг дидактик имкониятлари шакллантиришга эришилган;
ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш стратегиялари синфдан ташқари тадбирлар ҳамда ахлоқий дилеммалар воситасида ўсмирларда ўзаро ёрдам, ҳамдўстлик, инсонийлик ва масъулият қадриятларини тарбиялаш орқали “Мен жамиятга фойдали бўлишим мумкин” ғоясини шакллантиришга йўналтирилган “тажриба портфолиоси”ни интегратив педагогик тизимга татбиқ этиш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан ФЗ-2016-0910202206 – давлат қайд рақами билан рўйхатдан ўтган “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 11-июлдаги 03-33-1796-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмирларда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш жараёнининг мазмуни замонавий педагогик назарияларга мувофиқ оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлигини йўлга қўйиш асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш методикаси самарадорлиги хорижий ва миллий тажрибаларни тизимли интеграция қилиш орқали ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг ташаббускорлик кўникмаларини юқори (рефлексив-фаол), ўрта (адаптив-амалий), қуйи (инерт-репродуктив) даражалар доирасида баҳолаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган И-ОТ-2019-9-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида шахмат фани бўйича 3Д интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий қилиш” (2019-2021) мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 11-июлдаги 03-33-1796-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг эҳтиёжларига кўра ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда диагностика, мотивация, фаолият ва рефлекция босқичларига мувофиқ инновацион методлар, оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлиги ҳамда критериал-индикаторлар тизимини мослаштиришга эришилган;
синфдан ташқари тадбирлар воситасида ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш модели ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг шахсий ва ижтимоий фаоллик эҳтиёжларига мос равишда ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион интерфаол методлар ва оила–мактаб–маҳалла ҳамкорлигига асосланган фаолиятли-таҳлилий критериал-индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Ўзбекистон” Миллий телерадиокомпаниясининг “Маʼнавий-маʼрифий ва бадиий эшиттиришлар”, “Ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиҳ”, “Ёш авлодни илм-фанга жалб этиш”, “Таълим тизимидаги янги ислоҳотлар” мавзусидаги маʼрифий кўрсатувларни сенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2025-йил 19-февралдаги 01-37/89-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг шахсий ва ижтимоий фаоллик эҳтиёжларига мос равишда ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион интерфаол методлар ва оила–мактаб–маҳалла ҳамкорлиги тажрибаларни методикага тизимли интеграция қилишга эришилган.