Саидханова Назокат Жолдасовнанинг педагогика фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларга ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш асосида масъулият туйғусини тарбиялаш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped8770. 
Илмий раҳбар: Хусанова Сумбул Исламовна – педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Аъламжон Амриллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқувчиларга ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш асосида масъулият туйғусини тарбиялаш методикасини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда масъулият туйғусини тарбиялаш мазмуни дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ҳаёт хавфсизлигини фақат жисмоний эмас, балки маънавий масъулиятнинг бир қисми сифатида ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш билан хавфсизликка оид маънавий-ахлоқий ғояларни шахсий қадрият сифатида шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
масъулият туйғусини тарбиялаш методикаси ўқувчиларга ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш жараёнида интерфаол усуллар (cасе-студй, роле-плай, браинсторминг) ва ахборот технологияларини (мултимедиа, симуляция, виртуал реаллик) тарбиявий таъсир воситалари (ишонтириш, ўрнак кўрсатиш, машқлантириш) билан интегратив қўллаш орқали ижтимоий-ахлоқий онг ҳамда шахсий жавобгарлик моделини амалиётга татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда масъулият туйғуси тарбияланганлик самарадорлигини баҳолаш мезон кўрсаткичлари ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўзлаштирганликнинг юқори (хавфли вазиятларда тўғри ва тезкор қарор қабул қила олади, ўзининг ва бошқаларнинг хавфсизлиги учун масъулиятни ҳис этади), ўрта (хавфсизлик қоидаларини билади, бироқ уларни амалиётда доимий қўллашда барқарор эмас) ва қуйи (хавфсизлик меъёрларини тўлиқ англамаган, масъулият ҳисси суст, хавфли ҳолатларда ноаниқ ҳаракат қилади) даражалари мазмунини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларга ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш технологиялари ўқув-тарбия жараёнида хавфсиз хулқ-атвор тажрибасини бойитиш, хавфли ҳолатларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятни тўғри баҳолаш ҳамда масъулиятли қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантирувчи “оила–мактаб–маҳалла” ҳамкорлиги билан ижтимоий-педагогик интеграция ва профилактик фаолият узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларга ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш асосида масъулият туйғусини тарбиялаш методикаси  юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
ўқувчиларда масъулият туйғусини тарбиялаш мазмуни дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ҳаёт хавфсизлигини фақат жисмоний эмас, балки маънавий масъулиятнинг бир қисми сифатида ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш билан хавфсизликка оид маънавий-ахлоқий ғояларни шахсий қадрият сифатида шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан “Умумтаълим мактабларининг 5-6 синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги олима аёллар инновацион  лойиҳа (2024-2025-йй.) доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 21-майдаги 01-09/274-сонли маълумотномаси). Натижада дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ҳаёт хавфсизлигини фақат жисмоний эмас, балки маънавий масъулиятнинг бир қисми сифатида ўқувчиларга ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш билан хавфсизликка оид маънавий-ахлоқий ғояларни шахсий қадрият сифатида шакллантиришга эришилган;
масъулият туйғусини тарбиялаш методикаси ўқувчиларга ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш жараёнида интерфаол усуллар (cасе-студй, роле-плай, браинсторминг) ва ахборот технологияларини (мултимедиа, симуляция, виртуал реаллик) тарбиявий таъсир воситалари (ишонтириш, ўрнак кўрсатиш, машқлантириш) билан интегратив қўллаш орқали ижтимоий-ахлоқий онг ҳамда шахсий жавобгарлик моделини амалиётга татбиқ этиш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғоялари Тошкент шаҳар, Наманган ва Қашқадарё вилоятларининг умумий ўрта таълим мактаблари ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 20-февралдаги 01/11-11-144-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларга ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш жараёнида интерфаол усуллар ва ахборот технологияларини тарбиявий таъсир воситалари билан интегратив қўллашга эришилган.
ўқувчиларда масъулият туйғуси тарбияланганлик самарадорлигини баҳолаш мезон кўрсаткичлари ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўзлаштирганликнинг юқори (хавфли вазиятларда тўғри ва тезкор қарор қабул қила олади, ўзининг ва бошқаларнинг хавфсизлиги учун масъулиятни ҳис этади), ўрта (хавфсизлик қоидаларини билади, бироқ уларни амалиётда доимий қўллашда барқарор эмас) ва қуйи (хавфсизлик меъёрларини тўлиқ англамаган, масъулият ҳисси суст, хавфли ҳолатларда ноаниқ ҳаракат қилади) даражалари мазмунини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва мулохазаларидан ФЗ-2016-0909111822 - “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 21-майдаги 01-09/274-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда масъулият туйғуси тарбияланганлик самарадорлиги ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўзлаштирганликнинг юқори, ўрта ва қуйи даражаларида аниқлашнинг мақсадга мувофиқлигини  аниқлашга эришилган;
ўқувчиларга ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш технологиялари ўқув-тарбия жараёнида хавфсиз хулқ-атвор тажрибасини бойитиш, хавф ҳолатларини олдиндан башорат қилиш ҳамда масъулиятли қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантирувчи “оила-мактаб-маҳалла” ҳамкорлиги билан ижтимоий-педагогик интеграция ва профилактик фаолият узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан “Ўзбекистон” Миллий телерадиокомпаниясининг маʼрифий ва бадиий кўрсатув ва радиоешиттиришлар сенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 31-октябрдаги 05/09-1698-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларга ҳаёт хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш технологияларини “оила-мактаб-маҳалла” ҳамкорлиги билан ижтимоий-педагогик интеграциясини таъминлашга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish