Даниярова Камола Абсаттаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўқувчиларда мантиқий фикрлашни халқ оғзаки ижоди воситасида ривожлантириш (инглиз тили дарслари мисолида)
13.00.02 – Таълим ва тарбийа назарийаси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped1545
Илмий раҳбар: Махмудова Муяссар Махмудовна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Уринбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Қосимова Озода Худойназаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчилар мантиқий фикрлашини халқ оғзаки ижоди воситасида ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг доиравий фикрлаш ва чексиз фикрлаш тафаккур услубларини инобатга олиб халқ оғзаки ижоди: Насриддин Афанди латифаларининг ҳамда ўзбек халқ эртакларининг комикс шакллари яратилиб, комиксларнинг ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантиришда самарадорлиги аниқланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлашини инглиз тили тўгарак машғулотларида ҳамда синфдан ташқари тарбиявий тадбирларда халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиб ривожлантиришнинг йўналишлари Пиаженинг когнитив ривожланишнинг 4 босқичи (сенсоримотор, преоперацион, конкрет операцион ва расмий операцион) назариясига мувофиқ асосланган;
бошланғич синф ўқувчиларнинг инглиз тили дарсларида халқ оғзаки ижоди воситасида мантиқий фикрлашни ривожлантиришнинг такомиллаштирилган дидактик ва методик таъминоти интегративлик ва ўзаро алоқадорлик методик хусусиятларига мувофиқ ишлаб чиқилган;
халқ оғзаки ижоди намуналарини инглиз тили дарсларининг таркибий қисми сифатида киритишнинг самарадорлиги Тест оф Логиcал Тҳинкинг когнитив ривожланиш тести асосида миллий стандартларга мослаштирилган баҳолаш мезонини қўллаш орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида халқ оғзаки ижоди воситасида инглиз тили дарсларида мантиқий фикрлашни ривожлантиришнинг илмий-методик имкониятларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари орқали мантиқий фикрлашни ривожлантириш бўйича методлар мажмуи Бухоро шаҳридаги 11- ва 28- умумий ўрта таълим мактабларида муваффақиятли синовдан ўтказилди. Шунингдек, ўқувчиларнинг доиравий ва чексиз тафаккур услубларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган машқлар махсус тест ва кузатув орқали синовдан ўтказилиб, самарадорлиги тасдиқланди (Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2025-йил 28-июлдаги 01-3403-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг фикрлаш услубларини ҳисобга олган машқлар инглиз тили дарсларида синовдан ўтказилди ва таълим жараёнида қўлланилди. Тадқиқот умумий ўрта таълим мактабларида инглиз тили ўқитишни такомиллаштириш ва узлюксиз таълим сифатини оширишда муҳим механизм сифатида хизмат қилади;
инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш педагогик тизими мезонларига асосланиб, синфдан ташқари тарбиявий тадбирларда ва тўгарак машғулотларида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш йўналишлари белгиланган илмий хулосалардан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 19-июлдаги 04-01/3572 сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш Пиаженинг когнитив ривожланишнинг 4 босқичи (сенсоримотор, преоперацион, конкрет операцион ва расмий операцион) назариясига асосланиб, синфдан ташқари тарбиявий тадбирларда ва тўгарак машғулотларида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш йўналишлари белгиланган ва такомиллаштирилган;
халқ оғзаки ижоди воситасида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантиришнинг интегративлик ва ўзаро алоқадорлик хусусиятлари асосида умумтаълим мактабларининг инглиз тили дарсларида дидактик ва методик таъминотига доир илмий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 585845-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 21-июлдаги 2131/02 сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган миллий платформани такомиллаштириш ва ўқитиш методикасини ривожлантиришда тадқиқот иши натижаларидан фойдаланилган;
халқ оғзаки ижоди намуналарини инглиз тили дарсларининг таркибий қисми сифатида киритишни Тест оф Логиcал Тҳинкинг когнитив ривожланиш тести асосида мослаштирилган баҳолаш мезонини қўллашга доир натижаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2020-2022 йилларга мўлжалланган Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) ҳамкорлигида амалга оширилган 1683580-рақамли “Энглиш ас а счоол субжеcт” номли халқаро лойиҳаси доирасида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 19 июлдаги 04-01/3573-сон). Натижада халқ оғзаки ижоди воситасида мантиқий фикрлашни ривожлантириш имкониятлари ўқитувчининг назарий, амалий ва шахсий тайёргарлиги, ҳамда конструктив, коммуникатив ва таҳлилий кўникмаларига асосланиб кенгайтирилган ҳолатда, амалий машғулотлар ташкиллаштиришда, дарслик ва қўлланмалар ишлаб чиқишда, курс ишлари, мақолалар ва тезислар тайёрлашда, тадқиқот ресурсларини оптималлаштириш бўйича маслаҳатлар беришда қўлланилган;
халқ оғзаки ижоди воситасида ўқувчилар мантиқий фикрлашини ривожлантиришнинг методик хусусиятлари (интегративлик, ўзаро алоқадорлик) умумтаълим мактаблари инглиз тили дарсларида узвийликнинг вертикал мазмунига устуворлик бериш асосида аниқлаштириш мақсадида ўқувчиларда мантиқий фикрлашни халқ оғзаки ижоди воситасида ривожлантириш бўйича методлар Навоий вилоятидаги 3-, 17-, 12- умумтаълим мактаблари ва 16-АФЧЎнинг 3-4 синф ўқувчилари билан самарали тажриба-синовдан ўтказилди (Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2025-йил 22-июлдаги 02-03-01/4-1501-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда халқ оғзаки ижоди воситасида мантиқий фикрлашни ривожлантиришга асос бўладиган шарт-шароитлар аниқланди;
ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш педагогик тизими мезонларига асосланиб, латифалар ва ўзбек халқ эртаклари орқали мантиқий фикрлаш ва тил кўникмаларини ривожлантирадиган якуни тарбиявий тадбир билан тугайдиган махсус дастурнинг самарадорлиги Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги 48-, 49- ва 81- умумтаълим мактабларда синовдан ўтказилди. (Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2025- йил 8-августдаги 02-6373/50-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкентдаги Америка Маркази билан ҳамкорликда 5 кунлик лагер ташкил қилинди ва ўзбек халқ оғзаки ижоди воситасида мантиқий ва танқидий фикрлашни ривожлантириш бўйича самарали методлар мажмуи тақдим этилди.