Нурбобоев Шокир Байназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим муассасалари фаолиятини самарали бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари (Олий таълим мисолида)”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/P1007.
Илмий раҳбар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Тилавов Мухтор Ҳасан ўғли, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари фаолиятини самарали бошқаришнинг ижтимоий-психологик тизимини такомиллаштиришнинг ижтимоий- психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим тизимида бошқарувнинг самарадорлиги раҳбарлар профессионал профилидаги лидерлик сифатларидан англанганлик, мақсадлилик ва масъулиятлиликнинг стратегик қарор қабул қилиш жараёнида яққол намоён бўлишига кўра жамоада кооперацияни интерекцион қобилият орқали мотивлаштирилиши асосида ходим функсионаллашувининг ортишига боғлиқ эканлиги аниқланган.
олий таълим тизимини самарали бошқаришда раҳбарларнинг аниқ стратегик ҳаракатларга йўналтирилган қарорларининг муайян ҳолатларга йўналтирилган режаларига қараганда устунроқ намоён бўлишига кўра педагогик жамоа томонидан қарорларнинг таълимий мақсадлар асосида субъектив интеграл локолизацияга боғлиқ идентификацияланиши аниқланган.
олий таълим тизимини бошқаришнинг самарадорлиги раҳбар–ходим орасидаги муносабатларда эмоцияларни таҳлил қилиш, бошқариш ва идентификациялаш хусусиятининг педагогик жараённи ташкил этишда дифференциал намоён бўлишига асосланиб, раҳбарнинг Софт скиллс кўникмалари орқали дидактик касбий мулоқот ривожланиш траекториясини ҳиссий интеллект асосида прогноз қила олиш қобилиятига боғлиқ эканлиги далилланган.
олий таълим тизимини самарали бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари ташкилий бошқарув тизимини жамоада психологик муҳитни барқарорлаштириш, инновацион технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш орқали ходимнинг шахсий ва касбий ривожланиши учун шароит яратишга йўналтирилганлиги туфайли бошқарув қарорлари билан боғлиқ иқтисодий, ижтимоий кутувларнинг Софт ҳамда Селф скиллс кўникмалари асосида уйғунлашувига боғлиқ намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Таълим муассасалари фаолиятини самарали бошқаришнинг ижтимоий-психологик тизмини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим тизимида бошқарувнинг самарадорлиги раҳбарлар профессионал профилидаги лидерлик сифатларидан англанганлик, мақсадлилик ва масъулиятлиликнинг стратегик қарор қабул қилиш жараёнида яққол намоён бўлишига кўра жамоада кооперацияни интерекцион қобилият орқали мотивлаштирилиши асосида ходим функсионаллашувининг ортишига боғлиқлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-331-сонли буйруғига биноан “Ижтимоий психология” модули мазмунига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-331-а буйруғи). Натижада олий таълим муассасалари фаолиятини самарали бошқарув самарадорлигига таъсир этувчи психологик омиллар аниқланган; 
олий таълим тизимини самарали бошқаришда раҳбарларнинг аниқ стратегик ҳаракатларга йўналтирилган қарорларининг муайян ҳолатларга йўналтирилган режаларига қараганда устунроқ намоён бўлишига кўра педагогик жамоа томонидан қарорларнинг таълимий мақсадлар асосида субъектив интеграл локолизацияга боғлиқ идентификацияланиши аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-331-сонли буйруғига биноан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-331-а буйруғи). Натижада олий таълим муассасаларида шахслараро муносабатлар, шахслараро муносабатлар мотивациясига таъсир этадиган ижтимоий-психологик омиллар аниқлаштирилган;
олий таълим тизимини бошқаришнинг самарадорлиги раҳбар–ходим орасидаги муносабатларда эмоцияларни таҳлил қилиш, бошқариш ва идентификациялаш хусусиятининг педагогик жараённи ташкил этишда дифференциал намоён бўлишига асосланиб, раҳбарнинг Софт скиллс кўникмалари орқали дидактик касбий мулоқот ривожланиш траекториясини ҳиссий интеллект асосида прогноз қила олиш қобилиятига боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-331-сонли буйруғига биноан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-331-а буйруғи). Натижада олий таълим муассассида бошқарув самарадорлигини таъминлашга қаратилган ижтимоий-психологик тренинг дастурлари ишлаб чиқилган ва амалиётда қўлланилган;
олий таълим тизимини самарали бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари ташкилий бошқарув тизимини жамоада психологик муҳитни барқарорлаштириш, инновацион технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш орқали ходимнинг шахсий ва касбий ривожланиши учун шароит яратишга йўналтирилганлиги туфайли бошқарув қарорлари билан боғлиқ иқтисодий, ижтимоий кутувларнинг Софт ҳамда Селф скиллс кўникмалари асосида уйғунлашувига боғлиқ намоён бўлиши далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-331-сонли буйруғига биноан “Ижтимоий психология” модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-331-а буйруғи). Натижада олий таълим муассасалари фаолиятини самарали бошқаришнинг ижтимоий-психологик тизимини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish