Атамуратова Феруза Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларни саломатликка йўналтиришнинг психологик омиллари”, 19.00.06–“Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/P813
Илмий раҳбар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети PhD.03/30.12.2021.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Исакова Муаззам Тулкиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларни саломатликка йўналтиришнинг психологик омилларини тадқиқ этиш асосида уни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўсмирларда саломатликка йўналганликнинг дифференциал фарқланиши «жисмоний фаоллик», «овқатланиш», «стрессни бошқариш», «мактаб билан боғлиқ умумий хавотир», «ўз-ўзини намоён этиш», «ташқи кўринишининг ўсмир кутувларига мос келмаслиги» каби психологик омилларнинг ёшга оид автономияларга боғлиқ намоён бўлишига асосланиб, боладаги «саломатликни субъектив-баҳолаш майдони»да интерасубъектив ва интерсубъектив муносабатнинг оилавий қадриятлар орқали уйғунлашувига боғлиқ эканлиги далилланган;
ўсмирларни саломатликка йўналтиришда шахснинг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга интилиши ҳамда ўқитувчининг баҳоловчи мулоқоти ички ташвишланишни кучли ифодаланишига олиб келиб жисмоний фаоллик ва расионал овқатланишга таъсир этганлиги туфайли ўқувчининг мактаб билан боғлиқ шахслараро муносабатларидаги хавотирланишини соғлом турмуш тарзи профилидаги ижтимоий-когнитив хусусиятлар орқали пасайтириш муҳимлиги асосланган;
ўсмирлардаги саломатликка йўналганликнинг соғлом турмуш тарзи профилида ифодаланиши натижасида ўқувчининг ўзини ҳиссий қабул қилиши, эмосионал қадриятлари уни ўз ҳаёт тарзидан қониқишига таъсир этганлиги туфайли шахснинг ўзига бўлган конструктив муносабати ўзини ҳурмат қилиш, аутосимпатия ҳамда Селф-менежмент таъсирида жисмоний ва ментал фаолликка боғлиқ намоён бўлиши далилланган;
ўсмирларда саломатликка йўналганликни шакллантиришда ўқувчини жисмоний ва руҳий фаоллигини ошириш, овқатланиш расионини тўғри ташкил қилиш, соғлиқни ижобий баҳолаш кўникмаларни ривожлантириш муҳимлиги туфайли саломатлик ҳақидаги тасаввурларни «соғлом Мен» билан рефлексив хусусиятлар орқали идентификатсияланишига эришиш кераклиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмир ўқувчиларни саломатликка йўналганлигини ривожлантиришнинг психологик омиллари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Ўсмирларда саломатликка йўналганликнинг дифференциал фарқланиши «жисмоний фаоллик», «овқатланиш», «стрессни бошқариш», «мактаб билан боғлиқ умумий хавотир», «ўз-ўзини намоён этиш», «ташқи кўринишининг ўсмир кутувларига мос келмаслиги» каби психологик омилларнинг ёшга оид автономияларга боғлиқ намоён бўлишига асосланишини далиллашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги ПМ-319-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 3-мартдаги ПМ-319 - а сонли маълумотномаси). Натижада боладаги «саломатликни субъектив-баҳолаш майдони»да интерасубъектив ва интерсубъектив муносабатнинг оилавий қадриятлар орқали уйғунлашувига боғлиқ эканлиги далилланган.
ўсмирларни саломатликка йўналтиришда шахснинг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга интилиши ҳамда ўқитувчининг баҳоловчи мулоқоти ички ташвишланишни кучли ифодаланишига олиб келиб жисмоний фаоллик ва расионал овқатланишга таъсир этганлигини далиллашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги ПМ-319-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 3-мартдаги ПМ-319 - а сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчининг мактаб билан боғлиқ шахслараро муносабатларидаги хавотирланишини соғлом турмуш тарзи профилидаги ижтимоий-когнитив хусусиятлар орқали пасайтириш муҳимлиги асосланган.
ўсмирлардаги саломатликка йўналганликнинг соғлом турмуш тарзи профилида ифодаланиши натижасида ўқувчининг ўзини ҳиссий қабул қилиши, эмосионал қадриятлари уни ўз ҳаёт тарзидан қониқишига таъсир этганлиги эканлигини исботлашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги ПМ-319-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 3-мартдаги ПМ-319- а сонли маълумотномаси). Натижада шахснинг ўзига бўлган конструктив муносабати ўзини ҳурмат қилиш, аутосимпатия ҳамда Селф-менежмент таъсирида жисмоний ва ментал фаолликка боғлиқ намоён бўлиши далилланган.
ўсмирларда саломатликка йўналганликни шакллантиришда ўқувчини жисмоний ва руҳий фаоллигини ошириш, овқатланиш расионини тўғри ташкил қилиш, соғлиқни ижобий баҳолаш кўникмаларни ривожлантириш муҳимлигини далиллашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги ПМ-319-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 3-мартдаги ПМ-319- а сонли маълумотномаси). Натижада саломатлик ҳақидаги тасаввурларни «соғлом Мен» билан рефлексив хусусиятлар орқали идентификатсияланишига эришиш кераклиги далилланган.