Эрназаров Умид Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Оксидланиш потенсиали назорати остида рений бирикмаларининг эриши ва бойитилиши», 02.00.19 – Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5610.
Илмий раҳбар Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Даминова Шаҳло Шариповна, кимё фанлари доктори, профессор; Шарафутдинов Улугбек Зиятович, техник фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: органик ифлослантирувчи моддаларидан тозаланган маҳсулот эритмасидан Ре(ВИИ) ионларини СИМ 202 маркали ион алмашиниш сорбентида самарали консентрациялаш, шунингдек, рений таркибли металл хомашёни анодли эритиш жараёнини редокс-потенсиал ва анод сиртидаги электрохимик параметрларни назорат қилган ҳолда оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молибден саноат маҳсулотини куйдириш участкасидаги рений сақловчи эритмалардаги органик аралашмаларни озонлаш ва электрокимёвий оксидлаш орқали тозалаш усуллари ишлаб чиқилган;
эритмалардаги органик ифлослантирувчиларни оксидлаш усули билан деструксиялаш самарадорлигини аниқлаш мақсадида икки хил конструксиядаги тажриба қурилмалари ишлаб чиқилган;
Ре-таркибли сув тизимларини органик аралашмалардан тозалашнинг перманганат усулида калий ионлари ва марганес диоксиди ҳосил бўлиши шаклида камчилик аниқланган, озонлаш ва электр оксидлаш усулларида эса бундай камчилик мавжуд эмаслиги аниқланган;
сулфидли рудалар ва техноген ренийли хомашёни қайта ишлашда электрогидрометаллургик жараёнларнинг ўзига хослиги аниқланиб, илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳсулот Ре-эритмасидаги органик аралашмаларнинг оксидланиш йўли билан парчаланиши ва руда ҳамда техноген хом ашёлардан ренийни ажратиб олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рений таркибли эритманинг СИМ 202 сорбенти юзасини “заҳарлаётган” мой излари мавжудлиги гравио- ва ИҚ-спектрал таҳлили асосида аниқланиб, оксидланиш йўли билан ишлов берилганидан сўнг захарли мой излари йўқотилиши усули “Олмалиқ КМК” АЖда амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 08.04.2024 йилдаги 04-24/01-00431-сонли маълумотномаси). Натижада, ренийни сорбсиялаш учун қимматбаҳо импорт қатрон Пуролите СИМ  202 нинг хизмат муддатини узайтириш имконияти яратилган;
рений сорбсияси эритмасини озонлаш, водород пероксиди қўллаш ва электрооксидлаш усуллари ёрдамида қоришмаларни органик моддалардан тозалаш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖда амалиётга жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 8 апрелдаги 04-24/01-00431-сонли маълумотномаси). Натижада, адсорбент юзасида ренийнинг янада тўлиқ сорбсиясига нисбатан фаоллаштириш имконини берган;
СИМ 202 смоласида сорбсияланмайдиган паст оксидланиш даражасидаги ренийнинг мавжудлигини истисно қилувчи Ре(ВИИ) шаклидаги ренийни барқарорлаштириш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖда амалиётга жорий этилган. (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 08.04.2024 йилдаги 04-24/01-00431-сон маълумотномаси). Натижада, ренийни сорбсиялаш самарадорлиги 97-98 % га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish