Ортиқова Нодира Мамажоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тиббий таълимда гендер ёндашув асосида хотин-қизларни ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик тизими”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.1.PhD/Ped4379
Илмий раҳбар: Кадирова Мунира Расуловна педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03/29.12.2022.Ped.l32.02
Расмий оппонентлар:
Сафарова Роҳат Гайбуллоевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: тиббий таълимда гендер ёндашув асосида хотин-қизларни ижтимоий фаоллигини оширишга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
тиббий таълимда гендер тенглиги бўйича стреотиплар ва амалий чоралар ўртасидаги боғлиқликлар, мавжуд назарий тенденсиялар ва қонуниятларнинг замонавий ижтимоий шароитларга мослашуви ҳамда хотин – қизларни миллий индентивлигини сақлашга қаратилган омилларни таҳлил қилиниши асосида аниқлаштирилган;
тиббий таълимда гендер ёндашувни чуқурлаштириш, хотин-қизларнинг касбий ва ижтимоий фаоллигини оширишнинг когнитив, деонтологик, коммуникатив, гендер ёндашувли ижтимоий фаоллик компоненти аниқлаштирилиб, дидактик жараёнларни оптималлаштириш учун амалий асос бўлиб хизмат қилиши асосланган;
хотин-қизларнинг касбий ва ижтимоий фаоллигини ошириш учун гендер асосидаги психологик, педагогик ва маданий омилларни ҳисобга олган ҳолда гендер стереотипларини камайтириш, фаолликни рағбатлантириш ва тенг имкониятларни яратишнинг самарали механизмларини таклиф этилиши натижасида фаолиятга оид мезонлар ишлаб чиқилган;
тиббий таълимда гендер ёндашувини самарали татбиқ этиш, хотин-қизларнинг ижтимоий ва касбий фаоллигини оширишга қаратилган таълим жараёнларини оптималлаштириш ҳамда гендер тенглигини таъминлаш учун аниқ амалий кўрсатмалар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббий таълимда гендер ёндашув асосида хотин-қизларни ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
тиббий таълимда гендер тенглиги бўйича стреотиплар ва амалий чоралар ўртасидаги боғлиқликлар, мавжуд назарий тенденсиялар ва қонуниятларнинг замонавий ижтимоий шароитларга мослашуви ҳамда хотин – қизларни миллий индентивлигини сақлашга қаратилган маълумотлардан хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати “Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаситаси”нинг 2025 – йил 5–октябрдаги 5–сонли маълумотномаси) Натижада, тиббий таълим жараёнида талабаларда гендер ёндашув асосида хотин-қизларни ижтимоий фаоллигини оширишга доир когнитив ва эмперик билимлар ривожланган;
тиббий таълимда гендер ёндашувни чуқурлаштириш, хотин-қизларнинг касбий ва ижтимоий фаоллигини оширишнинг когнитив, деонтологик, коммуникатив, гендер ёндашувли ижтимоий фаоллик компоненти аниқлаштирилиб, дидактик жараёнларни оптималлаштиришга доир таклифларидан ЭФ-УЗ-2024-001- рақамли “Биргаликда адолатли жамият сари” номли амалий лойиҳаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2025-йил 22-октябрдаги 23-сонли маълумотномаси) Натижада, тиббий таълимда хотин-қизларнинг касбий ва ижтимоий фаоллиги мотивлари оширилган;
хотин-қизларнинг касбий ва ижтимоий фаоллигини ошириш учун гендер асосидаги психологик, педагогик ва маданий омилларни ҳисобга олган ҳолда гендер стереотипларини камайтириш, фаолликни рағбатлантириш ва тенг имкониятларни яратишнинг самарали механизмларининг мезон ва кўрсаткичларини аниқлашга доир амалий тавсияларидан “Оила илми” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиоканилининг 2025-йил 3-октябрдаги № 01-12/206-сонли маълумотномаси) Натижада, тиббий таълим муассасаларида гендер ёндашувни самарали татбиқ этиш, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллашуви самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
тиббий таълимда гендер ёндашувини самарали татбиқ этиш, хотин-қизларнинг ижтимоий ва касбий фаоллигини оширишга қаратилган таълим жараёнларини оптималлаштириш ҳамда гендер тенглигини таъминлаш учун аниқ амалий кўрсатмаларидан “Тафсилот”, “Саломатлик соати” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиоканилининг 2025-йил 3-октябрдаги
№ 01-12/206-сонли маълумотномаси) Натижада тиббий таълимда хотин қизларнинг касбий фаолиятларидаги ижтимоий фоллигини ошишига хизмат қилиувчи кўрсаткичлар ортган.