Ибрагимова Феруза Холбоевнанинг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Когнитив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий жараёнларни лойиҳалашга тайёрлаш механизмлари” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Ped948.
Илмий маслаҳатчи: Джураев Рисбай Хайдарович – педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна – педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Маманазаров Абдуҳаким Бозорович – педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Азимова Зиёда Эргашевна – педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: когнитив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий жараёнларни лойиҳалашга тайёрлаш механизмларини ишлаб чиқиш, назарий жиҳатдан асослаш ва талабаларни тарбиявий жараёнларни лойиҳалашга тайёрлаш бўйича илмий-методик тавсиялар яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий жараёнларни лойиҳалашга тайёрлаш мазмуни педагогика туркум фанларига миллий тарбиянинг дидактик имкониятларини қадриятли ёндашув асосида интеграция қилиш билан ахлоқий моделлар тизимини ўқув жараёнига татбиқ этишга йўналтирилган лойиҳавий фаолиятни амалга ошириш компетенсияларини фаолиятли-рефлексив шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
когнитив ёндашувнинг дидактик имкониятлари бўлажак ўқитувчиларни инновацион тарбиявий сенарийлар тузиш жараёнида таълимий-ахлоқий таҳлил, маъно яратиш, креатив тафаккур ва интеллектуал фаоллик кўникмаларини шакллантириш орқали мулоҳазали қарор қабул қилиш ҳамда коллаборатив муҳитда рефлексив мулоқот компетенсияларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
тарбиявий жараёнларни лойиҳалаш механизмлари мустақил таълимда бўлажак ўқитувчиларни конструктив-таҳлилий фикрлаш, педагогик муаммоларни моделлаштириш ва креатив лойиҳавий ечимлар ишлаб чиқишга ўргатиш орқали маънавий қадриятларни шахсий тажриба ҳамда ижодий фаолият тажрибаси билан уйғунлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий жараёнларни лойиҳалашга тайёрлаш самарадорлиги когнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонлари кўрсаткичларининг юқори (билим ва фаолиятни мустақил равишда татбиқ эта олиш), ўрта (билиш ва амалий кўникмаларни вазиятга мос қўллай олиш), ҳамда қуйи (назарияни англаган, лекин амалиётда тўлиқ намоён эта олмаслик) даражаларига мувофиқ баҳолаш механизмини яратиш орқали оширилган;
тарбиявий жараёнларни лойиҳалашнинг когнитив технологиялари тарбиявий хулқ моделларини ишлаб чиқиш жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг таҳлилий тафаккури, креатив қобилияти ва эмоционал-мотивацион барқарорлиги билан билиш фаолиятини фаоллаштирувчи, интерфаол ва мултимедиа воситаларини рақамли таълим ресурсларига интеграция қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Когнитив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий жараёнларни лойиҳалаш учун тайёрлашга доир натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий жараёнларни лойиҳалашга тайёрлаш мазмуни педагогика туркум фанларига миллий тарбиянинг дидактик имкониятларини қадриятли ёндашув асосида интеграция қилиш билан ахлоқий моделлар тизимини ўқув жараёнига татбиқ этишга йўналтирилган лойиҳавий фаолиятни амалга ошириш компетенсияларини фаолиятли-рефлексив шакллантириш асосида аниқлаштиришга оид маълумотлардан “Педагогика назарияси ва тарихи” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 17-майдаги 02/17-3643-сонли далолатномаси). Натижада, олий педагогик таълим жараёни бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий жараёнларни лойиҳалашга тайёрлаш мазмуни педагогика туркум фанларига миллий тарбиянинг дидактик имкониятларини қадриятли ёндашув асосида ўқув жараёнига оид манбалари билан бойитилган;
когнитив ёндашувнинг дидактик имкониятлари бўлажак ўқитувчиларни инновацион тарбиявий ссенарийлар тузиш жараёнида таълимий-ахлоқий таҳлил, маъно яратиш, креатив тафаккур ва интеллектуал фаоллик кўникмаларини шакллантириш орқали мулоҳазали қарор қабул қилиш ҳамда коллаборатив муҳитда рефлексив мулоқот компетенсияларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган оид таклифларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида 2024-2025-йилларда бажарилган “Умумтаълим мактабларининг 5-6 синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 8-сентябрдаги 01-09/443-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни инновацион тарбиявий ссенарийлар тузиш жараёнида таълимий-ахлоқий таҳлил, маъно яратиш, креатив тафаккур ва интеллектуал фаоллик кўникмаларини шакллантириш орқали тарбия жараёнларини лойиҳалашга йўналтирилган дидактик тизим такомиллаштирилган;
тарбиявий жараёнларни лойиҳалаш механизмлари мустақил таълимда бўлажак ўқитувчиларни конструктив-таҳлилий фикрлаш, педагогик муаммоларни моделлаштириш ва креатив лойиҳавий ечимлар ишлаб чиқишга ўргатиш орқали маънавий қадриятларни шахсий тажриба ҳамда ижодий фаолият тажрибаси билан уйғунлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги “Когнитив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий жараёнларни лойиҳалашга тайёрлаш механизмлари” номли монографияни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 17-майдаги 02/17-3643-сонли далолатномаси). Натижада, олий педагогик таълим тизимида бўлажак ўқитувчиларнинг тарбия жараёнларига тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари ва технологик имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий жараёнларни лойиҳалашга тайёрлаш самарадорлиги когнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонлари кўрсаткичларининг юқори (билим ва фаолиятни мустақил равишда татбиқ эта олиш), ўрта (билиш ва амалий кўникмаларни вазиятга мос қўллай олиш), ҳамда қуйи (назарияни англаган, лекин амалиётда тўлиқ намоён эта олмаслик) даражаларига мувофиқ баҳолаш механизмини яратиш орқали бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий жараёнларни лойиҳалашга тайёрлаш модели ва жараёнининг мазмуни, уни танлаш принциплари, босқичлари, технологиялари “Халқаро баҳолаш асослари” номли дарсликда ўз ифодасини топган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 17-майдаги 02/17-3643-сонли далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни олий таълим даврида тарбия жараёнларини лойиҳалаш имкониятларини аниқлаш ва баҳолаш функсияси мустаҳкамланган
тарбиявий жараёнларни лойиҳалашнинг когнитив технологиялари тарбиявий хулқ моделларини ишлаб чиқиш жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг таҳлилий тафаккури, креатив қобилияти ва эмоционал-мотивацион барқарорлиги билан билиш фаолиятини фаоллаштирувчи, интерфаол ва мултимедиа воситаларини рақамли таълим ресурсларига интеграция қилиш асосида бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий жараёнларни лойиҳалашга тайёрлик даражаларини аниқловчи мезонлар ҳамда уларнинг репрезентативлигини баҳоловчи методикалар “Педагогика назарияси ва тарихи” номли дарслик мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 17-майдаги 02/17-3643-сонли далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни тарбиявий жараёнларни амалга оширишга оид самарали педагогик механизм амалиётга тадқбиқ этилган.