Хакимова Барно Муратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “СЕЛ методикалари воситасида ўсмирларда масъулиятли қарор қабул қилиш компетенсияларини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD /Ped9502.
Илмий раҳбар: Тожибоева Хилолахон Махмутовна - педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Қодирова Феруза Усмановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий-эмоционал таълим методикалари воситасида ўсмирларда масъулиятли қарор қабул қилиш компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масъулиятли қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш мазмуни ижтимоий-эмоционал таълим (СЕЛ) методикаларига миллий тарбия тизимида “Комил инсон” консепсиясига кўра ота-онага ҳурмат ва ҳалоллик каби қадриятларни киритиш орқали ўсмирларда ўз хулқининг оқибатларини англаш ва жамоавий қарор қабул қилишга ўргатиш асосида такомиллаштирилган;
ўсмирларни масъулиятли қарор қабул қилишга ўргатиш стратегиялари қарор натижаларини таҳлил қилиш ва ўз хатоларидан хулоса чиқаришга йўналтирувчи “ўз фикримни таҳлил қиламан”, “мен бошқача йўл тутганимда...” каби рефлекция машғулотлари ҳамда “жамоавий ечим”, “муросага келиш санъати” интерфаол ўйинларини интегратив қўллаш орқали ижтимоий ҳамкорлик, эмпатия ва шахсий масъулиятни ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
СЕЛ (Соcиал Эмотионал Леарнинг) методикалари воситасида ўсмирларни масъулиятли қарор қабул қилишга ўргатишнинг педагогик модели Шарқ мутафаккирларининг маънавий-ахлоқий мероси, “меҳнат қилиб ҳалол яшаш”, “эл-юртга фойда келтириш”, “катта-кичикка ҳурмат” каби халқ педагогик қадриятларини сингдириш орқали уларда иродавий барқарорлик ва жамият олдидаги бурчни ҳис қилиш кўникмаларини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
ўсмирларда масъулиятли қарор қабул қилиш компетенсияси ривожланганлиги самарадорлиги мураккаб вазиятларда мувозанатли қарор қабул қилиш кўникмаларини юқори (онгли ва мустақил қарор қабул қилиш), ўрта (рақобатли вазиятларда йўл-йўриқ асосида қарор қабул қилиш) ва қуйи (ташқи таъсирлар таъсирида импулсив қарор қабул қилиш) даражаларда баҳолашнинг критериал тизимини ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. СЕЛ методикалари воситасида ўсмирларда масъулиятли қарор қабул қилиш компетенсияларини ривожлантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
масъулиятли қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш мазмуни ижтимоий-эмоционал таълим (СЕЛ) методикаларига миллий тарбия тизимида “Комил инсон” консепсиясига кўра ота-онага ҳурмат ва ҳалоллик каби қадриятларни киритиш орқали ўсмирларда ўз хулқининг оқибатларини англаш ва жамоавий қарор қабул қилишга ўргатиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида 2024-2025 йилларда бажарилган “Умумтаълим мактабларининг 5-6 синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги олима аёллар инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 22-октябрдаги 03-33-2629-сонли маълумотномаси). Натижада “Комил инсон” консепсиясига кўра ота-онага ҳурмат ва ҳалоллик каби қадриятларни киритиш орқали ўсмирларни ўз хулқининг оқибатларини англаш ва жамоавий қарор қабул қилишга ўргатишга эришилган;
ўсмирларни масъулиятли қарор қабул қилишга ўргатиш стратегиялари қарор натижаларини таҳлил қилиш ва ўз хатоларидан хулоса чиқаришга йўналтирувчи “ўз фикримни таҳлил қиламан”, “мен бошқача йўл тутганимда...” каби рефлекция машғулотлари ҳамда “жамоавий ечим”, “муросага келиш санъати” интерфаол ўйинларини интегратив қўллаш орқали ижтимоий ҳамкорлик, эмпатия ва шахсий масъулиятни ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан ЮНЕСКОнинг расмий платформасида ўзбек тилида жойлаштирилган “Ижтимоий-ҳиссий мураббий” номли онлайн платформани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 22-октябрдаги 03-33-2629-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмирларни масъулиятли қарор қабул қилишга ўргатиш стратегиялари орқали уларда ижтимоий ҳамкорлик, эмпатия ва шахсий масъулиятни ривожлантиришга эришилган;
СЕЛ (Соcиал Эмотионал Леарнинг) методикалари воситасида ўсмирларни масъулиятли қарор қабул қилишга ўргатишнинг педагогик модели Шарқ мутафаккирларининг маънавий-ахлоқий мероси, “меҳнат қилиб ҳалол яшаш”, “эл-юртга фойда келтириш”, “катта-кичикка ҳурмат” каби халқ педагогик қадриятларини сингдириш орқали уларда иродавий барқарорлик ва жамият олдидаги бурчни ҳис қилиш кўникмаларини шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлари Наманган вилояти Наманган шаҳри 7-, 41- сонли, Давлатобод туманидаги 57-сонли, Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 27-, 35-сонли ва Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 8-, 15- сонли умумий ўрта таълим мактаблари амалиётига татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 22-октябрдаги 03-33-2629-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмирларни масъулиятли қарор қабул қилишга ўргатишнинг педагогик моделига Шарқ мутафаккирларининг маънавий-ахлоқий мероси, “меҳнат қилиб ҳалол яшаш”, “эл-юртга фойда келтириш”, “катта-кичикка ҳурмат” каби халқ педагогик қадриятларини сингдиришга эришилган;
ўсмирларда масъулиятли қарор қабул қилиш компетенсияси ривожланганлиги самарадорлиги мураккаб вазиятларда мувозанатли қарор қабул қилиш кўникмаларини юқори (онгли ва мустақил қарор қабул қилиш), ўрта (рақобатли вазиятларда йўл-йўриқ асосида қарор қабул қилиш) ва қуйи (ташқи таъсирлар таъсирида импулсив қарор қабул қилиш) даражаларда баҳолашнинг критериал тизимини ишлаб чиқиш асосида аниқлаштиришга оид муаллифлик ғояларидан “Ўзбекистон 24” ИЖОИДИЙ БИРЛАШМАСИ” Миллий телерадиокомпаниясининг ДМ “Дунё бўйлаб” телеканалида “Замонавий таълим ва фан интеграциясининг ўзига хос хусусиятлари”, “Ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиҳ”, “Ёш авлодни илм-фанга жалб этиш”, “Таълим тизимидаги янги ислоҳотлар” мавзусидаги маʼрифий кўрсатувларни сенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 15-сентябрдаги 06-09-1437-сонли маʼлумотномаси). Натижада, ўсмирларда мураккаб вазиятларда мувозанатли қарор қабул қилиш кўникмаларини юқори, ўрта ва қуйи даражаларда баҳолашнинг критериал тизимини ишлаб чиқишга эришилган.