Абдужалилов Абдукамол Абдумуталовичнинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек халқ сеҳрли эртакларида мотив” 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil3627
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти. Илмий раҳбар: Турдимов Шомирза Ганиевич, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Улуғбек Сатторов: филология фанлари доктори, профессор; Илҳом Сайитқулов: филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқ сеҳрли эртаклардаги барча мотивларни аниқлаш ва тизимлаштириш, мотивнинг ташқи ва ички хусусиятларига кўра тип ва турларга ажратиш, унинг чегараларини белгилаш, мотивни ифода шакли ва мазмунига кўра таснифлаш, унинг сужетдаги ўрни билан боғлиқ масалаларни илмий тадқиқ қилишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мотивнинг эртак сужетини яратишдаги аҳамияти ҳамда мотив эпик тур жанрларида образларнинг сужетга таъсир қиладиган ва ўзгартира оладиган хатти-ҳаракати ва ҳолатлари экани исботланган;
ўзбек халқ сеҳрли эртаклари сужетида қатнашувчи барча мотивларнинг сужет таркибидаги ўрни, уларнинг сеҳрли эртакдаги ифода мазмунига кўра турлари – мотив-ситуация, мотив-ҳаракат, мотив-диалог ва мотив-тасвир, ҳамда ифода мазмунига кўра турлари – яширин, йиғиқ, тўлиқ ва ёйиқ кабиларга ажратилган ва ҳар бири мисоллар билан далилланган;
эртак сужетидаги ҳалқа – лавҳанинг бир қанча мотивлардан ташкил топиши, лавҳалар уйишиб сужетни ташил этиши кўрсатилган ҳамда мисоллар асосида очиб берилган;
эртак сужетида келувчи сужетнинг динамикасига таъсир қилмайдиган, эртакда ахборот берувчи, тўлдирувчи ҳамда қўшимча изоҳловчи қисмлар боғлама экани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ўзбек халқ сеҳрли эртакларидаги мотивларни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сеҳрли эртаклардаги мотивларнинг тур ва типлари ҳамда уларнинг сужет билан муносабати, мотивларнинг таҳлилига доир илмий-назарий натижаларидан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида бажарилган “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ЎзР ФА нинг 2025-йил 2-июндаги №3/1255-1356-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлиги таркибидаги ўзбек халқ сеҳрли эртакларидан тузилган “Одамтой” номли эртак жилдига доир сўзбоши ҳамда илмий изоҳлар тайёрлаш, луғат тузиш, хусусан, эртакчилар ҳақидаги биографик маълумотлар, уларнинг репертуаридаги эртакларнинг ўзига хос хусусиятларига доир таҳлилий материалларни такомиллаштиришга эришилган;
ўзбек халқ сеҳрли эртаклари ҳамда уларнинг аҳамиятини кенг омма орасида тарғиб қилишда тадқиқотнинг илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Замонлар оша” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 9-октябрдаги 01-44/291-сон маълумотномаси). Натижада халқ эртакларини таълим-тарбиядаги аҳамиятини кенг тарғиб қилишга эришилган;
шунингдек, Қорақалпоқ давлат университетида 2024–2025-йилларда бажарилган Ал-662204393 рақамли “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги антологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада мазкур тадқиқотнинг назарий хулосаларидан фойдаланилган. (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2025-йил 4-сентябрдаги 01-21-04/2727-сон маълумотномаси). Натижада “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги антологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа илмий-назарий жиҳатдан бойитилган ва янги маълумотлар билан тўлдирилган.