Абдуллаева Насиба Абдусоломовнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак педагогларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш технологияси (Педагогика фани методологияси мисолида)”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8107
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўринова Нилуфар Мухаммадовна педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.05.07
Расмий оппонентлар: Тожибоева Хилолахон Махмудовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Сиддиқов Илёс Бахромович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бўлажак педагогларнинг илмий тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсияси тузимаси когнитив, диагностик, лойиҳавий-конструктив, фаолиятли, рефлексив, коммуникатив компонентлари талабаларнинг назарий, амалий ва шахсий таёргарлигини ўзаро уйғунлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантиришнинг психологик, педагогик, ижтимоий шарт-шароитлари тизимли интеграллаҳуви ҳамда уларнинг вариативлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш моделининг ташкилий-фаолиятли блоки ташкилий-педагогик, психологик ва моддий-техник шарт-шароитлар тизими адаптивлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш технологиясини босқичма-босқич лойиҳалаш асосида унинг ички имкониятларини контекстли таълим, муаммоли таълим, лойиҳавий таълим, портфолио технологиялари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Боълажак педагогларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш технологийасига доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак педагогларнинг илмий тадқиқотчилик компетенсияси тузилмаси когнитив, диагностик, лоёҳавий-конструктив, фаолиятли, рефлексив, коммуникатив компонентлари талабаларнинг назарий, амалий, ва шахсий таййўгарлигини ўзаро уйғунлигига устиворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид “Педагогика фани методологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи, 227045-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, боълажак педагогларнинг илмий тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган.
бўлажак педагогларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантиришнинг психологик, педагогик, ижтимоий шарт-шароитлари тизимли интеграллаҳуви вариативлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклифлар ҳамда бўлажак педагогларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантиришнинг моделининг ташкилий-фаолиятли блоки ташкилий-педагогик, психологик ва моддий-техник шарт-шароитлар тизими адаптивлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогика фани методологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи, 227045-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, боълажак педагогларнинг илмий тадқиқотчилик компетенсиясини шаклланганлик даражаси ошган.
бўлажак педагогларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантириш технологиясини босқичма-босқич лойиҳалаш асосида унинг ички имкониятларини контекстли таълим, муаммоли таълим, лойиҳавий таълим, портфолио технологиялари билан интеграсиялаш асосида такомиллаштишга оид таклифлардан “Педагогика фани методологияси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи, 227045-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, боълажак педагогларнинг илмий тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.