Отаханова Дилноза Мухаммаджановнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш технологияси (бошланғич таʼлим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5119.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий раҳбар: Турғунова Гулноза Мухаммаджоновна педагогика фанлари фалсафа доктори, (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/27.09.2024.Fil/Ped.05.09.
Расмий оппонентлар: Аббасова Наргиза Кабиловна педагогика фанлари фалсафа доктори, Хуршид Саримсақов Абдумаликович, филология фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда бошланғич таълим йўналиши талабаларининг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришга оид педагогик, психологик ва методик тадқиқотлар трансдиссиплинар парадигмани (бу мураккаб муаммони бир вақтнинг ўзида бир нечта фан ёндашуви асосида чуқур ўрганиш ва интеграцияланган ечимлар топиш) қўллаган ҳолда комплекс-интегратив таҳлил қилиниб, талабаларда коммуникатив компетенсияни ривожлантиришнинг аксиологик ва антропоцентрик асослари янгича илмий-методологик талқинда аниқлаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш бўйича тизимли модел коммуникатив-субектив, кооператив-конструктив ва фаолиятга йўналтирилган таълим парадигмалари интеграцияси асосида мулоқот маданиятини шакллантиришнинг педагогик-дидактик механизмлари тизимли равишда такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш мазмуни интерфаол коммуникация стратегиялари, нутқий прагматика ҳамда лингвосоциокогнитив ёндашувларни ўзида мужассамлаштирган янги дидактик моделлар асосида илмий-амалий жиҳатдан такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш технологиялари рақамли-интерактив, мултимодал коммуникацион ва коллаборатив ўқув муҳити билан педагогик жараён интеграциясига асосланган ҳолда талабаларнинг коммуникатив фаолиятга рефлексив ва креатив муносабатини ривожлантирувчи педагогик технологиялар тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш бўйича илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришга оид педагогик, психологик ва методик тадқиқотлар трансдиссиплинар парадигмани қўллаган ҳолда комплекс-интегратив таҳлил қилиниб, талабаларда коммуникатив компетенсияни ривожлантиришнинг аксиологик ва антропоцентрик асослари янгича илмий-методологик талқинда аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан бошланғич таълим йўналишларда хорижий тилни ўқитишда умумиштирок таълим технологияларидан жумладан, “Cоффеепоттинг”, “Табоо”, “Оптимист”, “Ёлғон детектори”, „Сcраббле“ каби таълимий ўйинлардан самарали ва унумли фойдаланишга оид таклифлардан олий таълим муассасаларида инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини жорий қилишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023-йил 6-ноябрда 4/17-4/4-9561-рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларда оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик ва психологик хусусиятлари асосида фан мазмуни талқинларининг мақбуллаштирувчи (умумиштирок ва интегратив) кўрсаткичларини дифференциал таълим муҳитида рефлексивлик даражада қўллаш асосида аниқлаштирилга эришилган;
инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш бўйича тизимли модел коммуникатив-субектив, кооператив-конструктив ва фаолиятга йўналтирилган таълим парадигмалари интеграцияси асосида мулоқот маданиятини шакллантиришнинг педагогик-дидактик механизмлари тизимли равишда такомиллаштирилган ва инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш мазмуни интерфаол коммуникация стратегиялари, нутқий прагматика ҳамда лингвосоциокогнитив ёндашувларни ўзида мужассамлаштирган янги дидактик моделлар асосида илмий-амалий жиҳатдан такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023-йил 31-октябрда 03/14-3124 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида редагогик фаолиятни илмий асосда ташкил этишнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш технологиялари рақамли-интерактив, мултимодал коммуникацион ва коллаборатив ўқув муҳити билан педагогик жараён интеграциясига асосланган ҳолда талабаларнинг коммуникатив фаолиятга рефлексив ва креатив муносабатини ривожлантирувчи педагогик технологиялар тизими такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ 2023-йил май ва октябр ойларидаги “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Адабий жараён” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сснарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2023-йил 3-октябрдаги 23-42-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълим йўналиши талабаларида оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришни баҳолаш жаҳон ва миллий ривожланиш омилларини кўп босқичли ўқув топшириқлари тизими орқали мустаҳкамлашнинг педагогик аҳамияти билан боғлиқ амалий таклифлар оммалаштирилган.