Турсунова Зиёдахон Мусабоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак спорт менежерларининг касбий-амалий тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped9660.
Илмий раҳбар: Тажибаев Сойибжон Самижанович педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Ярашев Комилжон Дехканович педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор; Исакова Нилуфар Жаникуловна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низоми номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак спорт менежерларининг касбий-амалий тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний тарбия ва спорт менежменти талабаларини соғломлик даражасини ошириш мақсадида хафталик ва кунлик машғулотлардан фойдаланиш меъёрларини аниқ рацион тақсимланган дастуридан фойдаланш ҳисобога жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак спорт менежерларининг функционал тайёргарлигини ошириш учун замонавий технолигия натижаларига таянган ҳолда куннинг иккинчи ярмида (очиқ спорт майдончалари, сув ҳавзалари ҳамда оғирлик билан бажариладиган) машқлардан фойдаланиш ҳисобига морфологик кўрсаткичлари, тана масса индекси кўрсаткичлари яхшиланган;
жисмоний тарбия ва спорт менежменти йўналиши талабаларининг психологик ресурсларини оптимал даражада шакллантиришга қаратилган миллий ҳаракатли ўйинлардан ташкил топган тизимли дастур ишлаб чиқилиб, бунда жисмоний машқларнинг ўзаро интеграллашган (синергик) таъсирини акс эттирувчи ўқув машғулот дастуридан фойдаланиш ҳисобига амалий фаолият самарадорлиги оширишган;
бўлажак спорт менежерларининг педагогик консепсиялари таҳлил қилиниб жисмоний ва психологик кўрсаткичлар динамикаси натижалар самарадорлигини яхшилашга қаратилган спорт менежерининг профессионал профили такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак спорт менежерларининг касбий-амалий тайёргарлигини такомиллаштириш методикасини ривожлантириш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
бўлажак спорт менежери мутахассислиги талабаларинининг умумий жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичларини ривожлантиришга қаратилган бўлажак спорт менежерларининг жисмоний ва психологик тайёргарлигини машғулотлардан ташқари вақтда ривожлантириш методикаси такомиллаштирилиб ЎзДЖТСУ “Менежмент ва спорт тадбирларини ташкил этиш” кафедрасида I-IV босқич талабаларининг машғулот жараёнларига татбиқ этишган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 1-майдаги 02-16/4496-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларининг визуал идрок 10,2% га яхшиланган;
бўлажак спорт менежерининг умумий жисмоний ва психологик тайёргарлиги шакллантирилди, касбий фаолият самарадорлигини таъминлайдиган энг муҳим жисмоний тайёргарликлари ва кўникмалари, психологик хусусиятлари танлаб олинган машқлар ва ўйинлар воситалари ЎзМУ “Таеквондо ва спорт фаолияти” факултети талабалари ўқув машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 1-майдаги 02-16/4496-сон маълумотномаси). Натижада, чидамлилик жисмоний сифати 17,4% га ривожлантирилган;
бўлажак спорт менежерлари тана вазни ва таркиби таҳлил қилинди ва спорт менежерларининг жисмоний ва психологик тайёргарлигини машғулотлардан ташқари вақтда ривожлантириш учун такомиллаштирилган методикаси ЖизПИ “Жисмоний тарбия” кафедраси талабалари машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 1-майдаги 02-16/4496-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг тезкорлик сифати 13,5% га яхшиланган;
бўлажак спорт менежерларининг касбий профессионал профили таҳли қилиниб, методик жиҳатдан такомиллаш бўйича таклифлар ЎзДЖТСУ “Менежмент ва спорт тадбирларини ташкил этиш” кафедрасида I–IV босқич талабаларининг машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 1-майдаги 02-16/4496-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак спорт менежерларининг куч кўрсаткичи 9,09% га ошган.