Юсупова  Зийнатжан Джуманазаровнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Бадиий асарлар таржимасида новербал коммуникатив воситаларнинг репрезентацияси (ўзбек тилидан инглиз тилига таржималар мисолида).
10.00.06. ‒  Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil3012
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Илмий раҳбар: Ж.Ш.Джумабаева, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори Нилуфар Садуллаева ҳамда Қорақалпоқ давлат университети профессори, филология фанлари доктори Огулбай Гайлиевалар.  
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек бадиий асарларидаги новербал коммуникатив воситалар вербализациясини инглиз тилига таржимасидаги  муаммоларини ҳал қилиш ҳамда новербал мулоқотдаги тасвир ва ифода воситаларига нутқ маданиятининг бир бўлаги сифатида қараш, уларнинг тўғри таржима қилиниши эса адекватликни таъминлашдаги муҳим жиҳат эканлигини далиллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз академик терминологиясида “бодй лангуаге”, яъни, тана ва унинг аъзоларидан новербал коммуникатив воситаси сифатида фойдаланиш ҳамда бу соҳани ўрганадиган илмий йўналиш – “кинесиcс”нинг новербал коммуникатив воситаси сифатида турли маданиятларда турлича ифодаланиши, уларнинг бадиий матн ва  таржима жараёнидаги функсионал хусусиятлари, қўлланилишининг назарий асослари қиёсий таҳлил асосида далилланган; 
ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилинган бадиий асарлардаги новербал коммуникатив воситаларининг берилишида бадиий нутқ бўёқдорлиги, таʼсирчанлиги ва ифодалилигини таʼминловчи бирликлар муҳим эканлиги исботланган;
ўзбек тилидан инглиз тилига ўгирилган асарлар таржимасининг қиёсий таҳлили асосида маданий контекстга мос келадиган лингвокултурологик ёндашув новербал коммуникатив воситаларини таржима қилишнинг энг самарали усули сифатида аниқланган; 
новербал элементларнинг маданий маънолари ва коммуникатив функсиялари ҳисобга олиниб, уларни инглиз тилидаги эквивалентлари (Эқуивалент транслатион) ёки мос ифодалари билан алмаштирилиши (Субститутион) тавсия этилган ҳамда таржимада новербал сигналларнинг турли маданий контекстларда турлича талқин қилиниши асосланиб адекват таржимага эришишда эмоционал, экспрессив ва маданий хусусиятга эга новербал коммуникатив воситалар вербализациасининг прагматик масалаларига оид тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек бадиий асарларидаги новербал коммуникация воситаларининг инглиз тилига таржима қилиш муаммоларини ҳал қилиш юзаѕидан ериѕҳилган илмий натијалари аѕоѕида:
Тадқиқот натижаларинг илмий аҳамияти бадиий таржимада новербал коммуникатив воситаларга оид таржима назариясини ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилинган бадиий асарлардаги новербал коммуникация воситаларининг берилишида бадиий нутқ ифодалилиги, таʼсирчанлиги ва экспрессивлигини таʼминловчи бирликлар муҳимлиги юзасидан олинган илмий натижалар асосида Урганч давлат университети томонидан 24.12.2024 йил №06-248/1 маълумотномасига асосан Эрасмус+ дастурининг  561574–ЭПП–1–2015–1–ЭС–ЭППКА2–CБҲЕ–ЖП–CЛАСС: “Девелопмент оф тҳе интердисcиплинарй мастер програм он Cомпутер Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” халқаро лойиҳасида фойдаланилди. Натижада диссертацияда келтирилган ўзбек ва инглиз тилларидаги новербал коммуникатив воситалар таржимасида прагматик, контекстуал жиҳатлар, тилдаги маданий мулоқот формаларига оид илмий назарий хулосалар мазкур лойиҳа доирасидаги материалларни таржима қилишда ёрдам берди.
Ўзбекистон Республикаси Экология, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитаси Хоразм вилояти туризм бошқармаси томонидан 2025-йил 1-апрел 02-10-сонли малумотномага асосан  соҳа  ходимлари учун ташкил қилинган мастер классда тадқиқот ишининг амалий аҳамияти тақдим этилди. Натижада туризм бошқармаси ходимларининг инглиз ва ўзбек тилидаги новербал коммуникатив воситаларнинг нутқий фаолиятда қўлланадиган миллий-маданий ва прагматик хусусиятларига оид билимлари бойитилди. 
Ўзбекистон Республикаси Маданий Мерос Агентлиги Исҳан-Қалʻа Давлат Музей Қоʻриқхонаси томонидан 2025-йил 11-апрел 01-01/182-сонли маълумотномага асосан, “Бадиий асар таржимасида новербал коммуникатив воситалар репрезентацияси” (ўзбек тилидан инглиз тилига таржималар мисолида) мавзусидаги диссертация натижаларидан Хива “Ичан-қалъа” музейи қўриқхонаси жамоасига ўз соҳалари доирасида фойдаланиш имконини берди, жумладан, турли тизимли тилларга хос новербал коммуникатив воситаларнинг суҳбат жараёнидаги аҳамиятига оид мисолларнинг инглиз тилида ифодаланиш усуллари ва илмий асосларини гид ҳамроҳ таржимонларга тушунтирилганлиги, ўзбек ва инглиз тилларидаги новербал коммуникатив воситаларнинг миллий маданий намуналарга хос хусусиятлари кўрсатиб берилганлиги, новербал коммуникатив воситаларнинг ўзбек тилидан инглиз тилига бадиий таржимада репрезентация масаласига аниқлик киритилганлиги, ўзбек тилидан инглиз тилига таржималар жараёнида қайта яратиш мезонлари гид-ҳамроҳларининг мулоқотини юқори савияда  ташкил қилинишда ҳамда миллий-маданий тафовутлар ва тушунмовчиликларнинг олдини олишга кўмак бера олиши билан аҳамият касб этади. Натижада, тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар гид-ҳамроҳлар фаолиятида миллий-маданий тафовутлар ва тушунмовчиликларнинг олдини олишга ёрдам берди.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 16-январда №68-сонли маълумотномасига асосан “Ассалом Хоразм” дастурида “Бадиий асар таржимасида новербал коммуникатив воситалар репрезентацияси” (ўзбек тилидан инглиз тилига таржималар мисолида) мавзусидаги диссертация натижаларидан фойдаланилган. Натижада кенг оммага новербал коммуникатив воситалар ва уларнинг мулоқотдаги аҳамияти, муаммолар ва ёндашувлар ҳақида фикр мулоҳаза билдирилиб, мулоқот давомида содир бўлиши мумкин  бўлган тушунмовчиликлар ҳақида  қизиқарли ҳамда фойдали маълумотлар етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish