Бабажанова Забаржад Турсунбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда маданий муҳитнинг шаклланишида арт-журналистиканинг ўрни”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2674.
Илмий раҳбар: Ташпулатова Назира Курбановна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.30/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Амрулло Ашурович, филология фанлари доктори (DSc), доцент;
Мирсоатова Маҳлиё Собировна филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда арт (санъат) журналистикасининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, унинг ўзига хос хусусиятлари, миллий медиа макондаги ўрни ва аҳамиятини санъат турларига ихтисослашган журналлар орқали тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“санъат журналистикаси”, “маданий журналистика”, “арт-журналистика”, арц-журналистика”, кўнгилочар журналистика”, “бадиий журналистика” атамаларини функсионал, консептуал ва семантик дифференциациялаш натижасида арт-журналистиканинг аудитория истеъмолчилик дидини шакллантиришга қаратилган маданий-коммуникатив ҳамда жамоатчилик ва давлат сиёсатини богʻлашда намоён бўлувчи интегратив аҳамияти далилланган;
арт-журналистика вазифалари ҳамда методологик ёндашувларига кўра санъатшунослик ва бадиий танқидчиликдан фарқланиши, хусусан, маданий ҳодисани ахборий верификация тамойили асосида оператив ёритиши қиёсий-дискурсив таҳлил асосида исботланган;
арт-нашрларнинг инқироз вазиятидан чиқиш стратегияларини тизимли ўрганиш натижасида оммавий рецепсияга мос бўлмаган, эксперт аудитория учун мўлжалланган контент ‒ санъатшунослик мақоласи юзага келгани аниқланган;
санъатга ихтисослашган журналлар фаолияти динамикасини таъминлашда рақамли трансформацияни жорий қилиш, дистрибуция ҳудудини кенгайтириш, нашрларнинг кучли брендини яратишни ўз ичига олувчи инновацион бошқарув консепсияси самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбекистонда маданий муҳитнинг шаклланишида арт-журналистиканинг ўрнини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва амалий таклифлар асосида:
санъат ва маданият соҳасига ихтисослашув масаласида “санъат журналистикаси”, “маданий журналистика”, “арт-журналистика”, “арц-журналистика”, “кўнгилочар журналистика”, “бадиий журналистика” сингари тушунчаларни қўллаш қамрови ва чегаралари, мезон ва вазифалари нуқтайи назаридан фарқлари, жамият маданий муҳити шаклланишида арт-журналистиканинг ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон журналистлар уюшмасида маданий-маърифий йўналишдаги ОАВни қўллаб-қувватлаш, журналистларга ижодий шароит яратиш, ихтисослашган нашрлар фаолиятини баҳолаш ва қайта кўриб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2025-йил 13-майдаги 02-18/136-сон маълумотномаси). Натижада ОАВдаги санъат мавзулари қамровини ошириш, арт-журналистларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, ижодий рақобат муҳитини шакллантиришда самарадорликка эришилган. Шунингдек, тадқиқот журналистларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, оммавий ахборот воситалари учун тавсиялар ишлаб чиқишда муҳим назарий манба бўлиб хизмат қилган;
арт-журналистика маданий ҳодисани баҳоламаслиги, балки уни қамраб олиб, у ҳақида энг тўлиқ маълумотларни тақдим этиши ва шу жиҳати билан маданият, санъатшунослик ва бадиий танқидчиликдан фарқ қилиши тўғрисидаги илмий-назарий хулосалар “Маънавий ҳаёт” журналида материалларни баҳолаш ва қайта ишлаш жараёнига татбиқ этилган (“Маънавий ҳаёт” журналининг 2025-йил 7-майдаги 002/12-сон далолатномаси, Республика маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 12-майдаги 5/121-151-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот журналда чоп этилаётган санъат мавзусига багʻишланган материалларни саралаш жараёнига янгича ёндашувни таъминлаш, мақолаларнинг публицистик жиҳатини кучайтириш, таҳлилий контентни ўқувчи учун керакли ва қизиқарли матнга айлантириш, шунингдек, жозибадорлигини оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
санъат соҳасига ихтисослашган босма нашрларнинг молиявий инқироз вазиятидан чиқиш йўли сифатида мутахассис-ўқувчиларга мўлжалланган контент ишлаб чиқилгани, натижада мақоланинг алоҳида тури сифатида санъатшунослик мақоласи юзага келгани тўғрисидаги фикр-мулоҳазалардан “Театр” журналида материалларни тайёрлаш ва қайта ишлаш жараёнида фойдаланилган (“Театр” журналининг 2025-йил 5-майдаги 50-сон далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 13-майдаги 02-11-08-1624-сон маълумотномаси). Натижада журналда назарий таҳлиллар, соҳага оид атамалар минимал даражага туширилиб, нашр контенти кенг аудиторияни қамраб олиши, услубий ёндашув принципларини янада такомиллаштиришда самарадорликка эришилган;
санъатга ихтисослашган журналлар фаолиятидаги молиялаштиришнинг барқарор эмаслиги, даврийликни таъминлай олмаслик, тарқалиш ҳудудининг торлиги, ададнинг камлиги, кадрлар, жумладан, ихтисослашган журналистлар етишмовчилиги каби муаммолар, уларни ҳал этиш учун рақамли трансформацияни жорий қилиш, нашрларнинг кучли брендини яратиш, бошқарув консепсияси ва молиялаштиришнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш зарурати тўғрисидаги хулосалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида маданий-маърифий йўналишдаги ОАВни қўллаб-қувватлаш, журналистларга ижодий шароит яратиш, ихтисослашган нашрлар фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 12-майдаги 01-03/223-сон маълумотномаси). Натижада уюшма муассислигидаги санъатга йўналтирилган даврий нашрларни қўллаб-қувватлаш, уларга бўлган талабни янада ошириш ва барқарор чиқишини таъминлашда эстетик вазифалар ва кўнгилочар функсияларни уйғунлаштиришга эришилган.