Ботирова Зебо Хакимжон-қизининг
Педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак чет тил ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини сунъий интеллект ва рақамли таълим технологиялар асосида ривожлантириш методикаси (инглиз тили мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4DSc/Ped389
Илмий раҳбар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
 Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умиджон Умрзоқович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Якуббаев Муродила Маруфович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Тошбоева Барнохон Одилжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.            
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак чет тил ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини сунъий интеллект ва рақамли таълим технологиялари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
CЕФР тамойиллари ва дескрипторлари асосида бўлажак чет тил ўқитувчилари касбий компетенсиясини ривожлантиришда мотивацион, когнитив-аксиологик, операцион-фаолият каби компонентларнинг зарурати шунингдек мулоқот маданияти, эмпатия ва педагогик кузатиш қобилиятлари ҳеуристик ёндашув ва замонавий дидактик тенденсияларни интеграциялаш ёрдамида тадқиқ қилинган;
ТПАCК асосида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ривожлантиришга оид, рақамли таълим хизматларининг мазмуни, вазифалари ва усулларини педагогик мазмун ҳамда технологик компонентлар билан режалаштириш–ижро–рефлекция босқичларида тизимли уйғунлаштирган консептуал-интегратив модели ишлаб чиқилган;
таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг “4К” компетенсиясининг таркибий тузилмаси шунингдек “компетентлик”, “касбий компетентлик”, “рақамли таълим”, “электрон таълим”, “мобил таълим” ва “аралаш таълим” тушунчаларининг мазмун-моҳияти, ўзаро нисбати ҳамда дидактик функсиялари назарий-терминологик жиҳатдан аниқлаштирилиб, илмий-методик асосларда ривожлантирилган;
чет тил таълимида сунъий интеллектнинг ўрни ва аҳамияти, унинг дидактик функсиялари, педагогик-технологик афзалликлари ва чекловлари, этик-ҳуқуқий талаблари ҳамда хавф-хатарларини баҳолаш мезонлари, шунингдек ўқув режа ва курс дизайни, баҳолаш ва дифференциаллаштириш, ўқитувчи медиаторлиги ва сифатни таъминлаш жараёнларида қўллашнинг шартлари ва чегаралари консептуал-методик асосларда тизимли равишда аниқлаштирилган;
бўлажак чет тил ўқитувчиларини сунъий интеллект (ЧатГПТ ва бошқ.)дан таълимий ҳамда касбий вазиятларда самарали фойдаланишга ўргатувчи, диалог бошқаруви, академик ҳалоллик ва маълумот хавфсизлиги тамойилларига таянган машқлар мажмуаси ҳамда таълим топшириқларини касбий фаолият вазифаларига мослаштиришга қаратилган таълим мазмуни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак чет тил ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини сунъий интеллект ва рақамли таълим технологиялар асосида ривожлантириш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
CЕФР тамойиллари ва дескрипторлари асосида бўлажак чет тил ўқитувчилари касбий компетенсиясини ривожлантиришда мотивацион, когнитив-аксиологик, операцион-фаолият каби компонентларнинг зарурати шунингдек мулоқот маданияти, эмпатия ва педагогик кузатиш қобилиятлари ҳеуристик ёндашув ва замонавий дидактик тенденсияларни интеграциялашга оид хулоса ва тавсияларидан  Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “ЎЗБЕКИСТОН” телерадиоканали ДМ муҳарририяти томонидан тайёрланган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлари ссенарийсининг 2024-йил май ва сентябр ойи сонларида Олий таълимга оид рукнида фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 11-августдаги 04-36-1182-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак чет тил ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини сунъий  интеллект ва рақамли таълим технологиялар асосида риволантириш методикаси оммалаштирилган;
ТПАCК асосида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ривожлантиришга оид, рақамли таълим хизматларининг мазмуни, вазифалари ва усулларини педагогик мазмун ҳамда технологик компонентлар билан режалаштириш–ижро–рефлекция босқичларида тизимли уйғунлаштирган консептуал-интегратив моделга оид тавсиялардан 2023-2024 йилларда бажарилган Эрасмус+ ЭМПОWЕР - 101129076 - рақамли лойиҳаси доирасида фойдаланилган.  (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти 2024-йил 21-ноябрдаги 1579-02 рақамли маълумотномаси). Натижада, чет тил ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини сунъий  интеллект ва рақамли таълим технологиялар асосида риволантиришга  қаратилган машқлар мажмуи ва методик тавсиялари таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг “4К” компетенсиясининг таркибий тузилмаси шунингдек “компетентлик”, “касбий компетентлик”, “рақамли таълим”, “электрон таълим”, “мобил таълим” ва “аралаш таълим” тушунчаларининг мазмун-моҳияти, ўзаро нисбати ҳамда дидактик функсиялари назарий-терминологик жиҳатдан аниқлаштирилиб, илмий-методик асосларда ривожлантиришга оид хулоса ва тавсиялардан “Бўлажак чет тил ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини сунʼий интеллект ва рақамли таълим технологиялар асосида ривожлантириш методикаси (Инглиз тили мисолида)” номли электрон дастур иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 4-сентябрдаги № ДГУ 42344 рақамли гувоҳномаси) Натижада, Бўлажак чет тил ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини сунʼий интеллект ва рақамли таълим технологиялар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
чет тил таълимида сунъий интеллектнинг ўрни ва аҳамияти, унинг дидактик функсиялари, педагогик-технологик афзалликлари ва чекловлари, этик-ҳуқуқий талаблари ҳамда хавф-хатарларини баҳолаш мезонлари, шунингдек ўқув режа ва курс дизайни, баҳолаш ва дифференциаллаштириш, ўқитувчи медиаторлиги ва сифатни таъминлаш жараёнларида қўллашнинг шартлари ва чегаралари консептуал-методик асосларда тизимли равишда аниқлаштиришга асосланган амалий таклифларидан “Лингуистиcс (Лингвистика: Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) йўналиш учун)” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғига асосан № 218-599-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада, чет тил ўқитувчиларининг касбий лингвистик компетенсиясини  риволантиришга муваффақ бўлинди;
бўлажак чет тил ўқитувчиларини сунъий интеллект (ЧатГПТ ва бошқ.)дан таълимий ҳамда касбий вазиятларда самарали фойдаланишга ўргатувчи, диалог бошқаруви, академик ҳалоллик ва маълумот хавфсизлиги тамойилларига таянган машқлар мажмуаси ҳамда таълим топшириқларини касбий фаолият вазифаларига мослаштиришга қаратилган таълим мазмуни такомиллаштиришга доир амалий таклифларидан “Метҳодологй оф теачинг лангуаГЭС анд эдуcатионал течнологиес: (Тиллар ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари: Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) йўналиш учун)” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан №233618-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада, чет тил ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини сунъий  интеллект ва рақамли таълим технологиялар асосида риволантиришга муваффақ бўлинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish