Элова Ситора Ахматкуловнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қисқа масофага югурувчиларнинг тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7696.
Илмий раҳбар: Даниева Ярқиной Чариевна педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Шеров Зокир Тўйлиевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спринт мафосага югурувчиларнинг тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қисқа масофага югурувчи талаба спортчиларни стартдан чиқиш техникасини ўзлаштиришда оёқнинг тўрт бошли ёзувчи ва букувчи, болдирнинг комболасион ва оёқ панжаси пайлари ҳамда қорин бел мушакларини ривожлантириш ҳисобига стартдан чиқиш техникасини такомиллаштириш.
қисқа масофага югурувчи талаба-спортчиларни турли микротцикллар (ҳажмли, шиддатли, зарбдор, назорат ва мусобақа олди) жараёнида 0.5 кг-1 кг гача бўлган манжетларни оёқнинг тўпик қисмига тақиб турли баландликдаги ғовлар устидан сакраб бажариладиган машқлар сериясини қўллаш ҳисобига махсус жисмоний тайёргарлиги такомиллаштирилган.
қисқа масофага югурувчи талаба-спортчиларни тайёргарлик машғулотларида ишлаб чиқилган махсус ғовлар тўплами билан югуриб ва сакраб бажариладиган машқлар комплексини киритиш ҳисобига спринтерларни тезкор-куч қобилятларни оширишга эришилган;
қисқа масофага югурвчи талаба спортчиларнинг мусобақаларга тайёрлаш мезоциклларида жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган дастурни ишлаб чиқишда шиддатли, ўсиб борувчи, битта меъёрлаштирувчи микроциклларни машғулот жараёнига киритиш ҳисобига спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш имкониятлари оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. спринт мафосага югурувчиларнинг тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар асосида:
қисқа масофаларга югурувчи талабаларни жисмоний сифатларини ривожлантириш учун тайёргарликдаги машғулотларида турли баландликдаги ғовлардан югуриб ва сакраб бажариладиган оёқнинг букувчи ва ёзувчи мушакларини юқори темпда ишлаши орқали портловчи-куч ҳамда қўл ҳаракатини максимал ҳаракатлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар Шаҳрисабз давлат педагогика институти қисқа масофага югурувчи талаба-ёшлар машғулотлар жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт Вазирлигининг 2025-йил 24-апрелдаги 02-16/4198-сон маълумотномаси). Натиажада, қисқа масофага югурувчи талаба-ёшларни тезкор-куч қобилияти 11 % га яхшиланган;
талаба-спортчиларни тезкор-куч сифатиниривожлантириш учун машғулотлар мезоциклида оғир атлетика воситаларидан фойдаланган ҳолда регрессив юкламаларни спортчи вазнини инобатга олган ҳолда оғирликлар оширилиб ҳар бир машқни максимал шиддатда қўллаш орқали мушак толалари фаоллигини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Термиз давлат университети қисқа масофага югурувчи талаба-ёшларнинг машғулотлар жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт Вазирлигининг 2025-йил 24-апрелдаги 02-16/4198-сон маълумотномаси). Натижада, қисқа масофаларга югурувчиларда тезлик сифати 7 % га яхшиланган;
қисқа масофага югурувчи талаба-спортчиларни умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини оширишда субмаксимал шиддат зонасида анаероб-алактат ва максимал шиддат зонасида анаероб-гликолитик жараёнга ораганизмни мослаштириш орқали белгиланган масофаларни бўлаклаб югуриб ўтиш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган давлат педагогика институти қисқа масофага югурувчи талаба-ёшларнинг машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт Вазирлигининг 2025-йил 24-апрелдаги 02-16/4198-сон маълумотномаси). Натижада, техник тайёргарлигида нафас олиш ритмини такомиллаштириш асосида қадам узунлиги ва сони, қадам частотаси самарадорлигини ошириш ҳисобига спорт натижалари 10 % га яхшиланган;
қисқа масофаларга югурувчиларни тайёрлаш учун куч ва тезликни бир вақтда ривожлантириувчи қаршилик билан машқ қилиш имконини берувчи югуриш фазаларининг индивидуал хусусиятларини таҳлил қилиш, спортчининг тезкор-куч нисбатини оптималаштиришда замонавий технологиялар ёрдамида тезкор-куч сифатиниривожлантириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Шаҳрисабз давлат педагогика институти қисқа масофага югурувчи талаба-ёшлар машғулотлар жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт Вазирлигининг 2025-йил 24-апрелдаги 02-16/4198-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳи синалувчиларида тезкор-куч қобилияти 6 % га яхшиланган.