Ашурова Севара Илхом қизининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “10-11 синф ўқувчилари жисмоний тайёргарлигини волейбол спорт тури орқали ривожлантириш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5296.
Илмий раҳбар: Шопулатов Абдималик Нуруллаевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Кдирова Муҳаббат Алланазаровна педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 10-11-синф ўқувчиларининг волейбол спорт тури воситалари орқали жисмоний тайёргарлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактаби 10-11-синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун ҳаракат кўникмаларини шакллантиришга ижобий таъсир этувчи волейболга доир машқлар мажмуининг машқ шиддати, такрорланишлар, тикланиш вақти бўйича меъёрларини ишлаб чиқиш ҳисобига ўқувчиларнинг чаққонлик сифатлари ривожлантирилган;
10-11-синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун ишлаб чиқилган икки босқичдан иборат дастур ёрдамида машғулотларни волейбол спорт турига ихтисослаштириш ҳамда дарс жараёнлари шиддатини оптималлаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
умумтаълим мактаби 10-11-синф ўқувчилари функсионал ҳолатини ошириш мақсадида волейболга доир машқларни селекция қилиш ҳамда уларни ёш тоифаларига ажратишни ўзида мужассам этувчи машқлар мажмуи ёрдамида ижобий таъсирини баҳолаш ва жисмоний сифатларни комплекс ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
10-11-синф ўқувчиларининг аралаш аероб-анаероб хусусиятда ташкил этиладиган 2-5 шиддат зоналаридаги ўзгарувчан машгʻулотлар учун машқ ва тикланиш вақти нисбатларини дарсдан ташқари машғулотларида қўллаш ҳисобига юкламадан сўнг тикланиш жараёни оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 10-11-синф ўқувчиларининг волейбол спорт тури воситалари орқали жисмоний тайёргарлигини ошириш доирасида олиб борилган тадқиқот иши асосида:
умумтаълим мактаби 10-11-синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун ҳаракат кўникмаларини шакллантиришга ижобий таъсир этувчи волейболга доир машқлар мажмуининг машқ шиддати, такрорланишлар, тикланиш вақти бўйича меъёрлари бўйича таклифлар Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги 16-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг дарс жараёнларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 03-июндаги маълумотномаси). Натижада, жисмоний тайёргарлик даражаси 9 % га яхшилашга эришилган;
10-11-синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун ишлаб чиқилган икки босқичдан иборат дастур бўйича таклифлар Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 19-сон умумий ўрта таълим мактабига табиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 03-июндаги маълумотномаси). Натижада, чақққонлик жисмоний сифати 12,7%га яхшиланган;
умумтаълим мактаби 10-11-синф ўқувчилари функсионал ҳолатини ошириш мақсадида волейболга доир машқларни селекция қилиш ҳамда уларни ёш тоифаларига ажратишни ўзида мужассам этувчи машқлар мажмуи доир тавсиялар Навоий вилояти Навоий шахридаги 20-сон умумий ўрта таълим мактабига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг
2025-йил 03-июндаги маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг чидамлилик 11,4 % га, тезкорлик 10,1 % га сифатлари оширилган;
10-11-синф ўқувчиларининг аралаш аероб-анаероб хусусиятда ташкил этиладиган 2-5 шиддат зоналаридаги ўзгарувчан машгʻулотлар учун машқ ва тикланиш вақти нисбатларини дарсдан ташқари машғулотларида қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Самарқанд туманидаги 16-сон умумий ўрта таълим мактаби, Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 19-сон умумий ўрта таълим мактабига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 03-июндаги маълумотномаси). Натижада мактабдан ташқари жисмоний тарбия жараёнида волейболга хос машқларни самарали ташкил этиш услубияти такомиллаштирилган.