Аликулов Бегали Сайдуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Айрим галофитларнинг галотолерант бактериялари: хусусиятлари, хилма-хиллиги ва аҳамияти», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/B13.
Илмий маслаҳатчи: Исмоилов Зафар Файзуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Шокиров Зоир Соатович, биология фанлари доктори, профессор; Ташпулатов Жавлон Жамонидинович, биология фанлари доктори; Сасмаков Собирджан Анарматович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:Ўзбекистонда тарқалган айрим галофитлардан галотолерант эндофит бактерияларини ажратиш, биологик хусусиятларини аниқлаш, хилма-хиллигини баҳолаш ва амалиётда қўллашдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳалохйлон апҳйллум, Ҳалоcнемум стробилаcеум ва Ҳалостачйс белангериана ўсимликларидан 10% НаCл ли озуқада ўстириш орқали 65 та галотолерант бактериал изолятлар ажратиб олинган, уларнинг орасида 15 тасида фитопатоген замбуруғлар (Ф. солани, Ф. охйспорум, Р. солани) ва шартли патоген бактериялар (Э. cоли, С. ауреус, П. аеругиноса)га нисбатан антагонистик фаоллиги юқори бўлиши аниқланган;
морфо-културал тавсифлаш ва молекуляр-генетик таҳлиллар Ҳ. апҳйллум, Ҳ. стробилаcеум ва Ҳ. белангериана ларда галотолерант эндофит бактерияларнинг 3 та синф, 3 та тартиб, 4 та оила ҳамда 5 туркумга мансуб 13 та тури учрашини кўрсатган, ушбу ўсимликлар микробиотасида Исоптериcола ҳалотолеранс ва Баcиллус эндопҳйтиcус турлари учраши илк бор аниқланган, натижада ўсимликлар галотолерант эндофит бактерияларининг таксономик таркиби ҳамда хилма-хиллиги бўйича маълумотлар тўлдирилган;
стрессли шароитда Баcиллус амйлолиқуефаcиенс ҲАПҲ2 (77,8±4,4 мкг/мл) ва Баcиллус субтилис ССУ16 (73,2±3,2 мкг/мл) штаммларида ИСК ҳосил қилиш, Баcиллус пумилус ССУ4 (65,7±3,0 мкг/мл) штаммида фосфат эритиш, Псеудомонас члорорапҳис ҲАСТ17 (8,8±0,7 мкг/мл) штаммида сидерофор ҳосил қилиш, Б. амйлолиқуефаcиенс ҲАПҲ2, Планомиcробиум соли ҲАПҲ15, П. члорорапҳис ҲАСТ17, Б. пумилус ССУ4, Баcиллус эндопҳйтиcус ССУ7 штаммларида АСК-деаминаза ва Н2 фиксациялаш ҳамда уруғлар унувчанлигини стимуллаш хусусиятлари бошқа штаммларга нисбатан 1,7-8,2 баравар юқори бўлиши асосланган;
ғўза, буғдой ва бодринг устида олиб борилган вегетацион ҳамда дала тажрибаларида Б. амйлолиқуефаcиенс ҲАПҲ2, П. члорорапҳис ҲАСТ17 ва Б. пумилус ССУ4 штаммлари суспензияси билан уруғга ишлов бериш шўрланиш шароитида экин турига қараб илдиз ривожланишини 16% гача, майса шаклланишини 22%гача яхшилаши, маҳсулдор поя сони ва диаметри, илдиз массаси каби ҳосилдорликни белгилайдиган биометрик кўрсаткичларга ижобий таъсир кўрсатиши исботланган;
Б. амйлолиқуефаcиенс ҲАПҲ2, П. члорорапҳис ҲАСТ17 ва Б. пумилус ССУ4 штаммлари 3-метил-1-бутанол, бутанол-1, ацетофенон, тетраметилпиразин каби иккиламчи метаболитлар ҳосил қилиш орқали фитопатогенларга нисбатан антагонистик фаоллик намоён қилиш ва стрессли шароитда ўсимликлар ўсишини стимуллаши асосланиб, ушбу штаммларнинг бактериал култураси суспензиясининг ҳайвонларга нисбатан токсик таъсир эга эмаслиги аниқланган;
галотолерант бактериялар фаол штаммларини ўстириш учун хашаки лавлаги экстракти (15 г/л), ёмғир чувалчангги уни (15 г/л) ва пиво ачитқиси (5 г/л) дан иборат озуқа муҳити таркиби танланган, Б. амйлолиқуефаcиенс ҲАПҲ2, П. члорорапҳис ҲАСТ17 ва Б. пумилус ССУ4 штаммлари фаолиятига асосланган “СБ Шукрона” суюқ микроб препаратини ишлаб чиқиш технологияси яратилган ва мазкур препаратни қўллаш орқали экин турига қараб 12,9%-16,8% самарадорликка эришиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда тарқалган айрим галофитлардан галотолерант эндофит бактерияларни ажратиш, биологик хусусиятларини аниқлаш, хилма-хиллигини баҳолаш ва амалиётда қўллашдаги аҳамиятини очиб бериш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
галофитлардан ажратиб олинган эндофит бактерияларнинг 15 та истиқболли штаммлари 16С рРНК гени нуклеотидлар кетма-кетлиги Натионал Cентер фор Биотечнологй Информатион (НCБИ) маълумотлар базасида МЗ443975.1 (Баcиллус амйлолиқуефаcиенс ҲАПҲ2), МЗ443981.1 (Баcиллус тоёненсис ҲАПҲ8), МЗ443985.1 (Исоптериcола ҳалотолеранс ҲАПҲ12), МЗ443988.1 (Планомиcробиум соли ҲАПҲ15), МЗ443989.1 (Псеудомонас килоненсис ҲАПҲ16), ОК594050.1 (Приестиа мегатериум ҲАСТ2), ОК594051.1 (Приестиа арябҳаттаи ҲАСТ7), ОК594052.1 (Псеудомонас плеcоглоссиcида ҲАСТ9), ОК594053.1 (Псеудомонас путида ҲАСТ10), ОК594054.1 (Псеудомонас члорорапҳис ҲАСТ17), ОК559720.1 (Баcиллус пумилус ССУ4), ОК559721.1 (Баcиллус эндопҳйтиcус ССУ7), ОК559722.1 (Баcиллус субтилис ССУ16), ОК559723.1 (Исоптериcола ҳалотолеранс ССУ18), ОК559724.1 (Псеудомонас килоненсис ССУ21) рақамлари билан рўйхатга киритилган (ҳттпс://субмит.нcби.нлм.ниҳ.гов/субс/?сеарч=СУБ9907630). Натижада, маълумотлар базасига киритилган эндофит бактериялар 16С рРНК генини нуклеотидлар кетма-кетлиги улардан филогенетик таҳлил учун дунё миқёсида фойдаланиш имконини берган;
Ҳалохйлон, Ҳалоcнемум ва Ҳалостачйс туркумига мансуб галофит ўсимликлардан ажратиб олинган галотолерант эндофит бактерияларнинг хилма-хиллиги ва хусусиятларини баҳолаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижасида олинган маълумотлардан юқори импакт-факторли (ИФ) 7 та хорижий журналларда микроорганизмларнинг антифунгал ва экинлар ўсишини стимуллаш хусусиятларини аниқлаш ҳамда ўсимликда стресс омил таъсирини юмшатишда эндофит бактериялар иштирокида амалга ошадиган жараёнлар механизмларини тушунтиришда фойдаланилган: Энвиронментал Сcиенcе анд Поллутион Ресеарч (2023), ИФ-6.2, ИССН 1614-7499, (Сcопус); Миcроорганисмс (2022), ИФ-4.6, ИССН 2076-2607, (Сcопус); Планц (2022; 2024), ИФ-4.5, ИССН 2223-7747 (Сcопус); АИМС Миcробиологй (2024), ИФ-2.7, ИССН 2471-1888, (Сcопус); Молеcулар Биотечнологй (2024), ИФ-2.7, ИССН 1073-6085, (Сcопус); Руссиан Жоурнал оф Плант Пҳйсиологй (2023), ИФ-1.4, ИССН 16083407, (Сcопус). Натижада, биологик механизмларни тавсифлаш орқали эндофит бактерияларнинг хилма-хиллигини аниқлаш имконини берган;
галофитлардан ажратиб олинган эндофит бактерияларининг истиқболли штаммларига асосланган микроб препарати билан чигитга экишдан олдин ишлов бериб экиш бўйича тавсиялар Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “БCТ Cлустер”, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТCТ Cлустер” кластерларига қарашли фермер хўжаликларида ғўза етиштириш жараёнларига жами 108 гектар майдонларга жорий этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 01/22-913 сонли маълумотномаси). Натижада, чигитни микроб препарати билан бактеризасиялаш ғўза ўсиш ва ривожланишини стимуллаши орқали шўрланиш шароитида ғўзадан гектарига 3,2 сентнер қўшимча ҳосил олиш имконини берган;
буғдой етиштиришда уруғга экишдан олдин эндофит бактерияларининг истиқболли штаммларига асосланган микроб препарати билан ишлов бериш ва НПК миқдорини 20% гача камайтириш бўйича амалий тавсиялар Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги “СCТ Cлустер” кластерига қарашли фермер хўжаликларида жами 84 гектар майдонларга жорий этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 01/22-913 сонли маълумотномаси). Натижада, уруғни микроб препарати билан бактеризасиялаш буғдой илдиз шаклланиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши, маҳсулдор поялар сонини 14% гача ошириши орқали қурғоқчилик шароитида буғдойдан гектарига 2,7 сентнер қўшимча ҳосил олиш, минерал ўғитлар сарфини 20% гача камайтириш имконини берган;
галофит ўсимликлар эндофит бактериялари, уларнинг ўсимликлар ўсишини рағбатлантириш хусусиятларига оид таклифлар 60510100-биология ва 60710200-биотехнология таълим ёʻналишларида ўқитиладиган талабалар учун белгиланган Малака талаби стандартлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022-йил 17-ноябрдаги 02/01-01-73 сонли маълумотномаси). Натижада, малака талаблари мазмунига сингдирилган айрим мавзуларни ўқитиш бўлажак биолог ва биотехнолог мутахассисларда соҳага оид кўникмаларни чуқурроқ шакллантириш имконини беради.