Ахмедова Гавҳар Хасанбой қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жорж Элиотнинг “Даниел Деронда” романи поетикаси”, 10.00.04 – Европа, Америка, Австралия халқлари тили ва адабиёти, филология фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3798.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Йўлчиев Қаҳҳор Ваҳобович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/27.09.2024.Fil/Ped.05.09.
Расмий оппонентлар: Дустбоева Наргиза Турғунпулатовна, филология фанлари доктори, профессор; Икромхонова Фируза Икрамовна, филология фанлари доктори(DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жорж Элиот ижоди такомилини унинг “Даниел Деронда” романининг образ ва бадиий нутқ поетикаси мисолида кўрсатишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Викториан даври инглиз насрида салмоқли ўрин эгаллаган Жорж Элиот ҳаёти, ижодий фаолияти ўзбек адабиётшунослиги нуқтайи назаридан илк марта монографик планда очиб берилган;
Жорж Элиот ҳамда Викториан даврида ижод қилган адиблар ижодида кузатилган романчиликдаги турли поетик изланишларда намоён бўлган романтизм ва реализмнинг уйғунлашув ҳолатлари, реализмнинг ривожланиш шарт-шароитлари кўрсатилган;
Жорж Элиот яратган образлар ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишга бўлган интилиши, хусусан, инсон ўзлигини англаши, ахлоқий фазилатларга, умуминсоний қадриятларга эга бўлиши, худбинлик ва нафсга қарши курашиш, жаҳолатни билим билан енгиш,  ирода, сабр, меҳнат, тинимсиз ҳаракат билан ўз ҳаётини гўзал қилиши лозимлиги каби ғояларга асослангани очиб берилган;
романда тасвирланган жамият ва инсон ўртасидаги муносабатларда аёл характери, аёлдаги тобелик, ҳаётдаги мақсадсизлик, бойликка ўчлик, оила ва жамиятда аёлларнинг камситилиш ҳолатлари, уларнинг ўз ўрнига, ҳурматига эга эмаслиги каби ҳолатларни таҳлил этилиши, шунингдек, аёл тақдири, аёл образи ва аёл услуби триадининг бадиий компонентларида аёл сифатидаги ўзига хослик, характерлар психологизмини очишдаги муаллифнинг индивидуал ёндашуви, Элиотнинг бадиий тафаккурида ижтимоий муҳитга нисбатан фалсафий қарашлари кўрсатилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Истеъдодли ёзувчи Жорж Элиотнинг “Даниел Деронда” романи поетикаси бўйича олинган қуйидаги илмий натижалар асосида:
Викториан даври инглиз насрида салмоқли ўрин эгаллаган Жорж Элиот ҳаёти, ижодий фаолияти ўзбек адабиётшунослиги нуқтайи назаридан илк марта монографик планда очиб берилгани, Жорж Элиот ҳамда Викториан даврида ижод қилган адиблар ижодида кузатилган романчиликдаги турли поетик изланишларда намоён бўлган романтизм ва реализмнинг уйғунлашув ҳолатлари, реализмнинг ривожланиш шарт-шароитлари акс этган илмий янгиликларидан 2023-2024 йилларда бажарилган И-203-4 рақамли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросни ривожлантириш шўбаси томонидан ўзбек халқининг бой миллий тил анъаналари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тузилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа ишланмаларида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 14-августдаги №02-15-06-978 сонли маълумотномаси). Натижада, бу илмий-методик тавсиялар лойиҳа ишланмасининг такомиллашишига хизмат қилди;
Жорж Элиот яратган образлар ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишга бўлган интилиши, хусусан, инсон ўзлигини англаши, ахлоқий фазилатларга, умуминсоний қадриятларга, инсонпарварлик ва ахлоқий комиллика эга бўлиши, худбинлик ва нафсга қарши курашиши, жаҳолатни билим билан енгиш, ирода, сабр, меҳнат, тинимсиз ҳаракат билан ўз ҳаётини гўзал қилиши лозимлиги каби ғояларга асослангани, романда тасвирланган жамият ва инсон ўртасидаги муносабатлардаги, шунингдек, Элиотнинг бадиий тафаккурида ижтимоий муҳитга нисбатан юзага чиққан фалсафий қарашлари каби илмий янгиликлари ва натижаларидан Фарғона давлат университетида 2022-2024 йилларда бажарилган Энглиш Аccесс Миcросчоларшип фундаментал лойиҳада фойдаланилди (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 29-мартдаги №04/2761-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу материаллардан самарали ва кенг фойдаланилиб, лойиҳанинг илмий далилларга бой боълишига эришилди; 
романда тасвирланган жамият ва инсон ўртасидаги муносабатларда аёл характери, аёлдаги тобелик, ҳаётдаги мақсадсизлик, бойликка ўчлик, оила ва жамиятда аёлларнинг камситилиш ҳолатлари, уларнинг ўз ўрнига, ҳурматига эга эмаслиги каби ҳолатларни таҳлил этилиши, шунингдек, аёл тақдири ва аёл услуби триадининг бадиий компонентларида аёл сифатидаги ўзига хослик, характерлар психологизмини очишдаги муаллифнинг индивидуал ёндашуви ҳақидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Адабий жараён”, “Бедорлик”, “Жаҳон адабиёти” номли  дастурлар  ссенарийларини ёзишда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасининг 2025-йил 9-апрелдаги №05-09/451-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув дастурлари учун тайёрланган материалларнинг таъсирчанлиги ортиб, мазмунан мукаммаллашган, илмий далиллар билан тўлдирилган. Натижада кўрсатувнинг мавзуси географияси кенгайишига, материалларнинг таъсирчанлиги ортиб,  янги маълумотлар билан бойишига эришилди.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish