Кукибоева Маҳлиё Махмуджановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларга инглиз тили грамматикасини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ўргатиш технологияси”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № Б2020.4.PhD/Ped1963
Илмий раҳбар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич педагогика фанлари доктори, (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Кушиева Нодира Хабибжоновна педагогика фанлари доктори, (DSc), доцент; Саидова Муҳаббатхон Шукруллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика ва психология йўналиши талабаларига шахсга йўналтирилган ёндашув асосида инглиз тили грамматикасини ўргатиш методикаси ва технологияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
педагогика ва психология йўналиши талабаларининг инглиз тилидаги грамматик кўникмаларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришнинг назарий методологик таъминоти педагогик (таълимий, илмийлик, кўргазмалилик, узвийлик ва изчиллик), психологик (ижтимоий, шахсий, мотивасион, когнитив ва креатив), методик (тил, нутқий, грамматик, коммуникатив ва қиёсий) ва лингводидактик (грамматик бирликларни танлаш, машқ қилиш, қўллаш) имкониятларини дидактик аспектда асослаш орқали аниқлаштирилган;
талабаларнинг грамматик кўникмаларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришдаги тил ички ва тиллараро қийинчилик ҳамда хатолар типологиясининг (интерференсия) мазмуний мослиги, табиий нутқий вазият, тил билиш даражасига мослик каби методик талаблар доирасида ўзбек, рус ва инглиз тилларини қиёсий ўрганишдаги тил тажрибасини ҳисобга олиш тамойилларини продуктив конструксиялаш методикаси асосида ишлаб чиқилган;
талабаларининг утқий малакаларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришга хизмат қилувчи грамматик машқ ва топшириқлар тизими – тилнинг аккумулятив, коммуникатив ва когнитив функсияларидан фойдаланиш орқали грамматик материални танлашга қўйиладиган талабларни – грамматиканинг тузилиш, маъновий ва қўллашга доир методик томонларининг ўрганилаётган инглиз тилининг маданий, социолингвистик, нутқий меъёрларини ўзаро қиёслаш тамойиллари асосида ишлаб чиқилган;
инглиз тили грамматикасини ўргатиш технологияси ўз фикрини ифодалаш (селф-эхпрессион), ўзини кўрсата билиш (селф-реалисатион), ўзига бўлган ишонч (селф-cонфиденcе), ўзига баҳо бериш (селф-эвалуатион), ўзини-ўзи баҳолаш (селф-чеcклист) каби шахсга йўналтирилган ва тиллар ўқитиш таълими уйғунлигини таъминловчи рефлексив жараёнлар лойиҳа иши, гуруҳ ва ҳамкорликда ишлаш, маданий алмашинув дастурлари, case study каби усулларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. педагогика ва психология йўналиши талабаларининг инглиз тилида грамматик малакаларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришга доир илмий-тадқиқот натижалари асосида:
педагогика ва психология йўналиши талабаларининг инглиз тилидаги грамматик кўникмаларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришнинг назарий методологик таъминоти педагогик методик ва лингводидактик имкониятларини дидактик аспектда асослаш имкониятларига доир таклиф ва тавсиялардан 60230100- Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили йўналиши талабалари учун “Тиллар ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи буйруғи асосида №985605-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, педагогика ва психология йўналиши талабаларининг инглиз тилида грамматик малакаларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришга қаратилган машқлар мажмуи ва методик тавсиялар таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг грамматик кўникмаларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришдаги тил ички ва тиллараро қийинчилик ҳамда хатолар типологиясининг мазмуний мослиги, табиий нутқий вазият, тил билиш даражасига мослик каби методик талаблар доирасида ўзбек, рус ва инглиз тилларини қиёсий ўрганишдаги тил тажрибасини ҳисобга олиш тамойилларини продуктив конструксиялаш методикасига доир таклиф ва тавсиялари 60230100- Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили “Тиллар ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 21-мартдаги 316-сон буйруғи асосида берилган № 143363-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, педагогика ва психология йўналиши талабаларининг инглиз тилида грамматик малакаларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришга эришилган;
талабаларининг нутқий малакаларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришга хизмат қилувчи грамматик машқ ва топшириқлар тизими – тилнинг аккумулятив, коммуникатив ва когнитив функсияларидан фойдаланиш орқали грамматик материални танлашга қўйиладиган талабларни – грамматиканинг тузилиш, маъновий ва қўллашга доир методик томонларининг ўрганилаётган инглиз тилининг маданий, социолингвистик, нутқий меъёрларини ўзаро қиёслаш тамойилларига оид таклиф ва тавсияларидан “60110100 – Педагогика” таълим йўналиши малака талабларини мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 30-апрелдаги 02/01-01-153-сонли маълумотномаси). Натижада, педагогика ва психология йўналиши талабаларининг инглиз тилида грамматик кўникмаларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришга муваффақ бўлинди;
инглиз тили грамматикасини ўргатиш технологияси ўз фикрини ифодалаш, ўзини кўрсата билиш, ўзига бўлган ишонч, ўзига баҳо бериш, ўзини-ўзи баҳолаш каби шахсга йўналтирилган ва тиллар ўқитиш таълими уйғунлигини таъминловчи рефлексив жараёнлар лойиҳа иши, гуруҳ ва ҳамкорликда ишлаш, маданий алмашинув дастурлари, “Case study” каби усулларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва ҳулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарририятининг “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” радиоешиттиришлар ссенарийсиларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 26 июлдаги 04-36-883-сон маълумотномаси). Натижада, педагогика ва психология йўналиши талабаларининг инглиз тилида грамматик малакаларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришни оммалаштиришга хизмат қилган.