Марданов Раҳим Ғайбулла ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Навоий шеъриятида Қосид образи талқини ва хабар мавзулари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Fil2449
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах политехника институти.
Илмий раҳбар: Насруллаев Элмурод Жумабоевич, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Ҳошимхонов Мўмин филология фанлари доктори, доцент; Жўраев Ҳабибулла Абдусаломович филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий лирикасида қосид образи масалаларини бугунги адабиётшуносликдаги янгича қарашлар нуқтайи назаридан яхлит монографик аспектда тадқиқ этиш ва унинг аҳамиятини кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳазрат Навоий шеъриятида учрайдиган тимсоллар юзасидан мукаммал илмий тадқиқотлар олиб борилмаганлиги сабабли, бу борадаги ишларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
Навоий шеъриятида қосид тимсолининг ўрни ва аҳамияти ҳамда улар орасида улуғ шоир шеъриятида учрайдиган муайян тимсол, унинг тарихий илдизлари, шоир шеъриятида тутган ўрни илмий жиҳатдан очиб берилган;
қосид тимсоли функсионал жиҳатдан асар консепсияси, бадиий ғоясини шакллантирувчи, унга йўналиш берувчи восита эканлиги исботланган;
қосид сифатида халқ оғзаки ижоди намуналарида ой, шамол ёки турли қушлар (ғоз, майна, каптар ва зағизғон) тимсолларидан фойдаланилганлиги, диний асотир ва афсоналарда тўрт малоикалардан бири ‒ Жаброил алайҳиссалом, шунингдек, Сулаймоннинг элчиси Ҳудҳуд каби тимсоллар ҳам қосид ‒ хабарчи сифатида гавдаланганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий ижодида қосид образининг бадиий функсиясини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
ҳазрат Навоий шеъриятида учрайдиган тимсоллар юзасидан мукаммал илмий тадқиқотлар олиб борилмаганлиги сабабли, бу борадаги ишларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланган хулосалардан ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 17-декабрдаги №01-4176 маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган электрон платформани янги манбалар билан бойитишга эришилган;
Навоий шеъриятида қосид тимсолининг ўрни ва аҳамияти ҳамда улар орасида улуғ шоир шеъриятида учрайдиган муайян тимсол, унинг тарихий илдизлари, шоир шеъриятида тутган ўрни илмий жиҳатдан очиб берилган хулосалардан ПЗ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи (ХХ–ХХI асрлар)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 17-декабрдаги №01-4176 маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида улуғ шоир шеъриятида учрайдиган муайян тимсол, унинг тарихий илдизлари, шоир шеъриятида тутган ўрнини ўрганиш бўйича амалий ёндашувлар такомиллаштирилган;
қосид тимсоли функсионал жиҳатдан асар консепсияси, бадиий ғоясини шакллантирувчи, унга йўналиш берувчи восита эканлиги исботланган хулосалардан ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 17-декабрдаги №01-4176 маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисмининг илмий хулосалар билан бойитилишига хизмат қилган;
қосид сифатида халқ оғзаки ижоди намуналарида ой, шамол ёки турли қушлар (ғоз, майна, каптар ва зағизғон) тимсолларидан фойдаланилганлиги, диний асотир ва афсоналарда тўрт малоикалардан бири ‒ Жаброил алайҳиссалом, шунингдек, Сулаймоннинг элчиси Ҳудҳуд каби тимсоллар ҳам қосид ‒ хабарчи сифатида гавдаланганлиги далилланган хулосалардан ПЗ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи (ХХ–ХХИ асрлар)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 17-декабрдаги №01-4175 маълумотномаси). Натижада буюк шоир ижоди мисолида етказиб беришга эришилган.