Дадабаев Зафар Закировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кимё йўналиши талабаларининг инглиз тилида ўқиш компетенциясини интегратив методика асосида ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4470
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий раҳбар: Алимов Фарход Шаробиддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
Расмий оппонентлар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Аллаярова Зебинисо Боймуратовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кимё йўналиши талабаларининг инглиз тилида ўқиш компетенциясини ривожлантиришнинг интегратив методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кимё йўналиши талабаларига инглиз тилидаги соф илмий, ўқув-илмий ва илмий оммабоп услубдаги соҳага оид матнларни ўқиб тушунишни ўргатишнинг илмий-методик асослари лингводидактик ва психолингвистик нуқтаи назардан такомиллаштирилган;
инглиз тилидаги матнларни ўқиб тушунишни ўргатиш методикасининг принциплари Актуал ривожланиш зонаси (Zone of actual development), Пастдан юқорига ва юқоридан пастга жараёнлашиш (Bottom-up and top-down processing), Схемалар ва базавий билим назариялари (счема тҳеорй анд баcкгроунд кноwледге) асосида такомиллаштирилган;
соҳага оид матнларни ўқишнинг танишув ўқиш, кузатув ўқиш, синчиклаб ўқиш, аналитик ўқиш, таржимали ва таржимасиз ўқиш турлари аниқлаштирилган ва улардан фойдаланишнинг дастлабки (pre-reading), оралиқ (while reading) ва якуний (post-reading) босқич стратегияларидан иборат интегратив технологиянинг самарадорлиги амалий жиҳатдан исботланган;
кимё йўналиши талабаларининг инглиз тилида ўқиш компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилувчи интегратив методикадан фойдаланишда коммуникация ва интеракциянинг содир болишини таъминлаш юзасидан педагогик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кимё йўналиши талабаларининг инглиз тилида ўқиш компетенциясини интегратив методика асосида ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
кимё йўналиши талабаларига инглиз тилидаги соф илмий, ўқув-илмий ва илмий оммабоп услубдаги матнларни ўқиб тушунишни ўргатишнинг лингводидактик, психологик ва психолингвистик асосларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан 2023 – 2024-йилларда бажарилган КА107/2023-2024 рақамли “Эрасмус+ мобилитй програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 5-апрел 2025-йилдаги 734-03-сон маълумотномаси), натижада лойиҳа иштирокчиларининг инглиз тилидаги матнларни ўқиб тушуниш компетенциясини ривожлантиришнинг методик ва услубий таъминоти яратилган;
соҳага оид матнларни ўқишнинг танишув ўқиш, кузатув ўқиш, синчиклаб ўқиш, аналитик ўқиш, таржимали ва таржимасиз ўқиш турлари аниқлаштирилди ва улардан фойдаланишнинг дастлабки, оралиқ ва якуний босқич стратегияларидан иборат интегратив технологиянинг самарадорлиги юзасидан махсус курс ва семинарлар ташкил этишнинг назарий асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Google, Yandex, Google translate) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 18-апрел 2025-йилдаги 01/4-1490-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилини махсус мақсадларда ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
Актуал ривожланиш зонаси, Пастдан юқорига ва юқоридан пастга жараёнлашиш, схемалар ва базавий билим назариялари асосида такомиллаштирилган инглиз тилидаги матнларни ўқиб тушунишни ўргатиш методикасининг принципларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024 – 2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасиининг 2025-йил 7-апрелдаги 05-09-438-сон маълумотномалари). Натижада инглиз тилидаги матнларни ўқиш техникасини эгаллаш бўйича мустақил таълим кўникмалари оммалаштирилган;