Жумаева Замира Уткировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Самарқанд шаҳри аеропланктонларининг палинологик таркиби», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/B1371.
Илмий раҳбар: Ҳайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самақарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Мавланов Хударган, биология фанлари доктори, профессор; Рахимова Наргиза Камилжановна биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд шаҳрининг аеропалинологик таркибини аниқлаш, чангланиш тақвимини тузиш, аллерген ўсимлик чанг доналарининг морфо-анатомик тузилишини аниқлаш ва чанг коллекциясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд шаҳри ҳудудида тарқалган 71 оила, 191 туркумга мансуб 273 тур ўсимликларнинг палинологик коллекцияси яратилган;
38 турига мансуб дарахтлар ва 17 турга мансуб бўлган ўт ўсимликлар чанг доналарининг микроморфологик тузилиши аниқланган;
илк бор Самарқанд шаҳри атмосфера ҳавоси таркибида 37 оила, 45 туркумга мансуб 56 тур ўсимликларга тегишли чанг доналари учраши аниқланган;
аллерген хусусиятли 18 турга мансуб ўсимлик чанг доналарининг морфо-анатомик тузилиши аниқланиб, уларнинг мавсумий чангланиш тақвими яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд шаҳри аеробиологияси, палинологияси ва айрим аллерген хусусиятли ўсимликлар чанг донасининг морфо-анатомик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Самарқанд шаҳар аеропалинологияси бўйича ўсимлик турлари чанг донасининг таркиби аниқланиб, 270 дан ортиқ ўсимликлар чанг донаси коллекция ва эталон препаратлар яратилиб, шулардан 18 тур ўсимлик чанг доналари аллергенлик хусусиятлари бўйича амалий тавсиянома Самарқанд соғлиқни сақлаш қўмитасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 18 февралдаги 02-28/3941-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд шаҳри ҳавоси таркибида аллергенлик хусусиятига эга бўлган ўсимлик чанг донасининг аллергенлик хусусиятларидан ҳимояланиш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш имконини берган;
Самарқанд шаҳри ҳавоси таркибида 56 турга мансуб ўсимликлар чанг доналари мавжудлиги аниқланиб, шулардан 18 тур ўсимлик чанг доналарининг морфо-анатомик тузилиши, чангланиш давомийлиги, ҳаво таркибидаги чанг доначаларининг миқдор кўрсаткичлари ҳамда аллерген хусусиятли ўсимлик чангларидан ҳимояланиш бўйича амалий тавсиянома Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 22 апрелдаги 03-03/3-3834-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд шаҳри ҳавоси таркибидаги ўсимликлар чангининг турлар таркибини мониторинг қилиш, аллерген хусусиятли ўсимлик чанг доналарининг чангланиш тақвимини яратиш ва аҳоли саломатлигини сақлашда аллергик ҳавфни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.