Абдуллаев Саъдулла Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эмбрё ресcуе технологияси ёрдамида данаксиз узум генотипларини олиш ва молекуляр тавсифлаш», 03.00.14 - Геномика, протеомика ва биоинформатика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В1352.
Илмий раҳбар: Убайдуллаева Хуршида Абдуллаевна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геномика ва биоинформатика маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Адилов Бахтиёр Шухратович, биология фанлари доктори; Якубов Миракбар Даниярович, биология фанлари доктори, катта илмий ҳодим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий узум навларининг репродуктив органларини ривожланишига ташқи муҳит омилларининг таъсирини аниқлаш, молекуляр тавсифлаш ва эмбрё ресcуе технологияси ёрдамида дурагай генотиплар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
навларининг чанг доналари фертиллик ва стериллик кўрсаткичлари аниқланган ҳамда дурагайлашда стериллик кўрсаткичлари юқори бўлган Кишмиш Суғдиёна, Кисмиш Розовий навларидан оталик ёки оналик сифатида фойдаланишнинг амалий услуби ишлаб чиқилган;
Кишмиш Суғдиёна, Кисмиш Розовий навларида клейстогамияга учраган гул ғунчаларида уруғлланиш, зиготик эмбрионларнинг ривожланиши ва натижада узум меваларининг шаклланиши морфологик кузатувлар ва микроскопик тадқиқотлар ёрдамида исботланган;
Кишмиш Суғдиёна, Кисмиш Розовий навларида эмбрионларнинг илк пайдо бўлиши ҳамда уларнинг деградасия муддатлари микроскопик тадқиқотлар ёрдамида аниқланган;
Ўзбекистонда илк бор икки данаксиз навлар ўзаро чатиштирилиб (Кишмиш Суғдиёна×Кисмиш Розовий, Кисмиш Розовий×Кишмиш Суғдиёна) эмбрё ресcуе усули ёрдамида дурагай авлодлар олинган;
республикада илк бор микросателлит маркерлар ёрдамида маҳаллий узум навларининг 18-хромосомасидаги СДИ локусида жойлашган аллеллар аниқланди ҳамда белгилар билан бириккан микросаталит маркер(лар) ПЗР скрининг асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эмбрё ресcуе технологияси ёрдамида данаксиз узум генотипларини олиш ва молекуляр тавсифлаш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
данаксиз маҳаллий узум навларини ин витро шароитида кўпайтиришнинг илмий-амалий услублари 2021-2022-йилларда бажарилган Т-ФА-2021-276 -сонли “Узумнинг истиқболли (Оқ дум) навларини ин витро усулида кўпайтириш орқали ишлаб чиқаришга жорий қилиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 18 октябрдаги 4/1255-2331-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий данаксиз ток намуналари учун ишлаб чиқилган сунъий озуқа асосида маҳаллий данаксиз ток намуналарини ин витро шароитида микроклонли кўпайтиришнинг илмий-амалий усуллари ишлаб чиқиш имконини берган;
Эмбрё ресcуе технологияси ёрдамида ток (Витис винифера)нинг данаксиз навлари (Кишмиш Суғдиёна, Кишмиш Розовий) асосида янги комбинацион дурагай авлодлари асосида илк бор икки данаксиз узум навларининг дурагай авлодлар коллекцияси, Геномика ва биоинформатика марказининг “Махсус уруғчилик хўжалиги” дала майдонига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 14 июлдаги 4/1255-1734-сонли маълумотномаси). Натижада, данаксиз ток навларининг генетик хилма-хиллигини бойитиб, данаксизлик белгисини мустаҳкамлашда қўлланиладиган қайта гибридизация учун ноёб донор материаллар учун бирламчи генетик манба сифатида фойдаланиш имконини берган