Орипова Лобар Норбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «МДЕАни кўпик ҳосил қилувчи компонентлардан тозалаш учун модификацияланган фаоллаштирилган кўмир олиш жараёнининг технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Т2043.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Руслан Рустамжонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, профессор; Азимова Шодия Абраровна, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метилдиетаноламинни (МДЕА) кўпик ҳосил қилувчи компонентлардан тозалаш учун модификацияланган фаоллаштирилган кўмир олиш жараёнининг технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидрофоб моддалар: парафин, нафтен, ароматик углеводородлар ва конденсат фракциялари ҳамда турли ноорганик тузлар МДЕАнинг кўпикланиш қобилиятига таъсири қонунияти ўрнатилиб, кўпикнинг баландлиги ва унинг яшаш вақтини ошириши, гидрофил моддалар: спиртлар ва аминоспиртлар эса кўпикланишни камайтириши ёки умуман юзага келтирмаслиги илмий асосланган;
мева данаглари пўстлоғи ва турли дарахтлар ёғочи асосида микро- ва мезоғовакли фаоллаштирилган кўмир олишда хомашёни карбонизациялаш жараёнининг ҳарорати – 300-400°C, вақти – 1 соат, карбонизатни сув буғи билан фаоллаштириш жараёнининг ҳарорати – 800°C, вақти – 4 соатга тенг бўлган мақбул режими ишлаб чиқилган;
сув буғи ёрдамида фаоллаштирилган кўмирни акрил кислотанинг 15 % ли эритмасини кўмирга шимдириш ва намунани 100оC ҳароратда 30 минут вақтда инициатор сифатида 3 % ли водород пероксидни қўллаш орқали модификациялаш усули ишлаб чиқилган;
модификацияланган фаоллаштирилган кўмир таркибида полиакрил кислота (C2Ҳ3CООҲ)н, акрилонитрил (Ч₂=Ч-C≡Н), полибутилметакрилат (C8Ҳ14О2), полиметилметакрилат ((C5Ҳ8О2)н) ва шу каби бошқа кўп функсионал гуруҳлари бор моддаларнинг ҳосил бўлганлиги ҳисобига кўмир органик қўшимчалардан ташқари ноорганик қўшимчалар, яъни На+, К+, НҲ4+, Cа2+, Мг2+ металл катионларини ҳам ион алмашиниш йўли орқали адсорбсиялаши исботланган;
табиий газни аминли тозалаш жараёнида ишлатилган алканоламинлар эритмаларини филтрлаш учун қуввати 300 т/йил бўлган мева данаглари пўстлоғи ва турли дарахтлар ёғочлари асосида модификацияланган фаоллаштирилган кўмир олиш жараёни технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. МДЕАни кўпик ҳосил қилувчи компонентлардан тозалаш учун модификацияланган фаоллаштирилган кўмир олиш жараёнининг технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар: ўрик данаги пўстлоғи, тут ва чинор дарахтлари ёғочи асосида фаоллаштирилган кўмир олиш ва уларни модификациялаш усули Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилиш бўйича истиқболли режасига киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023-йил 22-августдаги 08-18-8-658-сон маълумотномаси). Натижада, МДЕА эритмаси таркибидаги кўпик ҳосил қилувчи ва металлар коррозиясига сабаб бўлувчи қўшимчалар: Ҳ2С миқдори – 0,06 дан 0,0015 мол/мол гача; CО2 – 0,36 дан 0,01 мол/мол гача; минерал тузлар миқдори – 8,90 дан 2,63 г/кг гача камайиши имконини беради;
акрил кислота билан модификацияланган АУ-КУ, АУ-Т ва АУ-К русумли фаоллаштирилган кўмирларни олиш технологияси Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилиш бўйича истиқболли режаларига киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023-йил 22-августдаги 08-18-8-658-сон маълумотномаси). Натижада, МДЕА эритмасининг кўпикланиш баландлиги – 42 дан 15 мм гача, кўпикланиш вақти – 33 дан 9 сек. гача камайиши, шунингдек, МДЕА эритмаси таркибидаги кўпик ҳосил қилувчи ва металлар коррозиясига сабаб бўлувчи қўшимчалар: Ҳ2С миқдори – 0,13 дан 0,002 мол/мол гача, CО2 – 0,43 дан 0,015 мол/мол гача, минерал тузлар – 9,48 дан 2,23 г/кг гача камайиши имконини беради.