Сафаров Ёдгоржон Тойировıчнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Камёб металлар хомашёсини қайта ишлаш жараёнларини уларнинг коллоид-кимёвий ва технологик хусусиятларини бошқариш орқали такомиллаштириш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси, 02.00.19 – Камёб, нодир ва радиоактив элементлар кимёвий технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Т957.
Илмий маслаҳатчилар: Виталий Павлович Гуро кимё фанлари доктори, профессор, Расулова Ситорабону Нормуродовна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, профессор; Маткаримов Соҳиб Турдалиевич, техника фанлари доктори, профессор; Бухоров Шухрат Бўриевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: камёб металлар хомашёсини қайта ишлаш жараёнларини уларнинг коллоид-кимёвий ва технологик хусусиятларини бошқариш орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
каолинга муқобил, заррача ўлчами 0,074 мм билан тавсифланадиган ҳамда қаттиқ, сулфидли/газли фазалар чегарасида, О2 шароитида, 600 °C да диффузион-масса жараёнларини енгиллаштирувчи, флотацион бойитилган молибден саноат махсулоти (МСМ) дисперсиясининг янги кулсиз боғловчиси ишлаб чиқилган;
кулсиз боғловчи асосида шакллантирилган МСМ куюндиси доналари каолинли боғловчи билан солиштирганда, пулпада қаттиқ, оксид/сув, реагент фазалар чегарасида кимёвий ўзаро таъсирларни осонлаштирувчи юқори ғоваклилик, солиштирма юзага эга эканлиги аниқланган;
пулпада коагулянтлар (Ал, Мг тузлари) ва флокулянт (ПАА) табиати ва массаларининг янги нисбати асосида коагуляция ва адсорбсия усули билан счеелит концентратини қайта ишлаш маҳсулотини Си, П, Ас қўшимчалардан тозалаш жараёнини яхшиланиши аниқланган;
кулсиз полимер боғловчи асосида товар молибден тузлари олиш билан МСМ куюндиларини гидрометаллургик қайта ишлашнинг янги технологияси яратилган;
молибденит концентратини гидрометаллургик очиш ва эритмага ўтказиш технологияларида молибден дисулфиди ва Мо, Cу, Фе сулфидлар аралашмасининг натрий гипохлорит ва нитрат кислота эритмаларида оксидланиш реакцияларининг кинетик қонуниятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Камёб металллар хомашёсини қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
сулфидли молибденит консентратларини донадорлаш усулига Оъзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ихтиро патенти олинган (УЗ ИАП 06177 20.02.2020). Натижада, каолин оърнига доналарнинг ғоваклиги ва солиштирма юзасини оширувчи кулсиз полимер боғловчилардан фойдаланиш усули ишлаб чиқиш имконини берган;
кулсиз полимер боғловчи асосида МСМ куюнди доналарини қайта ишлаш технологияси “Ўзбекистон технологик металлар заводи” АЖ жорий этилган (“Ўзбекистон технологик металлар заводи” АЖ 2025 йил 17 июндаги 03/03-851-сон маълумотномаси). Натижада МСМ куюнди доналаридан Мо ажралиш даражаси 1% га яъни 98 дан 99% ошириш имконини берган;
натрий волфрам эритмасини алюминий ва магний нитратлари аралашмаси билан коагуляция қилиш йўли билан аралашмалардан тозалашнинг такомиллаштирилган технологияси “Ўзбекистон технологик металлар заводи” АЖ жорий этилган (“Ўзбекистон технологик металлар заводи” АЖ 2025 йил 17 июндаги 03/03-851-сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулотни Си дан 98,1% га; Ас дан 93,25% га П дан 77,5% га тозалаш имконини берган.