Эрматов Отабек Сайитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Паст ҳароратда олинган қуюлтирилган томат шарбати асосида соуслар тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4146.
Илмий раҳбар: Холдоров Баходир Баратович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01. 
Расмий оппонентлар: Ахмедов Азимжон Нормўминович, техника фанлари доктори, профессор; Чориев Абдусаттор Жўраевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: паст ҳароратда олинган қуюлтирилган томат шарбати асосида соуслар тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сентрифугалаш-буғлатиш тизимида томат маҳсулотлари олиш усулида энергия сарфининг 10-14% га камайиши, буғлатиш жараёни жадаллашиши натижасида юқори ҳарорат таъсирининг қисқариши натижасида томат пастаси рангининг ёрқин қизил бўлиши, ингредиентларнинг тўлиқ сақланиб қолиниши, томат пастасининг мавжуд усулдагига нисбатан 5-9% кўпроқ яримтайёр маҳсулот чиқиши илмий асосланган; 
томат соус-пастаси асосида янги рецепт бўйича тайёрланган соуснинг таркибида ундирилган мошнинг 17% миқдорда қўшилганда глютенсиз соус олиш усули яратилиши ҳамда минерал моддалари 37%, оқсил миқдори 19% га бойиши, яримтайёр маҳсулотнинг ўрта зичликка эга бир жинсли масса ҳосил қилиши, сабзавотлар хушбўйлиги билан томат ҳиди ва таъми мавжуд бўлиши, ранги ёрқин қизил ҳолатда бўлиши илмий асосланган; 
пулпани фракциялаб, ажратиган фугатни 500C ҳароратда кўп корпусли вакуум -буғлатиш комплексида қуюлтириш жараёни математик моделлаштирилган, жараённинг иқтисодий кўрсаткичлари учун тенгламалар олиниб, тадқиқ этилган ва оптимал шароитлари исботланган;
томат асосидаги соус-паста яримфабрикати учун суюқ асоснинг рецептураси ва ишлаб чиқариш технологияси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паст ҳароратда олинган қуюлтирилган томат шарбати асосида соуслар тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
томат асосидаги соус-паста яримфабрикати учун суюқ асоснинг рецептура ва ишлаб чиқариш технологияси оптимал режими “ЭАСТ АГРО ИНТЕРНАТИОНАЛ” МЧЖнинг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этилиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025 йил  12 мартдаги 12-24/03-25-сонли маълумотномаси). Натижада, энергия сарфи 10-14% га камайиши, маҳсулот таннархи эса 10% га арзонлашиш имконини беради;
соус-паста яримтайёр маҳсулотларининг такомиллаштирилган технологияси “БМБ АГРО ПЛУС” МЧЖнинг “амалиётга жорий этилиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025 йил 12 мартдаги 12-24/03-25-сонли маълумотномаси). Натижада, томат асосидаги соус-паста яримтайёр маҳсулотларнинг консистенциясини шаклланишига таъсир этувчи асосий ингредиентлар (буғдой ва ундирилган мош унларини) турли системаларда бўкиш даражаси ва компонентларнинг биргаликдаги ўзаро таъсирини тадқиқ этиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish