Соатов Илёсжон Олим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали полипоз риносинуситларни ривожланишида клиник-морфологик ва генетик омиллар” 14.00.04-Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib4229.
Илмий раҳбар: Джураев Жамолбек Абдукахарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.  
Расмий оппонентлар: Арифов Сайфутдин Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамадиева Гулмира Амантаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон давлат шифокорлар малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
қайталанувчи сурункали полипоз риносинуситни ташхислаш ва башоратлаш алгоритмини яратишда клиник ва морфологик ўзгаришларни намоён қилувчи генлар полиморфизмларининг аллел ва генотипик вариантларининг хусусияти билан ўзаро боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба сурункали полипоз риносинусит касаллигининг қайталанишида эозинофилли турида COX2 гени (rs20417) G76C полиморфизми 2,2 марта ва нейтрофилли турида MMP9 гени (rs3918242) 1562 C/T полиморфизми 3,4 марта кўпроқ учраши аниқланган; 
сурункали полипоз риносинуситни яллиғланишли, шиллиқли морфологик турларини шаклланиши ҳамда клиник кечишида ММП9 гени (rs3918242) 1562 C/Т полиморфизми салбий аллел вариантининг ҳиссаси борлиги аниқланган; 
COX2 гени (rs20417) G76C полиморфизми салбий аллел вариантлари сурункали полипоз риносинуситнинг шиллиқли ҳамда аллергик морфологик шаклларининг ривожланиши ва юзага келиш хавфини ошириши исботланган;
сурункали полипоз риносинусит ривожланишида МЕТ гени (rs78116323) 14 C/G полиморфизми салбий генотип вариантларининг қўшган ҳиссаси аҳамиятсиз эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 февралдаги 12-сонли йиғилиш баённомасига асосан, Илмий-тадқиқот ишлари натижаларни амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Патологик анатомия маркази 2024 йил 2-октабрдаги №40.И.-сонли, Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 2024 йил 2-октабрдаги №92/93-сонли, ҳамда Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 5-октабрдаги №38/39-сонли хатлари юборилган): 
биринчи илмий янгилик: биринчи марта генетик таҳлиллар ёрдамида сурункали риносинуситлар (полипоз ҳамда полипсиз)нинг гистологик турларини ташхислаш самарадорлигини ишончли тарзда яхшиланишига қаратилган илмий натижалар асосида клиник-морфологик кечиши ҳамда уларни башоратлаш баҳоланганлиги Ўзбекистон Республикаси Патологик анатомия маркази 2024 йил 2-октабрдаги №40.И.-сонли, Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 2024 йил 2-октабрдаги №92/93-сонли ва Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 5-октабрдаги №38/39-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган; Ижтимоий самарадорлиги: сурункали полипоз риносинусит касаллигининг қайталанишида эозинофилли ва нейтрофилли турларга кўра, ҳар бир аниқланган морфологик шакли учун генетик таҳлил натижалари кўрсаткичлари таҳлил қилинди ҳамда ўзига хос хусусиятлари аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали полипоз риносинусит касаллигининг қайталанишида эозинофилли ва нейтрофилли турларга кўра, ҳар бир аниқланган морфологик шакли учун генетик хусусиятларини инобатга олиб касалликни эрта аниқлаш орқали самарадорликка эришилди. Хулоса: сурункали полипоз риносинусит касаллигининг қайталанишида эозинофилли ва нейтрофилли турларини ўз вақтида аниқлаш 2700000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини бермоқда;
иккинчи илмий янгилик: сурункали полипоз риносинуситни яллиғланишли, шиллиқли морфологик турларини шаклланиши ҳамда клиник кечишида касалликнинг бошқа морфологик турлари билан қиёсий кўрсаткичлари аниқланган. Натижалар Ўзбекистон Республикаси Патологик анатомия маркази 2024 йил 2-октабрдаги №40.И.-сонли, Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 2024 йил 2-октабрдаги №92/93-сонли ва Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 5-октабрдаги №38/39-сонли буйруқлари асосида мазкур шифохоналарнинг амалиётига жорий этилган; Ижтимоий самарадорлиги: сурункали полипоз риносинусит касаллигининг ривожланишида ҳамда уни ташхислаш жараёнида қиёсий кўрсаткичлари инобатга олган ҳолда ташхислаш амалга оширилди. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали полипоз риносинуситни яллиғланишли, шиллиқли морфологик турларини шаклланиши ҳамда клиник кечишига таъсир қилувчи асосий сабаблардан бири бўлганлиги сабабли қиёсий кўрсаткичлари баҳоланди. Хулоса: сурункали полипоз риносинусит касаллигининг қайталанишида эозинофилли ва нейтрофилли турларидан яллиғланишли ва шиллиқли морфологик турларининг шаклланиши касалликнинг клиник кечишида аҳамияти юқорилиги сабабли амалиётга жорий қилиниши давлат бюджетидан харажатлар миқдорини 2250000 сўмга камайтиради.
учинчи илмий янгилик: сурункали полипоз риносинуситнинг шиллиқли ҳамда аллергик морфологик шаклларининг ривожланиши ва юзага келиш хавфини сезиларли ошириши аниқланганлиги Ўзбекистон Республикаси Патологик анатомия маркази 2024 йил 2-октабрдаги №40.И.-сонли, Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 2024 йил 2-октабрдаги №92/93-сонли ва Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 5-октабрдаги №38/39-сонли буйруқлари асосида мазкур клиникалар амалиётига жорий этилган; Ижтимоий самарадорлиги: сурункали полипоз риносинуситнинг шиллиқли ҳамда аллергик морфологик шаклларининг ривожланиши ва юзага келиш хавфини сезиларли ошириши аниқланганлиги касалликни текшириш натижалари асосида ташхислашни тўғри баҳолашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: касалликни клиник кечиши ва башоратлаш самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш асосида сарф-ҳражатлар 2400000 сўмга иқтисод қилинди. Хулоса: сурункали полипоз риносинуситнинг шиллиқли ҳамда аллергик морфологик шаклларининг ривожланиши ва юзага келишини олдини олиш давлат бюджети маблағларини 1850000 сўмга сарфланишини камайтиради;
тўртинчи илмий янгилик: сурункали полипоз риносинуситларни ташхислаш ва башоратлаш бўйича олинган илмий натижаларни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари даволаш самарадорлигини 38%га оширишга олиб келиши мумкин. Натижалар Ўзбекистон Республикаси Патологик анатомия маркази 2024 йил 2-октабрдаги №40.И.-сонли, Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 2024 йил 2-октабрдаги №92/93-сонли ва Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 5-октабрдаги №38/39-сонли буйруқлари асосида мазкур шифохоналар амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали полипоз риносинусит билан хастланган беморларда даволаш самарадорлигини ошириш, беморларнинг умр кўриш даврийлигини узайтириш, даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш, беморларнинг ҳаёт сифатини 26 фоизга яхшилаш ва башоратлаш ҳамда шу орқали ушбу хасталикни қайталанишини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни ташхислаш ҳамда башоратлаш самарадорлиги давлат бюджетидан харажатлар 3200000 сўмга тежалди. Хулоса: юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик мазкур касалликни ташхислаш ҳамда башоратлаш самарадорлиги давлат бюджетидан харажатлар миқдорини 2750000 сўмни тежаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish