Мардонов Равшан Субхановичнинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим фалсафасида инсон омили (университет таълими мисолида)”. 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Fal217
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги DSc.03/13.06.2025.F.178.02
Илмий маслаҳатчи: Негматова Шахзода Шуҳратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Эргашева Махбуба Хотамбековна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Мухторов Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимни ислоҳ қилиш жараёнида таълим фалсафасининг асосий муаммоларини фалсафий-методологик тадқиқ қилишни амалга ошириш ва университетда шахсни шакллантиришнинг ижтимоий аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ таълим фалсафасидаги маънавийлик, анъанавийлик, инсонга йўналтирганлик тамойиллари ва Ғарб таълим фалсафасининг технокративлик, оқилоналик, табиатга йоъналтирилганлик хусусиятлари рефлекцияси орқали замонавий таълимнинг конструктив-онтологик характери асосланган; 
Оъзбекистон таълим фалсафасининг жамият ва унинг аъзолари маънавий эҳтиёжлари билан боғлиқ шартлар, мажбуриятлар ва имкониятлар коъринишида намоён боълиши, бу ижтимоий жараёнлар, муносабатлар мувозанатини мустаҳкамловчи, сақловчи ва қоъллаб-қувватловчи омиллар эканлиги асосланган;
маънавий ва миллий хавфсизлик, касбий маҳорат ва шахсий оъсишни таъминлашда ислом таълим фалсафасининг вазифани ҳал қилиш учун энг осонини танлаш, муваффақияцизликдан муваффақият қозонишга эришиш, камчиликларда ҳам фазилатни коъриш, муаммоларни ҳал қилишда босқичма-босқичликни ҳисобга олиш тамойилларининг оъқитиш услуби жараёнидаги позитив оърни илмий далилланган; 
таълим жараёни субектларининг рационаллик даражаси, касбий маданияти, эстетик дунёқараши, ижтимоий масъулияти, креативлик қобилияти, эмоционал барқарорлиги таълим гуманизмининг конструктив зарурияти билан тақозоланиши исботланган; 
рақамли жамиятда ижтимоий-гуманитар таълим ва тарбия трансформациясининг назарий-прагматик тенденсиялари аксиологик барқарорликни таъминлаши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим фалсафасида инсон омилини (университет таълими мисолида) ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишдан ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Шарқ таълим фалсафасидаги маънавийлик, анъанавийлик, инсонга йўналтирганлик тамойиллари ва Ғарб таълим фалсафасининг технокративлик, оқилоналик, табиатга йоъналтирилганлик хусусиятлари рефлекцияси орқали замонавий таълимнинг конструктив-онтологик характери асосланганлигига оид назарий хулосалар, методологик тавсиялар ва амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан (буюртма асосида) нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси” энциклопедияси мазмунини бойитишда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги 02/506-сон маълумотномаси). Натижада, Шарқ ва Ғарб таълими тизимидаги инсон омили билан боғлиқ ғоялар энциклопедияда таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Оъзбекистон таълим фалсафасининг жамият ва унинг аъзолари маънавий эҳтиёжлари билан боғлиқ шартлар, мажбуриятлар ва имкониятлар коъринишида намоён боълиши, бу ижтимоий жараёнлар, муносабатлар мувозанатини мустаҳкамловчи, сақловчи ва қоъллаб-қувватловчи омиллар эканлиги асосланганлигига оид илмий-назарий хулосалар ва амалий таклифлардан Ўзбекистон миллий университетида бажарилган “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг ижтимоий, маънавий-ахлоқий, консептуал фалсафий муаммолари таҳлили” мавзусидаги КА-3-007 рақамли амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2024-йил 14-ноябрдаги 04/11-10646-сон маълумотномаси). Натижада, янги Ўзбекистон таълим тизимининг фалсафий асосларини таҳлил қилиш, миллий таълим тизимини модернизациялаш жараёнини тизимли ёндашув асосида тадқиқ этишга доир консептуал хулоса ва тавсияларни илмий асослашга хизмат қилган;
маънавий ва миллий хавфсизлик, касбий маҳорат ва шахсий оъсишни таъминлашда ислом таълим фалсафасининг вазифани ҳал қилиш учун энг осонини танлаш, муваффақияцизликдан муваффақият қозонишга эришиш, камчиликларда ҳам фазилатни коъриш, муаммоларни ҳал қилишда босқичма-босқичликни ҳисобга олиш тамойилларининг оъқитиш услуби жараёнидаги позитив оърни илмий далилланганлигига оид методологик тавсиялар ва амалий таклифлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг “Янги замонавий таъсирчан таргʻибот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, оммавий ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланишга оид чора-тадбирлар” номли Х ёʻналишида белгиланган “Ёшлар оʻртасида миллий маънавий тарбия ҳамда эзгу даъватларни қоʻллаб-қувватлаш ва турли иллатларга қарши муросасизлик кайфиятини шакллантириш мақсадида ижтимоий тармоқлар билан богʻлиқ танловлар жорий этиш ва уларнинг мунтазам оʻтказилиб борилишини ёʻлга қоʻйиш”  мавзусидаги 68-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 12-декабрдаги 10/214-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги глобаллашув даври таълим муассасаларида тарбиявий ишларни тизимли ташкил этиш, айниқса оʻқувчи-ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, миллий ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйгʻуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилган;
таълим жараёни субектларининг рационаллик даражаси, касбий маданияти, эстетик дунёқараши, ижтимоий масъулияти, креативлик қобилияти, эмоционал барқарорлиги таълим гуманизмининг конструктив зарурияти билан тақозоланиши исботланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиалида 2015-2017-йилларда бажарилган “Олий таълим муасассалари талабаларини модулли ўқитишга педагогларни компетентли тайёрлашнинг психологик-педагогик асослари (ТАТУ ва унинг Самарқанд филиалида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш базасида)” мавзусидаги А-1-057-сонли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2024-йил 12-ноябрдаги 729-01-01-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассислар касбий компетентлигини оширишда назарий, амалий билим ва кўникмалар шакллантиришда, уларнинг илмий-фалсафий, маънавий, ижодий сифат-хислатларини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
рақамли жамиятда ижтимоий-гуманитар таълим ва тарбия трансформациясининг назарий-прагматик тенденсиялари аксиологик барқарорликни таъминлаши асослаб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМда 2024-йил март-октябр ойларида эфирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли эшиттиришларининг дастур ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 15-ноябрдаги 04-36-1193-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий-гуманитар фанларнинг рақамлашаётган жамият шароитида мамлакатимиз олий таълими тизимида ёш авлоднинг касбий ва инсоний сифатларини шакллантиришда аҳамияти бўйича таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish