Нишанбаева Энажон Зарипбаевнанинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ижтимоий шериклик муносабатларининг ривожланиш тарихи (1991–2021 йй.)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Tar447
Илмий маслаҳатчи: Муминов Алишер Гаффарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети. DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Обломуродов Наим Ҳалимович, тарих фанлар доктори, профессор; Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор; Сайфуллаев Дурбек Бахтиярович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991–2021 йилларда Ўзбекистондаги ижтимоий шериклик муносабатларининг ривожланиш тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мустақилликнинг дастлабки босқичлариданоқ ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш ва уларга замонавий таълим бериш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиши баробарида ёш авлодни тарбиялашда ижтимоий шериклик субектларнинг иштироки ошиб бориши ҳамда бу борада уларнинг ўзаро фаолияти такомиллашиб бориши тарбиянинг самарасига ижобий таъсири далилланган;
Ўзбекистонда аёлларнинг ўрни ва мақомини юксалтириш давлат сиёсатидаги ўта муҳим устуворлик бўлгани сабаб, хотин-қизларни турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, бу ишларга ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини кенг жалб қилиш, уларнинг амалий самарадорлиги ва сифат кўрсаткичларининг ортишига ҳам ижобий таъсир кўрсатганлиги асосланган;
миллий қонунчиликда бола ҳуқуқлари билан боғлиқ 40 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, 500 дан ортиқ қонуности ҳужжатларининг таҳлили ижтимоий шериклик субектларининг болалар ҳуқуқлари соҳасида қонунчилик билан ихтисослашган ҳолда иш олиб бориш, унинг ижроси бўйича таъсирчан механизмларни яратиш, усул ва воситаларни ишлаб чиқиб заруриятини юзага келтириши далилланган;
сўнгги йилларда атроф-муҳитни, экологик мувозанатни сақлаш борасида қабул қилинган қарорлар, амалга оширилаётган комплекс дастурлар, уларни молиялаштириш механизмларининг таҳлили экологик хавфсизлик соҳасида давлат бошқаруви, ижтимоий шерикликнинг бошқа субектларининг ҳамда аҳолининг бу масалаларнинг ечимида алоҳида ўрни бор эканлиги асосланган;
Ўзбекистонда амалиётга татбиқ этилаётган ижтимоий шерикликнинг модели ўзбек халқининг кайфияти, ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ барча соҳаларни қамраб олиши баробарида ижтимоий шерикликда қатнашадиган субектлар кўлами кенг бўлиб, жамиятдаги барча аҳоли қатламлари манфаатларини самарали таъминлаш имконини яратиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистонда ижтимоий шериклик муносабатларининг ривожланиш тарихи (1991–2021 йй.)” мавзусидаги тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши ҳамда чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
мустақилликнинг дастлабки босқичлариданоқ ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш ва уларга замонавий таълим бериш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиши баробарида ёш авлодни тарбиялашда таълим ва тарбияни узвий олиб бориш жараёнига ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини кенг жалб этилганлиги, уларнинг давлат органлари билан ҳамкорлиги соҳадаги ишларнинг самарасига ижобий таъсири тўғрисидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 20-апрелдаги ПФ-6208-сон “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастурида фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 3-декабрдаги 1-01-21-64-04-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни мустақил фуқаролик позициясини тўғри шакллантиришга хизмат қилган.
Ўзбекистоннинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётида аёлларнинг фаоллигини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, шунингдек, оила институти, оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш йўналишларида аёллар иштирокидаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти нафақат сон жиҳатдан ўсишга, балки уларнинг амалий самарадорлиги ва сифат кўрсаткичларининг ортишига ҳам ижобий таъсир кўрсатганлиги ҳақидаги натижалардан “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг ВИИ.”Халқаро майдонда миллий манфаатлар устиворлиги йўналиши”да келтирилган вазифаларни ишлаб чиқишда фойланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Кенгашининг 2024-йил 3-декабрдаги 02/02-73-сонли маълумотномаси). Натижалар сайловолди дастурида белгиланган чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
миллий қонунчиликда бола ҳуқуқлари билан боғлиқ 40 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, 500 миллий қонунчиликда бола ҳуқуқлари билан боғлиқ 40 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, 500 дан ортиқ қонуности ҳужжатларининг таҳлили болалар ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик билан ихтисослашган ҳолда иш олиб бориш ҳамда унинг ижроси бўйича таъсирчан механизмларни яратиш заруриятини юзага келтириб, ушбу йўналишга ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳам кенг жалб қилинишига олиб келганлигига доир натижалардан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг назорат-таҳлил фаолиятида ҳамда қўмита масъуллигидаги 2022-йил 8- августда қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-боб, 13-моддасининг тегишли бамдларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (ЎзР Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2024-йил 11-декабрдаги 04/10-10-122-сонли маълумотномаси). Натижалар мазкур қонун номасига ижтимоий шериклик тамойиллари кенг жорий қилиш имконини берган.
сўнгги йилларда атроф-муҳитни, экологик мувозанатни сақлаш борасида қабул қилинган қарорлар, амалга оширилаётган комплекс дастурлар, уларни молиялаштириш механизмларининг таҳлили экологик хавфсизлик соҳасида давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шериклик тамойиллари асосида аҳолида теварак атрофга масъулият ҳиссини ошириш ҳамда экологик маданиятни шакллантиришга қаратилиши лозимлигига оид натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатув ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муасасасининг 2024-йил 28-ноябрдаги 02-30-1228-сон маълумотномаси). Ушбу натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда Ўзбекистонда ижтимоий шериклик муносабатларининг ривожланиш тарихи, жамиятда барқарорлик ва адолатни таъминлашда ижтимоий шерикликнинг ўрни тўғрисидаги тасаввурларининг кенгайишига хизмат қилган.
Ўзбекистонда амалиётга татбиқ этилаётган ижтимоий шерикликнинг модели ўзбек халқининг кайфияти, ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ барча соҳаларни қамраб олиши баробарида ижтимоий шерикликда қатнашадиган субектлар кўлами кенг бўлиб, жамиятдаги барча аҳоли қатламлари манфаатларини самарали таъминлаш имконини яратиши ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази “йўл хариталари” тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг 2024-йил 6-декабрдаги 07/28-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши ижтимоий меҳнат муносабатларидаги долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган эҳтимолий низоларни прогноз қилиш ва уларнинг олдини олишга хизмат қилган.