Абдимуминов Ойбек Бектемировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиё давлатларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан муносабатлари тарихи”, 07.00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Tar353.
Илмий маслаҳатчи: Раҳимов Мирзоҳид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03.31.01.2024.Tar.21.03.
Расмий оппонентлар:
Жўраев Қодир Асадович, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Убайдуллаева Саодат Фатхуллаевна, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Исматуллаев Фарход Одилович, тарих фанлари доктори, профессор в.б.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2024-йилларда Марказий Осиё давлатларининг БМТ билан ҳамкорлик алоқалари тарихини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Марказий Осиё мамлакатларининг БМТга аъзо бўлиши мустақилликдан кейинги муҳим тарихий воқеа бўлганлиги, Ташкилот фаолиятида иштирок этиш орқали жаҳон геосиёсий майдонига чиқиш, халқаро муносабатларда фаол иштирок этиш, маҳаллий, минтақавий ва глобал аҳамиятга эга бўлган муаммолар бўйича таклиф ва ташаббусларини илгари суриш учун мазкур глобал тузулмадан минбар сифатида фойдаланиш имкони юзага келганлиги очиб берилган;
Марказий Осиё мамлакатларининг БМТ доирасида илгари сурган ва амалга оширган: минтақани ядро қуролидан холи ҳудуд деб эълон қилиш, минтақада тинчлик, барқарорлик, жаҳонда маърифат ва диний бағрикенгликни таръғиб этиш (Ўзбекистон), Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бо'йича кенгаш ташкил этиш (Қозоғистон), тоғ экотизимларини ҳимоя қилиш (Қирғизистон), халқаро музликларни муҳофаза қилиш (Тожикистон), БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий марказини яратиш (Туркманистон) ташаббусларининг амалий аҳамияти далиллнган;
БМТ доирасида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган Хавфсизлик Кенгашини трансформация қилиш, “яшил” технологиялар минтақавий хабини ташкил қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шериклик ва иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга оид резолюциялар ҳамда иқлим миграциясига оид Глобал пакт қабул қилиш каби янги форматдаги ташаббусларининг амалга оширилиши халқаро ва минтақавий барқарор ривожланишда муҳим аҳамият касб этиши асослаб берилган.
Марказий Осиё мамлакатларининг БМТ доирасидаги ташаббусларида, жумладан, Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳаллий, минтақавий ва глобал масалалар, Қирғизистон тоғлар дипломатияси орқали экологик мувозанатни барқарорлаштириш, Тожикистон томонидан тоғ музликларини ҳимоя қилиш, сув дипломатияси, иқлим ўзгаришлари, Туркманистон нейтралитет масаласига устувор аҳамият қаратиши, шунингдек, минтақадаги муаммоларга биргаликда, умумий ёндашувлар асосида ечим топиши мақсадида “БМТ+Марказий Осиё” платформасини, БМТнинг сув масалалари бўйича минтақавий вакиллигини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб берилган;
Марказий Осиё мамлакатларининг БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан маданий-гуманитар ҳамкорлиги натижасида минтақадаги тарихий-маданий мерос обидаларининг 25 таси ЮНЕСКОнинг “Бутунжаҳон мероси”, 55 таси “Номоддий маданий мерос”, 13 таси “Жаҳон хотираси” дастури рўйхатларига киритилгани, 25 нафар тарихий шахс ва 10 та қадимий шаҳар, 3 та халқ эпоси, 1 та қадимий тарихий мерос ва 1 та тарихий-илмий муассасанинг юбилей саналарини халқаро миқёсда нишонланганлиги, минтақада 2 та шаҳар “Ижодкор шаҳарлар тармоғи”га киритилганлиги ҳамда ушбу рўйхатларга янги қўшма обектларни киритиш зарурияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси музейи экспозициясини яратиш, халқаро муносабатлар тарихи ёритиб берилган залларини шакллантиришда, уларни мавзуга оид муҳим ҳужжатлар, зарур экспонатлар ҳамда илмий маълумотлар билан бойитишда, Илмий-тадқиқот ва таълим марказида республика миқёсидаги илмий анжуманлар, давра суҳбатларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг 2023-йил 6-июндаги 1/99-сонли маълумотномаси). Натижалар Ёдгорлик мажмуаси музейи фондини бойитишга ҳамда илмий-тадқиқот ишларининг такомиллашувига хизмат қилди.
Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлиши, Марказий Осиёга оид махсус дастурлари, ўзаро ҳамкорлигининг устувор йўналишлари, маданий-гуманитар соҳадаги, жумладан, илмий-техникавий, таълим соҳасидаги ўзаро муносабатлар хулосалардан Фанлар академияси Тарих институтида 2017-2020-йилларда амалга оширилган “ФЗ-2016-0908223644 “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (4 жилд)” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2024-йил 22-февралдаги 3/1255-434-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг жорий этилиши Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан муносабатлари тарихи ва Ташкилот доирасида илгари сурилган халқаро ва минтақавий ташаббусларни кўрсатиб беришга хизмат қилган.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида ташқи сиёсат ва халқаро муносабатларнинг йўлга қўйилиши, икки ва кўп томонлама алоқаларнинг олиб борилиши, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорлик мустаҳкамлаш, Афғонистон муаммоси, Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш, экологик ва сув муаммолари, Орол фожиаси каби масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорлигига оид масалалар Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи марказида 2018-2020- йилларда бажарилган “ПЗ-20170928749–“Ўзбекистон мустақилликка эришишининг тарихий шарт-шароитлари: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий омиллар” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2024-йил 22-февралдаги 3/1255-434-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Оʻзбекистоннинг кўп томонлама халқаро муносабатлари, БМТ доирасидаги минтақавий ташаббусларини кўрсатиб бериш ҳамда монографик тадқиқот нашр этилишига хизмат қилган.
Марказий Осиёда хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш, Афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш, экологик масалларга халқаро ҳамжамият эътиборини жалб этиш борасида Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги халқаро ташаббуслари Фанлар академияси Ўзбекистоннинг энг янги тарихи марказида 2018-2020-йилларда бажарилган “ОТ-А1-31-«Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов замондошлари хотирасида” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2024-йил 22-февралдаги 3/1255-434-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг жорий этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлаш ва бу борада Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги халқаро ва минтақавий ташаббусларини ёритиб беришга хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ва БМТ алоқаларининг ўрнатилиши, ўзаро муносабатларнинг устувор йўналишлари, ҳамкорлик динамикаси ва тенденсиясининг ривожланиш жараёнлари, Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, минтақада экологик ҳамда сув муаммолари юзасидан Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги, Ўзбекистон тарихи, маданияти ва санъатини ўрганиш масалалари “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Мавзу” ва “Аслида қандай?” дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-октябрдаги 01-44-325-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий этилиши Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви, БМТ ва унинг тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари динамикасини кўрсатиб беришга хизмат қилган.