Рахимова Нодира Баходиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак ўқитувчиларда касбий тафаккур шаклланиши ва ривожланишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 - Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P946.
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Ғайратовна, психология фанлари доктори, профессор; Ашуров Рамзиддин Рамазанович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак ўқитувчиларда касбий тафаккур шаклланиши ва ривожланишининг психологик хусусиятларини илмий-назарий ва амалий жиҳатдан асослаш ҳамда уларда касбий тафаккурни шакллантириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда касбий тафаккурнинг  шаклланиши дидактик жараёнда яққол ифодаланган вазиятларда аниқ деталларга мувофиқ фикрлаш, ижтимоий ҳолатларга йўналган мушоҳадаларни юрутиш кўникмасини индивидуаллашган шаклда педагогик интуицияга интегратив намоён бўлишига асосланиб, педагог-ўқитувчи муносабатларида шахснинг ривожланиш троекториясини прогнозлай олиш кўникмасини касбий ўзликни англаш таъсирида интериоризацияланишига боғлиқ эканлиги аниқланган. 
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тафаккурини шаклланишига фаолият мотивининг таъсирига кўра, ички мотивация асосидаги касбий танлов, муайян педагигок вазиятда ўзини йўқотиб қўймаслик қобилияти, муаммоли педагогик вазиятларда кўп қиррали ечимларни мустақил равишда ишлаб чиқиш, вазиятга боғлиқ бўлмаган ҳолда юзага келган муаммоларни англаб етиш ва таҳлил қилиш тафаккурининг ривожланганлиги туфайли комуникатив педагогик қобилиятларнинг интеллектуал ҳисларга боғлиқ жиҳатлари дидактик фикрлашнинг ижтимоий вазиятларга йўналганлик ҳолатини кучайтириши далилланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг когнитив фаолиятини ривожлантириши академик тафаккурдан ҳақиқий маҳоратли тафаккурга ўтиш, касбий аҳамиятга эга маълумотларни идрок этиш, таълимнинг ҳиссий муҳитини яратиш,  ўқув жараёнининг ижобий ҳиссий оҳангини ошириш,  касбий маҳоратни шакллантиришда мутахассис тажрибаси ва уни акс эттириш комбинациясига асосланиб,  назарий билимлар ва амалий тажрибанинг рефлексив интеграцияси ретроспектив ва прогностик даражаларига боғлиқ намоён бўлиши  аниқланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тафаккурини ривожланишини педагогик мушоҳада юрутишнинг когнитив, шахсий, мотивацион-мақсадли ва фаолият йўналишининг таркибий қисмлари ўзаро боғлиқлиги асосланиб дидактик ахборотларни қайта ишлашдаги идрок селективлигини дивергент фикрлаш таъсирида юзага келувчи касбий қадриятларни  шаклланишига боғлиқ эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бўлажак ўқитувчиларда касбий тафаккур шаклланиши ва ривожланишининг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
бўлажак ўқитувчиларда касбий тафаккурнинг  шаклланиши дидактик жараёнда яққол ифодаланган вазиятларда аниқ деталларга мувофиқ фикрлаш, ижтимоий ҳолатларга йўналган мушоҳадаларни юрутиш кўникмасини индивидуаллашган шаклда педагогик интуицияга интегратив намоён бўлишига асосланиб, педагог-ўқитувчи муносабатларида шахснинг ривожланиш троекториясини прогнозлай олиш кўникмасини касбий ўзликни англаш таъсирида интериоризацияланиши доирасидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23- августдаги ПМ-429 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20- августдаги ПМ-429 а сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда касбий тафаккур шаклланиши ва ривожланишининг психологик хусусиятлари ҳақидаги билим, тушунча ва тасаввурлари ортишига эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тафаккурини шаклланишига фаолият мотивининг таъсирига кўра, ички мотивация асосидаги касбий танлов, муайян педагигок вазиятда ўзини йўқотиб қўймаслик қобилияти, муаммоли педагогик вазиятларда кўп қиррали ечимларни мустақил равишда ишлаб чиқиш, вазиятга боғлиқ бўлмаган ҳолда юзага келган муаммоларни англаб етиш ва таҳлил қилиш тафаккурининг ривожланганлиги туфайли комуникатив педагогик қобилиятларнинг интеллектуал ҳисларга боғлиқ жиҳатлари дидактик фикрлашнинг ижтимоий вазиятларга йўналганлик ҳолатини кучайтириши сифатида намоён бўлиши ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23- августдаги ПМ-429 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20- августдаги ПМ-429 а сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда касбий мотивациянинг шаклланиши ва намоён бўлиши, юзага келган муаммолларни англаб етиш ва таҳлил қилиш тафаккури ҳақидаги билим, тушунча ва тасаввурлар шаклланиши таъминланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг когнитив фаолиятини ривожлантириши академик тафаккурдан ҳақиқий маҳоратли тафаккурга ўтиш, касбий аҳамиятга эга маълумотларни идрок этиш, таълимнинг ҳиссий муҳитини яратиш,  ўқув жараёнининг ижобий ҳиссий оҳангини ошириш,  касбий маҳоратни шакллантиришда мутахассис тажрибаси ва уни акс эттириш комбинациясига асосланиб,  назарий билимлар ва амалий тажрибанинг рефлексив интеграцияси ретроспектив ва прогностик даражаларига боғлиқлиги ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23- августдаги ПМ-429 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20- августдаги ПМ-429 а сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг когнитив фаолиятини шакллантиришнинг - академик тафаккурдан ҳақиқий маҳоратли тафаккурга ўтиш, касбий аҳамиятга эга маълумотларни идрок этиш, талабаларнинг фаол ақлий фаолиятига максимал даражада ишониш, ўқув жараёнини талабалар шахси ва тафаккури ривожланишининг мақбул даражасида шакллантириш ва ўтказиш, таълимнинг ҳиссий муҳитини яратиш бўйича билим, тушунча ва тасаввурлари ортишига эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тафаккурини ривожланишини педагогик мушоҳада юрутишнинг когнитив, шахсий, мотивацион-мақсадли ва фаолият йўналишининг таркибий қисмлари ўзаро боғлиқлиги асосланиб дидактик ахборотларни қайта ишлашдаги идрок селективлигини дивергент фикрлаш таъсирида юзага келувчи касбий қадриятларни  шаклланишига оид олинган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23- августдаги ПМ-429 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20- августдаги ПМ-429 а сон маълумотномаси). Натижада, амалиётчи психологларнинг педагогик тафаккурнинг когнитив, шахсий, мотивацион-мақсадли ва фаолият йўналишининг таркибий қисмлари кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлиги ва бўлажак ўқитувчиларда педагогик тафаккурни ривожлантириш тизими бўйича олинган маълумотлар ҳақидаги тасаввурлари бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish