Махамматова Саидахон Садриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Психолог талабаларни касбий кутишларининг ижтимоий психологик омиллари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/P1156.
Илмий раҳбар: Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Андижон давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Баҳриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Тураханова Абдукарим Эшқўзиевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: психолог талабаларни касбий кутишларининг ижтимоий психологик омилларини аниқлашга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
психолог талабаларни касбий кутишларининг ижтимоий-психологик омиллари инсон ва касб диадасидаги индивидуал сифатларни низоларни бошқариш орқали ҳаёт тарзига интеграциясида ифодаланишига асосланиб карера йўналиши таъсирида шахслараро муносабатларни субъектив баҳолашга боғлиқ намоён бўлиши аниқланган;
психолог талабаларнинг касбий кутишлари касбга «ижобий муносабат», «онгли касб танлови» ва “барқарор касбий йўналиш”ни шакллантиришда асосий доминант омил эканлигига асосланиб “психолог образи” ҳақидаги тасаввурларнинг ҳиссий ракурсда профессионал установкаларга рефлексив интеграциясига боғлиқ эканлиги далилланган;
психолог талабаларнинг касбий кутишларини шаклланишида «жинс», «ҳудудий фарқлар»га кўра, «касбий амалиёт имкониятлари», «оилавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш» омили устувор эканлигига асосланиб  шахс мотивасион соҳасидаги соғлом рақобатга интилишнинг қадриятлар тизимига интегратив намоён бўлиши муҳимлиги аниқланган;
психолог талабаларда касбий кутишларни шаклланиши «ижтимоий роллар» ва «масъулиятни тушуниш», «касбий ўзига хослик», «ўзини англаш», «касбий қарор қабул қилиш» қобилиятини ривожлантириш муҳимлигига асосланиб шахснинг ўзига берадиган адекват баҳоси ва прфоессионал кўникмаларга оид тасаввурларини таълимга нисбатан интринсив мотивлар негизида намоён бўлишига боғлиқ эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Психолог талабаларни касбий кутишларининг ижтимоий психологик омилларини тадқиқ етиш натижалари асосида:
психолог талабаларни касбий кутишларининг ижтимоий-психологик омиллари инсон ва касб диадасидаги индивидуал сифатларни низоларни бошқариш орқали ҳаёт тарзига интеграциясида ифодаланишига асосланиб карера йўналиши таъсирида шахслараро муносабатларни субъектив баҳолашга боғлиқ намоён бўлиши аниқланган ма'лумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23- августдаги ПМ-428 сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20- августдаги ПМ-428 а сон маълумотномаси). Натижада психолог талабаларни касбий кутишларининг ижтимоий-психологик омилларини аниқлашга эришилган.
психолог талабаларнинг касбий кутишлари касбга «ижобий муносабат», «онгли касб танлови» ва “барқарор касбий йўналиш”ни шакллантиришда асосий доминант омил эканлигига асосланиб “психолог образи” ҳақидаги тасаввурларнинг ҳиссий ракурсда профессионал установкаларга рефлексив интеграциясига боғлиқ эканлиги далилланган ма'лумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23- августдаги ПМ-428 сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20- августдаги ПМ-428 а сон маълумотномаси).  Натижада психолог талабаларнинг касбий кутишлари “психолог образи” ҳақидаги тасаввурлар билан боғлаб асосланган.
психолог талабаларнинг касбий кутишларини шаклланишида «жинс», «ҳудудий фарқлар»га кўра, «касбий амалиёт имкониятлари», «оилавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш» омили устувор эканлигига асосланиб  шахс мотивасион соҳасидаги соғлом рақобатга интилишнинг қадриятлар тизимига интегратив намоён бўлиши муҳимлиги аниқланган ма'лумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23- августдаги ПМ-428 сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20- августдаги ПМ-428 а сон маълумотномаси). Натижада психолог талабаларнинг касбий кутишларини шаклланишида «жинс», «ҳудудий фарқлар»га кўра намоён бўлишидаги тафовурлар очиб берилган.
психолог талабаларда касбий кутишларни шаклланиши «ижтимоий роллар» ва «масъулиятни тушуниш», «касбий ўзига хослик», «ўзини англаш», «касбий қарор қабул қилиш» қобилиятини ривожлантириш муҳимлигига асосланиб шахснинг ўзига берадиган адекват баҳоси ва прфоессионал кўникмаларга оид тасаввурларини таълимга нисбатан интринсив мотивлар негизида намоён бўлишига боғлиқ эканлиги далилланган ма'лумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23- августдаги ПМ-428 сон буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20- августдаги ПМ-428 а сон маълумотномаси). Натижада психолог талабаларда касбий кутишларни шаклланишидаги ўзига хос жиҳатлар очиб берилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish