Жумабоева Маҳлиё Худайберган қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда ўқиш мотивлари намоён бўлишининг психологик хусусиятлари (давлат ва хусусий таълим муассасалари мисолида)” мавзусидаги 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси ихтисослиги 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P912.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор;  Жўраев Нурбек Саъдуллаевич,  психология фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда ўқиш мотивлари намоён бўлишининг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида уни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг янгилиги:
талабаларда ўқиш мотивларининг дифференциал намоён бўлиши дидактик ахборотларни ўзлаштириш, уларни касбий идентификациялашда ички индивидуал, ижтимоий қўллаб-қувватланиш ва мулоқот билан боғлиқ мотивларнинг етакчи характерга эгалигига асосланиб танланган касбга нисбатан эмоционал муносабатнинг экстернал мотивларга интегратив ривожланишига боғлиқ эканлиги далилланган;
талабаларда ўқиш мотивларини дифференциал намоён бўлишига интеллект типларининг таъсирига кўра давлат ва хусусий университетда таҳсил олиш билим эгаллаш ва касб сир-асрорларини ўзлаштириш эҳтиёжини индивидуал тарзда ифодалашига олиб келганлиги туфайли мантиқий ва лингвистик интеллектнинг профессионал шаклланишга боғлиқ ривожланиши аниқланган;
талабаларда ўқиш мотивларининг дифференциясига қараганда профессионал билимларни ўзлаштириш эҳтиёжи шахсда муваффақиятга интилиш мотивациясини кучли ифодалашига таъсир этганлиги туфайли экстринсив мотивларни интринсив мотивларга интеллектуал ҳислар орқали ўзгариши далилланган;
талабаларда ички ўқув мотивларини шакллантиришда касбий ахборотларни билиш, таълимга нисбатан ҳиссий-иродавий муносабат, педагогик жараёндаги мулоқот ва хулқ-атворни интеллектуал ҳислар билан интеграцияси муҳимлиги туфайли индивидуал ривожланиш траекториясига йўналган “талаба позицияси”нинг академик мотивацияга боғлиқ намоён бўлишига эришиш зарурлиги далилланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Талабаларда ўқиш мотивлари намоён бўлишининг психологик хусусиятлари (давлат ва хусусий таълим муассасалари мисолида)ни тадқиқ қилиш натижасида:
талабаларда ўқиш мотивларининг дифференциал намоён бўлиши дидактик ахборотларни ўзлаштириш, уларни касбий идентификациялашда ички индивидуал, ижтимоий қўллаб-қувватланиш ва мулоқот билан боғлиқ мотивларнинг етакчи характерга эгалигига асосланиб танланган касбга нисбатан эмоционал муносабатнинг экстернал мотивларга интегратив ривожланишига боғлиқ эканлиги ҳақидаги янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-№ 347-сонли буйруғига асосан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги 347-сон маълумотномаси). Натижада давлат ва хусусий олий таълим муассасаси талабаларида курслар кесими бўйича билимларни ўзлаштириш, касб эгаллаш, диплом олиш мотивлари ўртасидаги тафовутлар аниқланди;
талабаларда ўқиш мотивларини дифференциал намоён бўлишига интеллект типларининг таъсирига нисбатан давлат ва хусусий университетда таҳсил олиш билим эгаллаш ва касб сир-асрорларини ўзлаштириш эҳтиёжини индивидуал тарзда ифодалашига олиб келганлиги туфайли мантиқий ва лингвистик интеллектнинг профессионал шаклланишга боғлиқ ривожланиши ҳақидаги илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-№ 347-сонли буйруғига асосан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги 347-сон маълумотномаси). Натижада давлат ва хусусий олий таълим муассасаси талабаларидаги касб танлашдаги ички индивидуал, ички ижтимоий, ташқи ижобий ва ташқи салбий мотивлар намоён бўлишининг курс жиҳатдан тафовутлар мавжудлиги исботланган;
талабаларда ўқиш мотивларининг дифференциясига кўра профессионал билимларни ўзлаштириш эҳтиёжи шахсда муваффақиятга интилиш мотивациясини кучли ифодалашига таъсир этганлиги туфайли экстринсив мотивларни интринсив мотивларга интеллектуал ҳислар орқали ўзгаришига оид илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-№ 347-сонли буйруғига асосан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги 347-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқиш мотивлари шаклланишида интеллектуал қобилиятлари ва муваффақиятга эришиш мотивацияси билан ўзаро алоқадорликда ривожланганлиги исботланган;
талабаларда ички ўқув мотивларини шакллантиришда касбий ахборотларни билиш, таълимга нисбатан ҳиссий-иродавий муносабат, педагогик жараёндаги мулоқот ва хулқ-атворни интеллектуал ҳислар билан интеграцияси муҳимлиги туфайли индивидуал ривожланиш траекториясига йўналган “талаба позицияси”нинг академик мотивацияга боғлиқ намоён бўлишига оид янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-№ 347-сонли буйруғига асосан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги 347-сон маълумотномаси). Мазкур моделни жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаси талабаларининг билиш, ҳиссий-иродавий, шахслараро ҳамда хулқ-атвор соҳаларига таъсир этиш орқали уларнинг ўқиш мотивларини ривожлантириш ҳамда улардаги ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish