Инамов Алишер Косим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ички ишлар ходимларида касбий адаптациясини такомиллаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/P791.
Илмий раҳбар: Жураев Бахром, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Мингбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Душанов Рустам Хужанович психология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ички ишлар тизимидаги ходимларда касбий адаптация жараёнининг ижтимоий психологик  хусусиятларини ўрганиш ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар ходимларининг касбий фаолиятини ўзига хос жиҳатларига кўра хизмат вазифасини бажаришдаги эмоционал, соматовегетатив ўзгаришлар ирода кучини сафарбарлигини ортишига олиб келганлиги туфайли хизмат жараёнига адаптациянинг ижтимоий ва психофизиологик даражаларини профессионал идентификация таъсирида индивидуаллашуви аниқланган;
ички ишлар ходимларининг касбий адаптацияси фуқаролар билан ишлаш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш жараёнида шахснинг ўзини ва бошқаларни қабул қилиши, эмоционал комфорт, ички ҳамда ташқи назорат сифатларининг юқори даражада намоён бўлиши муҳимлигига асосланиб фаолиятга нисбатан ижодий идентификациянинг касбий ролларни англанилишига таъсирини ўзаро интеграциясига боғлиқ эканлиги аниқланган;
 ходимнинг касбий адаптациясини меҳнат фаолиятидан қониққанлик даражасига боғлиқлиги шахснинг хизмат вазифаларини бажаришдаги эмоционал дискомфорт, ўзини ва бошқаларни қабул қила олмаслик, ички назоратнинг пассивлиги ҳамда эскапизм (муаммодан қочиш) хусусиятларини бартарф этилишига олиб келганлиги туфайли “субект-субект” муносабатларидаги ижтимоий персепсиянинг рефлексив жиҳатларини паксик хислар орқали кучли ифодаланишига таъсир этиши аниқланган;  
ички ишлар ходимларида касбий адаптацияни такомиллаштириш модели жамоадаги ҳамкорлик, фуқаролар билан мулоқот, хизмат фаолиятидаги функсионал вазифларни қабул қилишдаги профессионал ёндашув, коммуникативлик, ностандарт вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш кўникмасини шаклланишига эришиш муҳимлигига асосланиб шахс йўналганлигини унинг ижтимоий кўникмаларига таъсирини кучайтирувчи локус назоратни интегратив хусусиятларига устуворлик бериш асосида оптималлаштирилган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ички ишлар ходимларида касбий адаптацияни такомиллаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ички ишлар ходимларининг касбий фаолиятини ўзига хос жиҳатларига кўра хизмат вазифасини бажаришдаги эмоционал, соматовегетатив ўзгаришлар ирода кучини сафарбарлигини ортишига олиб келганлиги туфайли хизмат жараёнига адаптациянинг ижтимоий ва психофизиологик даражаларини профессионал идентификация таъсирида индивидуаллашуви аниқланганлиги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 – йил 23-августдаги ПМ 425-буйруғига кўра “Шахс психологияси” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 – йил 20-августдаги ПМ 425 а– сон маълумотномаси). Натижада бу касбий қийинчиликларни бошқаришни, ижтимоий-психологик адаптацияни такомиллаштиришга хизмат қилган;
ички ишлар ходимларининг касбий адаптацияси фуқаролар билан ишлаш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш жараёнида шахснинг ўзини ва бошқаларни қабул қилиши, эмоционал комфорт, ички ҳамда ташқи назорат сифатларининг юқори даражада намоён бўлиши муҳимлигига асосланиб фаолиятга нисбатан ижодий идентификациянинг касбий ролларни англанилишига таъсирини ўзаро интеграциясига боғлиқ эканлиги аниқланганлигига оид натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 – йил 23-августдаги ПМ 425-буйруғига кўра “Шахс психологияси” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 – йил 20-августдаги ПМ 425 а– сон маълумотномаси). Натижада бу ички ишлар тизимида бошқарувнинг самарадорлигини оширишга ва мотивацион стратегияларни жорий қилишни аниқлашга хизмат қилган; 
ходимнинг касбий адаптациясини меҳнат фаолиятидан қониққанлик даражасига боғлиқлиги шахснинг хизмат вазифаларини бажаришдаги эмоционал дискомфорт, ўзини ва бошқаларни қабул қила олмаслик, ички назоратнинг пассивлиги ҳамда эскапизм (муаммодан қочиш) хусусиятларини бартарф этилишига олиб келганлиги туфайли “субект-субект” муносабатларидаги ижтимоий персепсиянинг рефлексив жиҳатларини паксик хислар орқали кучли ифодаланишига таъсир этиши аниқланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 – йил 23-августдаги ПМ 425-буйруғига кўра “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 – йил 20-августдаги ПМ 425 а– сон маълумотномаси). Натижада ходимларнинг умумий саломатлигини ва жисмоний ҳолатини яхшилаш орқали касбий мослашувни енгиллаштиришга эришилган;
ички ишлар ходимларида касбий адаптацияни такомиллаштириш модели жамоадаги ҳамкорлик, фуқаролар билан мулоқот, хизмат фаолиятидаги функсионал вазифларни қабул қилишдаги профессионал ёндашув, коммуникативлик, ностандарт вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш кўникмасини шаклланишига эришиш муҳимлигига асосланиб шахс йўналганлигини унинг ижтимоий кўникмаларига таъсирини кучайтирувчи локус назоратни интегратив хусусиятларига устуворлик бериш асосида оптималлаштирилганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 – йил 23-августдаги ПМ 425-буйруғига кўра “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 – йил 20-августдаги ПМ 425 а– сон маълумотномаси). Натижада бу касбий стрессни бошқариш, ходимларнинг касбий қийинчиликларга қарши психологик чидамлилигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish