Амонтурдиева Шоира Равшановнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ўзбек тилининг диний услуби”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2021.3.DSc/Fil327 Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Суюн Амирович,  филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04 рақамли бир марталик кенгаш Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Ўразбоев Абдулла Дурдибаевич, филология фанлари доктори, профессор Бахриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, профессор Галиева Маргарита Рафаеловна.
 Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
 Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диний матнларнинг лингвистик ва экстралингвистик жиҳатларини таҳлил қилиш орқали ўзбек тилининг функсионал услублари тизимда яна бир мустақил услуб – диний услубнинг мавжудлигини илмий асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
диний тафаккурнинг лисоний ифодасини тадқиқ этувчи теолингвистиканинг диний тилшунослик, диний-лингвистик ҳатти-ҳаракат, диний кўринишдаги мулоқот ва муносабат шакллари ҳамда диний таълимотни ўрганиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишдаги ўрни ва аҳамияти, диний услубининг лингвистик ва экстралингвистик жиҳатлари илмий-назарий асослар орқали очиб берилган; 
ўзбек тилидаги диний услубга хос лексик, семантик, стилистик, морфологик, синтактик элементлар бошқа функсионал услублардан фарқ қилиши, мазкур услубнинг шаклланишида муҳим саналган антропоцентрик, когнитив ва коммуникатив параметрлар ундаги аниқлик, мантиқий изчиллик, обективлик, мавҳумлик каби асосий жиҳатлар инсон тафаккури билан боғлиқ ҳодиса эканлиги далилланиб, ўзбек тилшунослигида диний услубнинг шаклланишида экстралингвистик омилларнинг қўлланилиш частотаси монологик, диалогик ва полилогик кўринишдаги оғзаки матнларда устуворликка эга эканлиги, муайян нутқнинг субектив ва кинестетик муносабати – даъват, жест, мимика сингари ҳаракатларга йўл қўйилмаслик билан боғлиқ чекловлар асосида вужудга келиши исботланган;  
тилшуносликдаги ономастик бирликларнинг маълум бир қисми прецендент характерга эга эканлиги, диний матнларда тилга олинган антропонимлар лингвомаданий код сифатида оламнинг диний манзарасини акс эттириши, когнитив диншуносликнинг тадқиқот дастури асосида тил ва тафаккур, онг ва маданий бирлашув – диний феноменни умумий тарзда таҳлил қилиши, маданий феноменни кенг кўламда изоҳлаши орқали ўзбек тилининг диний услуби маданий антропология, археология ва маданий тилшунослик сингари фанларнинг ўзаро ҳамкорлиги асносида тараққий этиши исботланган;  
диний услубда адабий тил меъёрларига ва нотиқлик санъати талабларига амал қилиниши, диний нутқдаги овоз тембрининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда диний нутқдаги просодик воситалар диний матнларни сифатли ўқилиши ҳамда қироат қилинишига таъсир кўрсатиши, диний арбоблар ва уламоларнинг овозидаги сокинлик, салобат, жозиба, ўктамлилик, диққатни жалб этиш каби сифатлар фонетик-экспериментал тадқиқотлар орқали  асослаб берилган;
диний услуб назарияси ва амалиётини интенсив ўқитишга ҳамда ўзбек тилининг диний нутқи ва унинг лингвомаданий хусусиятларини татқиқ этишга оид илмий-назарий жиҳат ва консептуал ёндашув асосида юзага келган тавсиялар – ўзбек тилининг функсионал стилистикасида яна бир мустақил функсионал услуб – диний усубнинг пайдо бўлишига хизмат қилиши исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилининг диний услуби мавзуси  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
диний тафаккурнинг лисоний ифодасини тадқиқ этувчи теолингвистиканинг диний тилшунослик, диний-лингвистик ҳатти-ҳаракат, диний кўринишдаги мулоқот ва муносабат шакллари ҳамда диний таълимотни ўрганиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишдаги ўрни ва аҳамияти, диний услубининг лингвистик ва экстралингвистик жиҳатлари илмий-назарий асослар орқали очиб берилишига доир илмий янгилик ва тавсиялар Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 25-июндаги 248/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган қўлланмалар, тарқатма материаллар илмий-назарий манбалар билан бойитилган;
ўзбек тилидаги диний услубга хос лексик, семантик, стилистик, морфологик, синтактик элементлар бошқа функсионал услублардан фарқ қилиши, мазкур услубнинг шаклланишида муҳим саналган антропоцентрик, когнитив ва коммуникатив параметрлар ундаги аниқлик, мантиқий изчиллик, обективлик, мавҳумлик каби асосий жиҳатлар инсон тафаккури билан боғлиқ ҳодиса эканлиги юзасидан олинган хулосалар Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг ФА-Ф1-Г002-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 25-июндаги 247/1-сон маълумотномаси). Бу тадқиқот натижаларини амалий қўллаш орқали фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, монографиялар ва бадиий матнга оид илмий ишланмаларнинг савияси ошишига хизмат қилган;
тилшуносликдаги ономастик бирликларнинг маълум бир қисми прецендент характерга эга эканлиги, диний матнларда тилга олинган антропонимлар лингвомаданий код сифатида оламнинг диний манзарасини акс эттириши, когнитив диншуносликнинг тадқиқот дастури асосида тил, тафаккур, онг ва маданий бирлашув – диний феноменни умумий тарзда таҳлил қилиши, маданий феноменни кенг кўламда изоҳлаши орқали ўзбек тилининг диний услуби маданий антропология, археология ва маданий тилшунослик сингари фанларнинг ўзаро ҳамкорлиги асносида тараққий этишига доир илмий янгилик ва тавсиялар Самарқанд давлат университетининг Ф3-202001047-рақамли “Ўзбекистонда мадраса таълим тизими” мавзусидаги грант лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2024-йил 30-сентябрдаги 10-5009-сон маълумотномаси). Натижада мадраса таълимидаги илмий манбалар лингвистик жиҳатдан бойитилиб, уларнинг тили ва диний муассаса ходимларининг нутқий фаолияти диний услуб талаблари асосида шаклланишига эришилган; 
миллий тил корпусида унинг таркибий қисми бўлган матннинг, хусусан, диний матнларнинг фонетик, лексик-грамматик ва синтактик воситаларнинг функсионал-услубий ва имловий қўлланишидаги лингвистик таҳлил ва тасниф асосидаги амалий ва назарий маълумотлардан олинган хулосалар 2021-2023 йилларда бажарилган “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2024-йил 14-июндаги 371/01-01-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида бажарилган изланишларнинг кенгайишига эришилган;
ўзбек тилшунослигида диний услубнинг шаклланишида экстралингвистик омилларнинг қўлланилиш частотаси монологик, диалогик ва полилогик кўринишдаги оғзаки матнларда устуворликка эга эканлиги, муайян нутқнинг субектив ва кинестетик муносабати – даъват, жест, мимика сингари ҳаракатларга йўл қўйилмаслик билан боғлиқ чекловлар асосида вужудга келиши каби хулосалари ва амалий тавсияларидан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан чоп етилган “Буюк Термизийлар” рукни остида бир қанча илмий-оммабоп рисолаларнинг чоп этилишида фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 24-июлдаги № 01-07/75-сон маълумотномаси). Натижада диний матнлар услуби бўйича тайёрланган рисолалар маълумотлар билан бойитилган;
диний услубда адабий тил меъёрларига ва нотиқлик санъати талабларига амал қилиниши, диний нутқдаги овоз тембрининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда диний нутқдаги просодик воситалар диний матнларни сифатли ўқилишига ва қироат қилинишига таъсир кўрсатиши, диний арбобларнинг, уламоларнинг овозидаги сокинлик, салобат, жозиба, ўктамлилик, диққатни жалб этиш каби сифатлар фонетик-экспериментал тадқиқотлар орқали аниқланиши каби илмий янгилик ва тавсиялардан Сурхондарё вилояти телеканалининг “Тил – миллат кўзгуси”, “Диалог”, “Маънавият сабоқлари” кўрсатувлари ссенарияларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё вилояти  телевидениесининг 2024-йил 6-июндаги 01-01/37-сон маълумотномаси). Натижада оммавий аудиториянинг нутқ маданияти, диний нутқ тушунчаси, унинг лингвистик асослари, ўзбек тилида диний услуб ҳақидаги билимлари оширилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish