Солиев Нодиржон Содиржон ўғлининг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли технологиялар воситасида бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш-конструкторлик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (“Қурилиш конструксияларини лойиҳалашда компютер технологиялари” фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6552.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуазизова Вероника Вадимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети., PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Мадаминов Жавлонбек Зафаржонович, педагогика фанлари доктори, доцент; Файзиев Зафар Хайдарович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар воситасида бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш-конструкторлик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда лойиҳавий ечимларнинг самарадорлигини баҳолаш, инновацион конструкцияларни яратиш ва уларни рақамли муҳитда интеграциялаш орқали лойиҳа-конструкторлик компетенсияларини ривожлантириш босқичлари ва таркибий компонентлари мазмуни 3Д моделлаштириш, тизимли таҳлил ва синовдан ўтказиш, CАД/CАМ/CАЕ тизимлари, рақамли симуляция ва муҳандислик платформаларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш орқали такомиллаштирилган;
лойиҳалаш фаолиятида муаммони инновацион ечимлар асосида ҳал этиш, техник муаммоларни моделлаштириш ҳамда технологик жараёнлар, конструктив ва лойиҳавий билимларни ўзлаштиришни таъминловчи таълимий технология орқали ривожлантиришга йўналтирилган, БCДП (Буилдинг Cонструcтион Десигн Платформ) платформаси ҳамда унинг интерактив мултимедиа ресурсларини интеграцияловчи ташкилий-блоклардан ташкил топган мантиқий-функсионал модел ишлаб чиқилган;
таълимнинг “Технологик”, “Креативлик”, “Муҳандислик” тамойиллари асосида рақамли технологиялардан фойдаланилган ҳолда, лойиҳа-конструкторлик компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган инновацион таълим методлари ва технологиялари (“Прожеcт”, “Ўхшатишли моделлаштириш”, “Муҳандислар фикри интеграцияси”, “Схема”) каби интерактив таълим методларини ўқув жараёнига қўллаш орқали талабаларнинг лойиҳалаш-конструкторлик компетенсиясини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
талабаларда лойиҳа-конструкторлик компетенсияларини ривожланганлик даражасини аниқлаш учун муҳандислик фаолиятига тайёрликнинг репродуктив (баъзавий), конструктив (ривожланаётган) ва инновацион (илғор) баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, улар “Интегратив компетенсия коеффициенти” асосида яратилган комплекс педагогик топшириқлар ва тест синовлари орқали амалий синовдан ўтказилган бўлиб, баҳолаш жараёни аниқлик, шаффофлик ва обективлик тамойиллари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар воситасида бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш-конструкторлик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда лойиҳа-конструкторлик компетенсияларини ривожлантириш босқичлари ва таркибий компонентлари мазмуни, технологик жараёнлар, конструктив ва лойиҳавий билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган, лойиҳа ва конструксияларнинг ишлашини баҳолаш, моделлаштириш, конструктив ечимларни ишлаб чиқиш, тизимни таҳлил қилиш ва синовдан ўтказиш, CАД тизимлари, 3Д моделлаштириш, симуляция ва бошқа технологик воситалардан фойдаланишга доир таклиф ва тавсиялар техника олий таълим тизимида лойиҳавий фаолиятни ташкил этиш жараёнига татбиқ этилган (Олий таълимни ривожлантиш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 25-февралдаги 02-01-01-76-сон маълумотномаси) Натижада, техника олий таълим муассасалари талабаларида лойиҳа-конструкторлик фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
лойиҳалаш фаолиятида муаммони инновацион ечимларни ишлаб чиқиш, техник муаммоларни яратиш, технологик жараёнлар, конструктив ва лойиҳавий билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган технологияси орқали, ривожлантиришга қаратилган БCДП (Буилдинг cонстуcтион десигн платформ) платформаси ҳамда талабалар амалиётининг ўқув-дидактик таъминоти оптималлаштирилди, малакаларни чуқурлаштириш, дунйоқарашни кенгайтириш ва назорат қилишга оид ишланмалар “Қурилиш конструксияларини лойиҳалашда компютер технологиялари” номли (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи билан тасдиқланган 333-386-сонли гувоҳнома) ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. Натижада мазкур оъқув-услубий таъминот орқали бўлажак муҳандис таййорлашнинг сифатини оширишга эришилган;
таълимнинг “Технологик”, “Креативлик”, “Муҳандислик” тамойиллари асосида рақамли технологиялардан фойдаланилган ҳолда, лойиҳа-конструкторлик компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган инновацион таълим методлари ва технологиялари (“Прожеcт”, “Ўхшатишли моделлаштириш”, “Муҳандислар фикри интеграцияси”, “Схема”) каби интерактив таълим методлар асосида ўқув жараёнини ташкил этиш методикаси ҳамда дидактик таъминоти такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Бино ва иншоотлар қурилиши учун самарадор серабетоннинг физик-механик хоссаларини тадқиқ қилиш” номли республика грант лойиҳасини бажариш жараёнида фойдаланилган (Наманган давлат техника университетининг 2025-йил 13-октябрдаги 01/10-09/2315-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш-конструкторлик компетенсиясини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсиялар дуал таълим имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларида рақамли технологиялардан фойдаланиш асосида лойиҳа-конструкторлик компетенсияларини ривожланганликнинг баҳолашнинг репродуктив, конструктив ва инновацион мезонлари ҳамда баъзавий, ривожланаётган ва илғор даражалари ва кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган комплекс педагогик топшириқлар ва тест синовлари ишлаб чиқишга қаратилган дидактик ресурсларни яратилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг элеcтрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантиш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 25-февралдаги 02-01-01-76-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли технологиялар воситасида талабаларнинг лойиҳа-конструкторлик компетенсияларини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсияларни оммалаштиришга эришилган.