Мўминова Гўзалхон Ғуламжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларда лингвистик компетентликни шакллантириш технологияси”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тли).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2020.4.PhD/Ped1979. Илмий раҳбар: Н.З.Улухужаев, педагогика фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Педагогика фанлари доктори, профессор Эгамбердиева Турғуной Аҳмаджоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Абдуллаева Нилуфар Махамаджановна
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларда лингвистик компетентликни шакллантириш технологияларини методик тавсиялар ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларда лингвистик компетентликни шакллантиришнинг назарий асосларини татбиқ этиш усулларининг натижадорлиги “компетенсия”, “компетентлик” атамаларининг тузилиши ва моҳияти, лексик, интегратив, интерактив, ўйинли, жадаллаштирилган ва контекстли ёндашувларни қўллаш даражаси, уларнинг ҳозирги босқичдаги тил таълими тушунчалари тизимидаги муносабати ва барқарорлигининг эмпирик жиҳатига устуворлик бериш орқали асосланган;
лингвистик компетенсиянинг фонологик, семантик, когнитив, мотивацион, фаолиятли, рефлексив компонентларини тавсифи ўқитишнинг таълимий ўйинлардан фойдаланиш, муаммоли, лингвистик вазифа, қизиқарли грамматикадан фойдаланиш усулларини вертикал ва горизонтал интеграллашувини қўллаш асосида улардан бошланғич синф она тили дарсларида фойдаланиш имкониятларини аниқлаш орқали ўқувчиларда лингвистик компетентликни шакллантириш технологиялари оптималлаштирилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетентлигини таркиб топтиришнинг билим-кўникма-малака-компетенсия мужассамлиги асосида ўзига хос равишда шаклланиб боришини акс эттирувчи мақсад ва вазифаларини, компонентларини, дидактик омилларини, ёндашув ва тамойилларини, амалга ошириш технологияларини белгилаш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг лингвистик компетентлигини шакллантиришнинг такомиллаштирилган модели тақдим этилган;
бошланғич синф ўқувчиларида лингвистик компетентликни шакллантириш жараёнининг методик таъминоти бошланғич синф она тили дарсларида умумметодик (таълимий ўйинлар, интеграция, интерактив, лингвистик вазифа, қизиқарли лингвистика) технологияларни қўллаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган таълимий машқлар ва топшириқларни бажаришда ўқувчи ва ўқитувчи фаолиятини аниқ тартибланган алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларда лингвистик компетентликни шакллантириш технологиясига доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларда лингвистик компетентликни шакллантиришнинг назарий асосларини татбиқ этиш усулларининг натижадорлиги “компетенсия”, “компетентлик” атамаларининг тузилиши ва моҳияти, лексик, интегратив, интерактив, ўйинли, жадаллаштирилган ва контекстли ёндашувларни қўллаш даражаси, уларнинг ҳозирги босқичдаги тил таълими тушунчалари тизимидаги муносабати ва барқарорлигининг эмпирик жиҳатига устуворлик бериш орқали асослашга оид тавсия ва хулосалардан “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сигдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг маълумотномаси 2025-йил 14-февралдаги 01/11-6-135-сон маълумотномаси) Натижада, бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетентлигини шакллантириш мазмунини такомиллаштиришга эришилди;
лингвистик компетенсиянинг фонологик, семантик, когнитив, мотивацион, фаолиятли, рефлексив компонентларини тавсифи ўқитишнинг таълимий ўйинлардан фойдаланиш, муаммоли, лингвистик вазифа, қизиқарли грамматикадан фойдаланиш усулларини вертикал ва горизонтал интеграллашувини қўллаш асосида улардан бошланғич синф она тили дарсларида фойдаланиш имкониятларини аниқлаш орқали ўқувчиларда лингвистик компетентликни шакллантириш технологиялари оптималлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида 2018-2020-йиллар давомида бажарилган ПЗ-201709134-сонли “Филология йўналиши бўйича инглиз тили о ърганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойиллари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2023-йил 30-ноябрдаги №04/11-8683-сон маълумотномаси). Натижада “Она тили ўқитиш методикаси” ва “Она тили” фанларини ўқитиш самарадорлиги таъминланди;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетентлигини таркиб топтиришнинг билим-кўникма-малака-компетенсия мужассамлиги асосида ўзига хос равишда шаклланиб боришини акс эттирувчи мақсад ва вазифаларини, компонентларини, дидактик омилларини, ёндашув ва тамойилларини, амалга ошириш технологияларини белгилаш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг лингвистик компетентлигини шакллантиришнинг такомиллаштирилган модели бўйича ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялар "Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси" номли ўқув қўлланмага киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи, №129861-сон нашр рухсатномаси). Натижада ўқитувчиларнинг она тилини ўқитиш бўйича методик тайёргарлиги такомиллашди;
бошланғич синф ўқувчиларида лингвистик компетентликни шакллантириш жараёнининг методик таъминоти бошланғич синф она тили дарсларида умумметодик технологияларни қўллаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган таълимий машқлар ва топшириқларни бажаришда ўқувчи ва ўқитувчи фаолиятини аниқ тартибланган алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид амалий таклифларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида 2018-2020-йилларда бажарилган ПЗ-201709134-сонли “Филология йўналиши бўйича инглиз тили ўрганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойиллари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг маълумотномаси 2025-йил 14-февралдаги 01/11-6-135-сон маълумотномаси) Натижада бошланғич синф ўқувчиларида лингвистик компетентликни шакллантириш жараёнининг методик таъминотининг самарадорлиги таъминланди.