Юсупов Иззат Султоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертацива мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда алоқа тизимининг фаолияти (1991-2021-йй)”. 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:. B2025.3.DSc/Tar 243 рақами
Илмий маслаҳатчи: Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети. DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Ўктам Махмасабирович тарих фанлари доктори профессор; Сулаймонов Саломат Арипбоевич тарих фанлари доктори профессор; Толипов Файзулла Саидовичлар тарих фанлари доктори;
Етакчи ташкилот номи: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистондаги алоқа тизимининг фаолиятини 1991-2021-йилгача бўлган даврдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга ўтказган таъсирларини тизимли асосда комплекс ҳолда тадқиқ этиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ асрнинг охиридан бошлаб, Ўзбекистонда алоқа воситалари босқичма-босқич ривожланиб дастлабки оддий шаклдан тобора такомиллашиб боргани, илм-фан ютуқларига асосланган ихтиролар замирида замонавий алоқа тизимининг пайдо бўлишига олиб келганлиги далилланган;
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда почта соҳаси хат-хабарлар ҳажми кескин қисқариши муаммоларига дуч келиши оқибатида почта бўлимларида маҳаллий ва хорижий мижозларга янги хизмат турларини электрон ва банк хизматлари йўлга қўйилганлиги, тизимга ахборот-коммуникация технологиялари соҳани рақамлаштириш, почта жўнатмаларини қабул қилиш ва узатиш мониторингини олиб бориш жараёнларини автоматлаштириш жорий қилингани почта хизматини кучайтириш имконини берганлиги очиб берилган;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини ривожлантириш борасида мамлакатда қатор қонун, фармон ва қарорлар қабул қилиниши, трансформация жараёнларига хисса қўшгани, сўнгги йилларда телевидение тизимида ҳудудий ва янги нодавлат телеканалларнинг очилиши эфир соатларини ошириш билан бир қаторда турли танқидий ва таҳлилий кўрсатувлар орқали очиқ ва чуқур таҳлилларга асосланган телевизион дастурларни аҳоли эътиборига етказиб берилаётганлиги асослаб берилган;
Глобаллашув шароитида мамлакатда ахборот технологиялари ролини оширишнинг замонавий, инновацион усулларни излаб топиш, жамиятни ахборотлаштириш жараёнига ҳар томонлама кўмаклашиш – давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айлангани, алоқа соҳаси илғор ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланиши, уяли алоқа компаниялари фаолияти кенгайиши натижасида мижозларнинг жаҳон ахборот тизими маълумотларидан фойдаланишлари учун кенг имкониятлар яратгани кўрсатиб берилган;
Мустақиллик йилларида ижтимоий инфратузилманинг таркибий қисми бўлган алоқа корхоналарини малакали кадрлар билан таъминлаш борасида фаолият олиб бораётган олий ўқув юртларидаги янгиланишлар, алоқа соҳаси учун мутахассислар тайёрловчи хорижий таълим муассасаларини очилиши ҳамда улар билан талабалар алмашувини йўлга қўйилиши мамлакатда малакали замонавий кадрлар тайёрлашни кенгайтиришга хизмат қилгани далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Ўзбекистонда алоқа тизимининг фаолияти (1991-2021-йиллар)” мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: мустақиллик йилларида Ўзбекистонда почта соҳаси хат-хабарлар ҳажми кескин қисқариши муаммоларига дуч келиши оқибатида почта бўлимларида маҳаллий ва хорижий мижозларга янги хизмат турларини электрон ва банк хизматлари йўлга қўйилганлиги, тизимга ахборот-коммуникация технологиялари соҳани рақамлаштириш, почта жўнатмаларини қабул қилиш ва узатиш мониторингини олиб бориш жараёнларини автоматлаштириш жорий қилингани почта хизматини кучайтириш имконини берганлигига оид маълумотлардан “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурига асосан жамият таркибидаги филиал директорлари учун “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш” мавзусида махсус малака ошириш ўқув-семинарларида фойдаланилган (“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 31-мартдаги 29-01-/496-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қоʻлланилиши соҳа ходимларнинг билим ва коʻникмаларини ошишига хизмат қилган.
Истиқлол йилларида Ўзбекистонда алоқа воситалари босқичма-босқич ривожланиб, дастлабки оддий шаклдан тобора такомиллашиб борганига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадио-компанияси “Оʻзбекистон тарихи” каналида “Этно” кўрсатувини ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 5-январдаги 02-06-21-сон маълумотномаси). Натижада алоқа воситалари, алоқа хизмати хусусидаги қарашларни кенгайтиришга хизмат қилган.
Глобаллашув шароитида мамлакатда ахборот технологиялари ролини оширишнинг замонавий, инновацион усулларни излаб топиш, жамиятни ахборотлаштириш жараёнига ҳар томонлама кўмаклашиш – давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айлангани, алоқа соҳаси илғор ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланиши, уяли алоқа компаниялари фаолияти кенгайиши натижасида мижозларнинг жаҳон ахборот тизими маълумотларидан фойдаланишлари учун кенг имкониятлар яратгани ҳақидаги илмий натижалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 16-январдаги 23-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация хулоса ва тахлилий маълумотлари ижтимоий соҳани ривожланишида алоқа тизимининг ўрни масалаларига бағишланган анжуман ва давра суҳбатларини ташкил этилишига хизмат қилган.
Мустақиллик йилларида алоқа хизматининг янги босқичга кўтарилиши ва ривожланиши, мамлакатлар ўртасида мулоқотни тезлаштирган ҳолда, бир-бирларини теран англашлари, янги билимлар билан бойитишлари, ўзаро тушунишни, миллатлараро дўстлик ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришига хизмат қилиши каби илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек миллатлараро муносабатлар бўйича илмий-амалий тадқиқотларни ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2025-йил 12-февралдаги 14-07-196-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар тингловчи ва тадқиқотчиларнинг билим ва коʻникмаларини ошишига хизмат қилади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда алоқа тизими босқичма-босқич ривожлана бориб, такомиллашган ва илм-фан ютуқларига асосланган ихтиролар замирида ҳозирги замон алоқа тизимининг пайдо бўлганига оид материалларидан Халқаро “Олтин мерос” ҳайрия жамоат фондига қарашли музейларни экспонатларини бойитиш мақсадида фойдаланилган. (Халқаро “Олтин мерос” ҳайрия жамоат фондининг 2025-йил 11-мартдаги 01-20-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар музей экспозицияларини соҳага оид янги материаллар билан бойитиш билан биргаликда соҳага оид маълумотларни фактик манбалар асосида ёритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish