Ниязов Музаффар Абдусаттаровичнинг
фан фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришини ихтисослаштиришнинг минтақавий хусусиятлари”, 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt…….
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Комрон Фармонқул ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдувасиков Абдуазиз Абдулазизович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришини ихтисослаштиришнинг минтақавий хусусиятларини тадқиқ этиш асосида унинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақанинг ишлаб чиқариш бўйича нисбий ёки абсолют устунлигига асосланган ҳолда “қолоқ” ҳудудларини озиқ-овқат, текстил-тўқимачилик, электротехника, чарм-поябзал, заргарлик, мебелсозлик, қурилиш материаллари, полимер-кимё ва машинасозлик каби минтақавий саноат ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш таклифи асосланган;
 (ЛҚ) минтақанинг саноат тармоғида ихтисослашганлик даражасини аниқловчи индекси асосида ЛҚ>1 (минтақа ушбу тармоққа ихтисослашган; ушбу тармоқда бандлик миллий ўртачадан юқори), ЛҚ=1 (минтақада тармоқ бандлиги миллий ўртачага тенг), ЛҚ<1 (минтақа бу тармоққа ихтисослашмаган ёки унда нисбатан кам аҳамиятга эга) минтақавий ихтисослашув даражаси асосланган; 
минтақада саноат корхоналари ўртасида интегратсион муносабатларни кучайтириш асосида кичик инновацион саноат ишлаб чиқариши корхоналари кооперативларини ташкил этиш механизми таклиф этилган; 
ўрта муддатли истиқболда минтақавий саноат ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш самарадорлиги бўйича базавий, пессимистик ва оптимистик ссенарияларга асосланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришини ихтисослаштиришнинг минтақавий хусусиятларини таҳлил этиш асосида унинг самарадорлигини ошириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақанинг ишлаб чиқариш бўйича нисбий ёки абсолют устунлигига асосланган ҳолда “қолоқ” ҳудудларини озиқ-овқат, текстил-тўқимачилик, электротехника, чарм-поябзал, заргарлик, мебелсозлик, қурилиш материаллари, полимер-кимё ва машинасозлик каби минтақавий саноат ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш таклифи Хоразм вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 23-июндаги 06-15-09/6349-сонли маълумотномаси). Натижада, минтақани иқтисодий жиҳатдан орқада қолган ҳудудларида саноатлашув даражаси ошиши, иш ўринлари кўпайиши, ҳар бир ҳудуднинг табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш имконияти яратилган;
 (ЛҚ) минтақанинг саноат тармоғида ихтисослашганлик даражасини аниқловчи индекси асосида ЛҚ>1 (минтақа ушбу тармоққа ихтисослашган; ушбу тармоқда бандлик миллий ўртачадан юқори), ЛҚ=1 (минтақада тармоқ бандлиги миллий ўртачага тенг), ЛҚ<1 (минтақа бу тармоққа ихтисослашмаган ёки унда нисбатан кам аҳамиятга эга) минтақавий ихтисослашув даражаси бўйича берилган таклифи Хоразм вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 23-июндаги 06-15-09/6349-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш ва кенгайтириш имкони яратилган, инвестисия оқими кўпайишига эришилган;
минтақада саноат корхоналари ўртасида интегратсион муносабатларни кучайтириш асосида кичик инновацион саноат ишлаб чиқариши корхоналари кооперативларини ташкил этиш механизми бўйича таклифи Хоразм вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 23-июндаги 06-15-09/6349-сонли маълумотномаси). Натижада, кичик ва ўрта корхоналарнинг кооперасион алоқаларини мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, инновацион ечимларни кенг жорий этиш имконияти яратилган;
ўрта муддатли истиқболда минтақавий саноат ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш самарадорлиги бўйича базавий, пессимистик ва оптимистик ссенарияларга асосланган прогноз кўрсаткичлари Хоразм вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 23-июндаги 06-15-09/6349-сонли маълумотномаси). Натижада, минтақавий саноат ихтисослашувининг истиқболдаги йўналишларини олдиндан аниқлаш ва самарали режалаштириш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish